pedagogning kasbiy kompetentsiyasi va pedagogik mahorati

DOCX 13 pages 27.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
мавзу: педагогнинг касбий компетенцияси ва педагогик маҳорати мавзу режаси: 1. педагогик фаолият, моҳияти, тузилиши, турлари 2 педагогик маҳорат тушунчаси ва унинг тузилиши. 3. педагогнинг касбий компетенцияси компонентлари. таянч тушунчалар: педагогик маҳорат, касбий маҳорат, педагогик инсонпарварлик, педагогик қобилият, шахсий ва касбий фазилатлар, педагогик ижодкорлик, инсонийлик, фидоийлик, касбга садоқат, касбий лаёқат, инсонпарварлик сифатлари. педагогик маҳорат нима? унинг моҳияти нималардан иборат? уларни эгаллаш учун нималарни билиш керак? ҳозирги замон педагогикаси ва психологияси «педагогик маҳорат» тушунчасига турлича изоҳ беради. жумладан, “педагогик энциклопедия”да таъриф қуйидагича изоҳланган: “ўз касбининг моҳир устаси бўлган, юксак даражада маданиятли, ўз фанини чуқур биладиган, ёндош фанлар соҳаларини яхши таҳлил эта оладиган, тарбиялаш ва ўқитиш услубиятини мукаммал эгаллаган мутахассис”. ушбу таърифнинг моҳиятидан келиб чиқиб ўқитувчининг педагогик маҳорати тушунчаси мазмунини шундай изоҳлаш мумкин: 1. маданиятнинг юқори даражаси, билимдонлик ва ақл заковатнинг юксак кўрсаткичи; 2. ўз фанига доир билимларнинг мукаммал соҳиби; 3. педагогика ва психология каби фанлар соҳасидаги билимларни пухта эгаллаганлиги, улардан касбий фаолиятида …
2 / 13
сирларини пухта эгаллашларида кўмаклашади ва жамият учун муҳим бўлган ижтимоий–иқтисодий вазиятларни ҳал этади. ана шу маъсулият ўқитувчидан ўз касбининг моҳир устаси бўлишни, таълим олувчиларга тарбиявий таъсир кўрсатиб, уларнинг қизиқиши, қобилияти, истеъдоди, эътиқоди ва амалий кўникмаларини ҳар томонлама ривожлантириш йўлларини излаб топадиган касб эгаси бўлишни талаб этади. бунинг учун доимо ўқитувчининг касбий маҳоратини, кўникма ва малакаларини ошириб бориш, ғамхўрлик қилиш, унга зарур шарт – шароитлар яратиш, керакли моддий ва илмий –методик ҳамда техник ёрдам кўрсатиш, ўқитувчининг ижодий ташаббускорлигини мунтазам ошириб боришга кўмаклашиш лозим. шунга асосан, «педагогик маҳорат» модули ўқитувчилар ва тарбиячиларнинг касбий фаолияти сирларини, моҳирлигини ўргатувчи ва уни такомиллаштириш тўғрисида маълумотлар бериб борувчи модул бўлиб, ўқитувчида педагогик маҳоратнинг моҳият мазмунини, ҳозирги замон талаблари доирасида касбий фаолиятини ривожлантиришнинг йўлларини, воситаларини, шаклларини ўрганади. педагогик маҳорат ўқитувчи – тарбиячига педагогик ижодкорлик, педагогик техника, таълим – тарбия жараёнида ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, мулоқот олиб бориш тактикаси, нутқ маданияти, тафаккури, тарбиячининг маънавий – маърифий …
3 / 13
жлантириш бўлиб, ўқитувчининг фаолият мезонини белгилаб беради. ўқитувчининг фаолияти педагогик жараённинг ҳаракат воситасидир. ўқитувчи педагогик фаолияти ижобий натижалари меҳнат малакасини, яъни эгаллаган билимларини ўзининг ҳаётий ва амалий фаолиятида нечоғлик қўллай билиши билан белгиланади. ўқитувчининг педагогик фаолияти самарали бўлиши учун зарур бўлган қобилиятлар тизимини: билим, болани тушуна олиш, кузатувчанлик, нутқ малакаси, ташкилотчилик, келажакни кўра билиш, диққатни тақсимлаб олиш, вазиятни тўғри баҳолаш, юзага келиш эҳтимоли бўлган ҳар хил зиддиятларни ўз вақтида бартараф этиш, ёшларни билим олишга қизиқтириш кабилар ташкил этади. мазкур модулнинг мазмунида касбга доир топшириқ ва вазифаларни ечиш учун ўқув – тарбия жараёнини бошқариш, унга раҳбарлик қилишда педагогик–психологик таълимот нуқтаи – назаридан ёндашиш, таълим – тарбияни миллий анъаналаримиз руҳида замонавий методлар асосида моделлаштириш, ўқув – тарбиявий жараёнда илғор педагогик технологияларни татбиқ этиш учун ўқитувчи маҳоратининг зарурлиги ҳақидаги маълумотларнинг ёртилиши назарда тутилади. шунга кўра, «педагогик маҳорат» модули касбга оид билим ва қобилиятларни ўқитувчиларда шакллантириш, ижодкорликни тарбиялаш, маҳорат, кўникма ва малакаларни эгаллашлари учун, …
4 / 13
меҳрибонлиги ва ҳ.к.) ва касбий (билимдонлиги, зукколиги, фидойилиги, ижодкорлиги, қобилияти ва ҳоказо.) фазилатларини белгиловчи хусусият бўлиб, ўқитувчининг таълим-тарбиявий фаолиятида юқори даражага эришишини, касбий маҳоратини доимий такомиллаштириб бориш имкониятини таъминловчи фаолиятдир. у ўз фанини мукаммал билган, педагогик–психологик ва методик тайёргарликка эга бўлган, ўқувчиларни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантиришнинг оптимал йўлларини излаб топиш учун, амалий фаолият олиб борадиган ҳар бир ўқитувчининг касбий фаолиятида намоён бўлади. шундай қилиб, педагогик маҳорат эгаси бўлиш учун ўқитувчи ўз ўқув предметини давр талаблари асосида билиши, педагогик ва психологик билимларга эга бўлиши, ҳамда инсонийлик, изланувчанлик ва фидойиликни ўзида таркиб топтириши лозим. тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, қуйидаги тўртта компонент педагогик маҳоратнинг асосий ташкил этувчилари ҳисобланади: · • ўқитувчилик касбига садоқат; · • ўз фанини ўқитиш методикасини мукаммал билиши; · • педагогик қобилиятларини намойиш эта олиши; · • педагогик техникани ўз ўрнида қўллай билиши. шуни алоҳида қайд этиб ўтиш зарурки, ўқитувчилик касби мураккаб ва масъулиятли жараёндан иборат. ушбу касбнинг шарафлилиги ва мураккаблиги …
5 / 13
англай ва қўллай олиши, касбий маълумотни мунтазам оширишга нисбатан интилиши ва бошқа фазилатлари киради. ўқитувчининг касбий педагогик тайёргарлиги шартли равишда қуйидаги йўналишларда олиб борилади: 1) ўқитувчининг шахсий фазилатлар бўйича тайёргарлиги. 2) ўқитувчининг руҳий – психологик тайёргарлиги. 3) ўқитувчининг ижтимоий – педагогик ва илмий – назарий жиҳатдан тайёргарлиги. 4) ўқитувчининг махсус ва ихтисосликка оид услубий билимларни эгаллаб бориши. яна таъкидлаш жоизки, педагогик маҳорат ўқитувчи – тарбиячи шахсий ва касбий сифатларининг йиғиндиси бўлиб, ўқитувчи маҳоратини шакллантиришни таъминловчи омилларни, педагогик–психологик, методик билимларни доимий эгаллаб бориши лозим. юксак педагогик маҳоратни шакллантиришни таъминловчи омиллар қуйидагилар: а) ихтисослик бўйича ўқув предметини, замон, илм–фан, техника тараққиёти даражасида мукаммал билиши, унинг бошқа ўқув фанлари билан ўзаро алоқадорлигини таъминлаш малакасига эга бўлиши; б) таълим олувчиларнинг ёш, физиологик, психологик ҳамда шахсий хусусиятларини ҳисобга олиши, уларнинг фаолиятини объектив назорат қилиши ва баҳолаши; в) таълим жараёнини демократлаштириш ва инсонпарварлаштириш асосида ўз фаолиятини ташкил этиши; г) ўқув – тарбиявий жараённи замон талаблари даражасида …

