xotiralar va ularning xususiyatlari

DOCX 10 pages 204.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
6-мaвзу. хотира ва диққат 6.1. хотира тўғрисида тушунча. хотира. хотира назарияси. 6.2. хотира жараёнлари. хотира жараёнлари: эсда олиб қолиш, эсга тушириш, унутиш ва эсда сақлаш. 6.3. хотира турлари. эмоционал хотира. ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотира. 6.4. диққат тўғрисида тушунча. диққат тўғрисида тушунча. диққатнинг физиологик механизмлари. диққатнинг тадқиқ қилиниши. 6.5. диққaтнинг турлaри вa aсoсий хусусиятлaри. диққaтнинг турлaри. ихтиёрий диққат, ихтиёрсиз диққат, паришонхотирлик 6.6. диққат ва онг. диққат ва онг. диққатнинг психофизиологик индикатор ва механизмлари. диққат ва фаолият. тушунчaлaр вa тaянч ибoрaлaр хотира, эсда сақлаш, эсга тушириш, унутиш, ассоциация, гешталтизм, ҳаракат хотираси, эмоционал хотира, образли хотира, сўз - мантиқий хотира, таниш, хотирлаш. диққaт, иxтиёрий, иxтиёрсиз, сeнсoр, aқлий, ҳaрaкaтлaнтинивчи, иxтиёрий дaн сўнгги, бaрқaрoрлик, кўчиш, тaқсимлaниш, диққaтнинг бузилиши, кўлaми. дaрс мaқсaди талабаларга хотира назарияси, хотира жараёнлари: эсда олиб қолиш, эсга тушириш, унутиш ва эсда сақлаш, хотира турлари, диққат тўғрисида тушунча, диққатнинг физиологик механизмлари, диққатнинг тадқиқ қилиниши, диққат ва онг. диққатнинг психофизиологик индикатор ва механизмлари, диққат …
2 / 10
миз. лекин ажабланарлиси шундаки, борган сари материал маълум ўзгаришларга юз тутиб, хотирада дастлабки пайтдагисидан бошқачароқ бўлиб сақланади. баъзи бир материал ёки маълумот хоҳласак ҳам хотирадан ўчмайди, бошқаси эса жуда қаттиқ хоҳласак ҳам керак пайтда ёдимизга туширолмаймиз. бу каби саволлар, инсон билиш жараёнларидаги энг муҳим саволлар бўлиб, баъзан ўз тараққиётимиз ва камолотимизни ҳам ана шундай омилларга боғлагимиз келади. маълум бўлишича, инсон мияси ҳар қандай маълумотни сақлаб қолади. агар шу маълумот бирор сабаб билан одамга керак бўлмаса, ёки ўзгармаса, у онгдан табиий тарзда йўқолади. лекин ҳар доим ҳам бизнинг профессионал фаолиятииз манфаатларига мос маълумотларни эсда сақлаш жуда зарур ва шунинг учун ҳам кўпчилик атайлаб хотира тарбияси билан шуғулланади. x о т и р а — бу тажрибамизга алоқадор ҳар қандай маълумотни эслаб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш билан боғлиқ мураккаб жараёндир. хотира ҳар қандай тажрибамизга алоқадор маълумотларнинг онгимиздаги аксидир. инсон хотирасининг яхши бўлиши, яни қис-кечинмаларимиз, кўрган-кечирганларимизнинг мазмуни тўлароқ миямизда сақланиши …
3 / 10
идуал услубини белгилаши мумкин. лекин ҳаётда кўпинча шахснинг билиш жараёнлари ва сезги органларининг ишлаш қобилиятларига боғлиқ тарзда ажралиб турадиган типлари ҳақида гапиришади. масалан, айрим одамлар кўрган нарсаларини жуда яхши эслаб қолади, демак, уларнинг хотираси кўргазмали — образли бўлиб, кўзи билан кўрмагунча, нарсанинг моҳиятини тушунмайди ҳам. бошқалар эса ўзича фикрлаб, номини айтиб, мавҳум тарзда тасаввур қилмагунча, эслаб қолиши қийин бўлади. бундайлар сўз — мантиқий хотира типи вакилларидар. яна бир типли одамлар бевосита ҳис қилган, «юрагидан» ўтказган, унда бирор ёрқин эмоционал образ қолдиролган нарсаларни яхши эслаб қоладилар, бу — эмоционал хотирадир. лекин яна бир хотира эгалари борки, уларни феноменал хотира соҳиблари деб аташади. психологияга оид китобларда ана шундай хотирага эга бўлган кишилар тўғрисида кўп ёзилган. бу шундай кишиларки, улар бир вақтнинг ўзида нисбатан жуда катта ҳажмдаги маълумотларни эсда сақлай олади ва эсга туширади. масалан, тарихий шахслар орасида юлий цезар, налолеон, моцарт, шахмат устаси алехин каби инсонлар хотираси ана шундай ноёб бўлганлиги ҳақида …
4 / 10
г» салқин тушган ерига тушиб қолиб, эсга тушириши анча қийин бўлган экан. шунга ўхшаш ҳар бир феноменал хотира эгаларининг ўзига хос эслаб қолиш услублари бўлар экан. тарихда бундай кишилар бор ва улар бизнинг орамизда хам йўқ эмас. муҳими шунда-ки, ана шу феноменал хотирани шахс ва жамият манфаатига мос тарзда унумли ишлата билишдир. xoтирaнинг сaккиз қoнуни куйида хотира қонунлари билан танишиб чиқамиз: 1. англанганлик қонуни. оддий, лекин мураккаб қонун, яъни берилган материални қанчалик чуқур англасак, шунчалик уни мустаҳкам хотирада муҳрлаган бўламиз. 1. қизиқиш қонуни. анатол франс: «билимларни яхши ҳазм қилиш учун уни иштаҳа билан ютиш керак» деганда, албатта, материалга жонли қизиқиш билан муносабатда бўлишимиз, ва уни яхши кўришимиз кераклигини назарда тутган. 1. илгариги билимлар қонуни. маълум мавзу юзасидан билимлар қанчалик кўп бўлса, янгисини эсда сақлаб қолиш шунчалик осон бўлади. масалан, илгари ўқиган бирор китобни қайтадан ўқиб, уни янгидан ўқиётгандай ҳис қилсангиз, демак, сиз илгариги тажрибангиз етишмаганлигидан уни яхши ўзлаштира олмаганлигингизни ҳис …
5 / 10
аввурлар хотирада ҳам ёнма-ён бўлади. масалан, айни аниқ бир хона ўша ерда рўй берган ҳодисаларни ҳам эслатади. 1. бирин-кетинлик қонуни. ҳарфларни алфавитдаги тартибида ёддан айтиш осон, уни тескарисига айтиш қийин бўлганидек, хотирада ҳам маълумотларни маълум тартибда жойлаштиришга ва керак бўлганда, тартиб билан бирин-кетин тиклаш мақсадга мувофиқдир. 1. кучли таассуротлар қонуни. эслаб қолинадиган нарса тўғрисидаги биринчи таассурот қанчалик кучли бўлса, унга алоқадор образ ҳам шунчалик ёрқин бўлади. бундан ташқари, сиз учун аҳамиятли ва жозибали маълумотлар оқимида эсланаётган материал ҳам яхши эсга туширилади. 1. тормозланиш қонуни. ҳар қандай муайян маълумот ўзидан олдинги маълумотни тормозлайди. шунинг учун унинг ўчиб кетмаслиги учун янгини эсда саклашдан аввал мустаҳкамлаш чораларини кўришингиз керак. демак, яхши кучли билимларга эга бўлиш учун хар бир предмет ёки фаннинг мавзуларини ўзига хос тарзда ёқтира олиш ва хотирада сақлаш услубларини ишлаб чиқишингиз керак экан. лекин албатта, математика фанидан кейин физикани, тарихдан кейин адабиёт фанини, шеър ёдлашни уйқу олдидан амалга оширмасликни маслаҳат берамиз. …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "xotiralar va ularning xususiyatlari"

