yu'ridik texnikaning umumiy va lingvistik qoidalari

DOCX 27 стр. 53,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 27
юридик техниканинг умумий ва лингвистик қоидалари мавзуси бўйича маъруза матни биринчи президентимиз и.а.каримов таькидлаб ўтганидек, “биз, энг аввало, ҳуқуқий асосни тайёрладик, жамиятимизнинг асосий ақидалари, унинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий йўналишлари белгилаб берилган конституциямиз ҳам ана шу асосга қурилган. биз қонунчилик базасини барпо этиб, бутун давлат тузилмасини ўзгартирдик. у ҳозир бозор мақсадларига жавоб беради”[footnoteref:1]. мазкур норматив ҳуқуқий база бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга асос бўлиб хизмат қилмоқда. [1: каримов и. а. ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. т. 3. – т.: ўзбекистон, 1996. – б.135.] шу билан бирга, айрим қонунчилик ҳужжатларини ижтимоий воқеликда тўла ўз ифодасини топган, деб бўлмайди. айрим ҳолларда қонунларнинг сифати ва мазмуни жамиятда юзага келаётган ижтимоий муносабатларнинг мазмун ва моҳиятига зарур даражада мос келмайди. қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш мураккаб ва масъулиятли иш ҳисобланади. у қонун ижодкоридан юксак билим, тажрибани, конституция ва амалдаги қонунчилик тизими ҳамда қонунни яратиш илмидан хабардор бўлишни талаб қилади. агар …
2 / 27
бўлган. архаик ҳуқуқ асосан оғзаки шаклда ифода этилган. зеро, ибтидоий жамият давридан кейинги юз йиллар давомида ёзма нутқ мавжуд бўлмаган. архаик ҳуқуқ – бу авлоддан-авлодга муайян казусли масалаларни ечишга оид ҳикоя ва ривоятлар кўринишида ўтадиган ёзилмаган қоидалар йиғиндисидир. ҳуқуқнинг ёзма манбалари архаик ҳуқуқ ривожланишининг кейинги босқичларига тўғри келади. архаик ҳуқуқ казуал характерга эга бўлган. юқорида таъкидланганидек, у ўзининг мазмунига кўра анча содда бўлган алоҳида зиддиятли ҳолатларни ҳал этиш жараёнида юзага келган. хусусан, xii жадвал қонунларида агар кечқурун ўғирлик содир этган шахс воқеа жойида ўлдирилган бўлса, ушбу ҳатти-ҳаракат ҳуқуқий деб баҳоланган. шу билан бирга, ўғирлик кундузи амалга оширилган бўлса ва бунда ҳимояланувчи қўлида қурол билан қаршилик қилса унинг ҳатти-ҳаракатининг ҳуқуқийлиги кўпчиликнинг қарори билан ҳал этилган. архаик ҳуқуқ тизимлаштирилмаган кўринишда бўлган. дастлабки ҳуқуқ манбаларини таҳлил этар эканмиз, уларда жиноий, мулкий, савдо, оила, ер ва бошқа соҳаларга тегишли нормалар тизимлаштирилмаган ҳолатда бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. масалан, ҳаммурапи қонунларида олдинига жиноят ва процессуал нормалар ўз …
3 / 27
ҳуқуқ манбаларида етарлича акс эттириш тажрибаси ва амалиётининг мавжуд эмаслиги; иккинчидан, ижтимоий ҳаётнинг нисбатан оддийлиги. учинчидан, архаик нормаларнинг аста-секин ўзгариб бориши. шу билан бирга, мазкур даврда шаклланган айрим ҳуқуқ ёдгорликларининг мукаммал яратилганлиги, ўз навбатида, уларнинг бугунги кун учун ҳам жаҳон ҳуқуқий ривожланишининг тамал тоши сифатида аҳамиятини йўқотмай келаётганлигини эътироф этиш лозим. қонунларнинг энг юксак намуналарини эрамизнинг i – iii асрларида рим хусусий ҳуқуқида кўриш мумкин. бу даврда рим ҳуқуқшунослари ҳуқуқий билимларни ривожлантириш билан бирга, қонунчилик илми, унинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида ҳам мукаммал маълумотларга эга бўлганлар. улар қонунларни аниқ ва қисқа ҳолда тузганлар ҳамда ҳуқуқий нормаларнинг тушунарли бўлишига асосий эътиборни қаратганлар. кишилик тараққиётида уруғ-қабилачилик тузумининг емирилиши натижасида унинг ўрнига анъанавий ёки қишлоқ ҳўжалик юритишга асосланган жамият шаклланган. жамият ҳаётидаги ўзгаришлар, ўз навбатида табақа тузумини юзага келтириб архаик ҳуқуқ ўрнига норматив тизимлар кириб келишига имкон туғдирган. шу ўринда, анъанавий табақа жамиятида амалда бўлган қуйидаги ҳуқуқий тизимларни кўрсатиб ўтиш мумкин: 1) феодал …
