odoob-axloq kodexsi

DOCX 15 sahifa 47,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
олий таълим муассасасининг намунавий одоб-ахлоқ кодекси 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар ушбу кодекс ўзбекистон республикаси “таълим тўғрисида”ги қонуни, бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, олий таълим муассасаси педагог ва бошқа ходимлари, талабалари, докторантлари (кейинги ўринларда – ходим, талаба ва докторант) касбий одоб-ахлоқининг тамойиллари, нормалари, таълим жараёни ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. 2-модда. одоб-ахлоқ кодексининг мақсад ва вазифалари одоб-ахлоқ кодексининг мақсадлари: ходим, талаба ва докторантларда умумий маданиятни ривожлантириш; олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантларининг замонавий имижини шакллантириш; ходим, талаба ва докторантларни олий таълим муассасаси ва унинг қадриятларига ҳурмат руҳида тарбиялаш; таълим муассасаси одоб-ахлоқи тушунчасини такомиллаштириш ва олий таълим муассасасида ташқи кўриниш ва хулқ-атворга бўлган талабларга оид ягона ёндашувни ишлаб чиқишдан иборатдир. одоб-ахлоқ кодексининг вазифалари қуйидагилардан иборат: ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ходим талаба ва докторантлар орасида одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш билан боғлиқ бўлган номақбул ҳатти-ҳаракат, жумладан, зўравонлик, шафқатсизлик …
2 / 15
тириш; ходим, талаба ва докторантларда ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш ва уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат қилиш, хотин-қизлар шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, уларга нисбатан номақбул хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик руҳида тарбиялаш; олий таълим муассасасида соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш ва ривожлантириш; олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантларида ташқи кўринишга оид маданиятни шакллантириш учун шароитлар яратиш; олий таълим муассасасининг давлат ва жамият ҳаётидаги ҳамда таълим тизимидаги нуфузи, обрў-эътиборини асраб-авайлаш ва янада ошириш. 3-модда. кодекснинг амал қилиш доираси ушбу кодекс олий таълим муассасасининг барча ходим, талаба ва докторантларига нисбатан татбиқ этилади. 2-боб. кодекснинг принциплари 4-модда. олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантлари хулқ-атворининг асосий принциплари мазкур кодекс қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, ватанпарварлик, хизмат ва ўқиш бурчига содиқлик, адолат, ҳалоллик ва холислик, самарадорлик ва тежамкорлик принципларига асосланади. 5-модда. қонунийлик принципи олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантлари ўзбекистон республикаси қонунчилигига сўзсиз риоя қиладилар ҳамда ўз хизмат ва ўқиш мажбуриятларини лавозим …
3 / 15
им муассасаси ходим, талаба ва докторантлари ўз ўқиш ва хизмат фаолиятларини маънавий-ахлоқий қадриятлар, ватанга садоқат, хизмат ва ўқиш бурчига содиқлик асосида жамиятнинг олий таълим муассасасига бўлган талаби ва ишончини ифодалаган ҳолда амалга оширадилар. xодим, талаба ва докторантлар ўз ўқиш ва хизмат бурчларини ўзаро хайрихоҳлик, ўз манфаатлари ва мафкуравий қарашларидан қатъий назар лозим даражада бажарадилар. 8-модда. адолат, ҳалоллик ва холислик принципи олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантлари ўз хизмат ва ўқиш фаолиятларини амалга оширишда адолатли, ҳалол ва холис бўлишлари ҳамда олий таълим муассасасига, унга тегишли бўлган сайтлар ва ижтимоий тармоқларга мурожаат қилган барча юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан ушбу принцип талаблари асосида муносабатда бўлишлари шарт. 9-модда. самарадорлик ва тежамкорлик принципи олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантлари ўз фаолияти самарадорлигини инновацион технологияларни татбиқ этиш ва бошқа йўллар билан доимий равишда ошириб борадилар. олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантлари, ўз навбатида олий таълим муассасасининг мулкига, ўзининг ва бошқа шахсларнинг вақтига …