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "pedagogning kasbiy kompetentsiyasi va pedagogik mahorati"

мавзу: педагогнинг касбий компетенцияси ва педагогик маҳорати мавзу режаси: 1. педагогик фаолият, моҳияти, тузилиши, турлари 2 педагогик маҳорат тушунчаси ва унинг тузилиши. 3. педагогнинг касбий компетенцияси компонентлари. таянч тушунчалар: педагогик маҳорат, касбий маҳорат, педагогик инсонпарварлик, педагогик қобилият, шахсий ва касбий фазилатлар, педагогик ижодкорлик, инсонийлик, фидоийлик, касбга садоқат, касбий лаёқат, инсонпарварлик сифатлари. педагогик маҳорат нима? унинг моҳияти нималардан иборат? уларни эгаллаш учун нималарни билиш керак? ҳозирги замон педагогикаси ва психологияси «педагогик маҳорат» тушунчасига турлича изоҳ беради. жумладан, “педагогик энциклопедия”да таъриф қуйидагича изоҳланган: “ўз касбининг моҳир устаси бўлган, юксак даражада маданиятли, ўз фанини чуқур била...

This file contains 13 pages in DOCX format (27.5 KB). To download "pedagogning kasbiy kompetentsiyasi va pedagogik mahorati", click the Telegram button on the left.

Tags: pedagogning kasbiy kompetentsiy… DOCX 13 pages Free download Telegram