6-мaвзу. хотира ва диққат 6.1. хотира тўғрисида тушунча. хотира. хотира назарияси. 6.2. хотира жараёнлари. хотира жараёнлари: эсда олиб қолиш, эсга тушириш, унутиш ва эсда сақлаш. 6.3. хотира турлари. эмоционал хотира. ихтиёрий ва ихтиёрсиз хотира. 6.4. диққат тўғрисида тушунча. диққат тўғрисида тушунча. диққатнинг физиологик механизмлари. диққатнинг тадқиқ қилиниши. 6.5. диққaтнинг турлaри вa aсoсий хусусиятлaри. диққaтнинг турлaри. ихтиёрий диққат, ихтиёрсиз диққат, паришонхотирлик 6.6. диққат ва онг. диққат ва онг. диққатнинг психофизиологик индикатор ва механизмлари. диққат ва фаолият. тушунчaлaр вa тaянч ибoрaлaр хотира, эсда сақлаш, эсга тушириш, унутиш, ассоциация, гешталтизм, ҳаракат хотираси, эмоционал хотира, образли хотира, сўз - мантиқий хотира, таниш, хотирлаш. диққaт, иxтиёри...

This file contains 10 pages in DOCX format (204.1 KB). To download "xotiralar va ularning xususiyatlari", click the Telegram button on the left.

Tags: xotiralar va ularning xususiyat… DOCX 10 pages Free download Telegram