4 / 27
и, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, хом ашёлардан фойдаланиш, уларни қайта ишлаш усуллари, тайёр маҳсулотларнинг сифатини белгилаш каби масалаларни тартибга солувчи қоидалар йиғиндиси; 6) савдо ҳуқуқи – савдо муомаласи, савдо юритиш тартиби, савдо юритиш жараёнида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш ва бартараф этиш усуллари каби масалаларни тартибга солувчи қоидалар тизими. шу билан бирга, юқоридаги ҳуқуқий тизимлар табақалар ҳаётининг барча томонларини қамраб олмаган. бинобарин, у ёки бу муносабатларни тартибга солиш зарурати келиб чиққан ҳолатлардагина муайян нормалар юзага келган. ҳуқуқ нормаларининг казуаллиги аста-секинлик билан ўз ўрнини уларни мавҳум шаклда ифодалаш усулига бўшатиб бера бошлаган. ушбу даврда кўпгина ҳуқуқ нормаларининг мазмуни ноюридик характердаги масалаларни ҳам ўзида қамраб олган. хусусан, ушбу ҳолатлар черков ҳуқуқи нормаларида кўпроқ намоён бўлади. таъкидлаш жоизки, қадимги рим ҳуқуқи манбалари ўрта аср ҳуқуқий тизимлари ривожланишида муҳим манба сифатида аҳамиятга эга бўлганлиги учун ҳам кўплаб буюк мутафаккирлар, даҳолар, саркарда ва подшолар ўз қонунлари ҳамда кодексларига рим қонунчилик услубини асос қилиб олганлар ва …
5 / 27
, 2001. – б.33.] юридик тил ва техникаси билан боғлиқ масалалар буюк француз мутафаккири шарль луи монтескьенинг “қонунлар руҳи ҳақида” номли асарида ёритиб берилган. унда қонун тили, унинг мазмун ва моҳияти тўғрисида шундай дейилади: “қонун тили барча фуқароларга бир хил тушунча бериши, унда тушунарсиз жумлаларга йўл қўйилмаслиги, қонунчилик услуби ўзининг қисқа ва аниқлиги билан ажралиб туриши лозим”[footnoteref:3]. шунингдек, ш.монтескье давлат органларини, маъмуриятни, жамоатчиликни қонунларни ҳамма тушунадиган тилда ёзилиши кераклиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирган. [3: қаранг: монтескье ш. избранные произведения. - м., 1955. – с.651.] ш.монтескьенинг бу асаридан руҳланган ҳолда инглиз ҳуқуқшунос олими и.бентам “номография” номли китобини яратди. у ўз асарида қонун тилига қўйиладиган талабларни ишлаб чиққан бўлиб, қонуннинг фуқаролар тушунадиган тилда яратилишини ягона талаб деб билган ва қонуннинг амалиётда қўллаш учун қулай бўлишини қонун тили билан чамбарчас боғлиқ, деб ҳисоблаган. ушбу давр етук ҳуқуқшуноси а. штосс эса қонун чиқарувчи фикрини қанчалик содда қурса, матн шунча тушунарли ва аниқ бўлади, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 27 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "yu'ridik texnikaning umumiy va lingvistik qoidalari"

юридик техниканинг умумий ва лингвистик қоидалари мавзуси бўйича маъруза матни биринчи президентимиз и.а.каримов таькидлаб ўтганидек, “биз, энг аввало, ҳуқуқий асосни тайёрладик, жамиятимизнинг асосий ақидалари, унинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий йўналишлари белгилаб берилган конституциямиз ҳам ана шу асосга қурилган. биз қонунчилик базасини барпо этиб, бутун давлат тузилмасини ўзгартирдик. у ҳозир бозор мақсадларига жавоб беради”[footnoteref:1]. мазкур норматив ҳуқуқий база бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга асос бўлиб хизмат қилмоқда. [1: каримов и. а. ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. т. 3. – т.: ўзбекистон, 1996. – б.135.] шу билан бирга, айрим қонунчилик ҳужжатларини ижтимоий воқеликда тўла ўз ифодасини топган, деб бўлмайди. айри...

Этот файл содержит 27 стр. в формате DOCX (53,9 КБ). Чтобы скачать "yu'ridik texnikaning umumiy va lingvistik qoidalari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: yu'ridik texnikaning umumiy va … DOCX 27 стр. Бесплатная загрузка Telegram