4 / 15
оширишлари, юқори аxлоқий қадриятлар ва принципларга содиқ қолган ҳолда қонун устуворлигига қатъий риоя этишлари шарт. 4-боб. xодим, талаба ва докторантлар юриш-туриш ва расмий мулоқотига оид талаблар 11-модда. олий таълим муассасасида кийиниш ва ташқи кўринишга оид қоидалар олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантлари ўз ўқиш ва касбига мос бўлган замонавий кийимда бўлишлари лозим. олий таълим муассасаси ходими, талабаси ва докторанти бўлган хотин-қизлари диққатни тортадиган, хусусан, танани шаффоф кўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда ҳаддан зиёд тор кийимда, шунингдек, қулоқчинлар, қулоқ ва бармоқлардан ташқари тананинг турли қисмларига турли зирак ёки металл буюмлар билан, танасининг кўриниб турадиган қисмида пирсинг ёки татуировкада олий таълим муассасасига келишлари мумкин эмас. шунингдек, талабаларнинг университетга келиши рухсат этилган формасига турли дин ва конфессиялар ҳамда субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмайди. талаба-қизлар олий таълим муассасасига оч рангли ва ёрқин рангда бўлмаган блузкаларда, тиззани ёпиб …
5 / 15
байрамлар)даги иштироки жараёнида сўзга чиқувчиларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, тадбир давомида тинчлик ва осойишталикни сақлашлари шарт бўлиб, раислик қилувчи ва модераторнинг рухсатисиз луқма ташлаш ва сўзга чиқиш мумкин эмас. зарурат туғилганда нутқлар ўртасида мажлислар залидан чиқиб-кириш мумкин. 13-модда. биноларда юриш-туриш қоидаларига амал қилиш биноларга кириш ва чиқиш жойларида, шунингдек, йўлакларда талабалар ходимларни, эркаклар аёлларни, ёшлар эса катталарни ўзларидан олдин ўтказиб юборишлари лозим. бинога кираётган ҳар бир шахс биноларга кириб-чиқишни назорат қилиш учун тайинланган масъул шахс ёки навбатчига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (хизмат ёки талабалик гувоҳномаси, паспорт ва ҳ.к.) очиқ ҳолда кўрсатишлари ёки махсус берилган id-карта орқали турникетлардан ўтишлари шарт. xодим, талаба ва докторантлар олий таълим муассасаси ҳудудида йўлнинг ўнг томонидан юришлари, шунингдек, йўлак ва холларда мобиль алоқа воситалари орқали баланд овозда гаплашмасликлари керак. бир-бирларига дуч келганда саломлашишлари, бунда: талабалар ходимларга, ёшлар катталарга биринчи бўлиб салом беришлари тавсия этилади. 14-модда. xодим, талаба ва докторантларнинг расмий мулоқот меъёрлари олий таълим муассасаси …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"odoob-axloq kodexsi" haqida

олий таълим муассасасининг намунавий одоб-ахлоқ кодекси 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар ушбу кодекс ўзбекистон республикаси “таълим тўғрисида”ги қонуни, бошқа қонун ва қонуности ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, олий таълим муассасаси педагог ва бошқа ходимлари, талабалари, докторантлари (кейинги ўринларда – ходим, талаба ва докторант) касбий одоб-ахлоқининг тамойиллари, нормалари, таълим жараёни ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. 2-модда. одоб-ахлоқ кодексининг мақсад ва вазифалари одоб-ахлоқ кодексининг мақсадлари: ходим, талаба ва докторантларда умумий маданиятни ривожлантириш; олий таълим муассасаси ходим, талаба ва докторантларининг замонавий имижини шакллантириш; ходим...

Bu fayl DOCX formatida 15 sahifadan iborat (47,4 KB). "odoob-axloq kodexsi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: odoob-axloq kodexsi DOCX 15 sahifa Bepul yuklash Telegram