yuridik texnikaning umumiy va lingvistik qoidalari mavzusi bo'yicha ma'ruzalar

DOC 27 sahifa 152,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
юридик техниканинг умумий ва лингвистик қоидалари мавзуси бўйича маъруза матни биринчи президентимиз и.а.каримов таькидлаб ўтганидек, “биз, энг аввало, ҳуқуқий асосни тайёрладик, жамиятимизнинг асосий ақидалари, унинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий йўналишлари белгилаб берилган конституциямиз ҳам ана шу асосга қурилган. биз қонунчилик базасини барпо этиб, бутун давлат тузилмасини ўзгартирдик. у ҳозир бозор мақсадларига жавоб беради” . мазкур норматив ҳуқуқий база бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга асос бўлиб хизмат қилмоқда. шу билан бирга, айрим қонунчилик ҳужжатларини ижтимоий воқеликда тўла ўз ифодасини топган, деб бўлмайди. айрим ҳолларда қонунларнинг сифати ва мазмуни жамиятда юзага келаётган ижтимоий муносабатларнинг мазмун ва моҳиятига зарур даражада мос келмайди. қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш мураккаб ва масъулиятли иш ҳисобланади. у қонун ижодкоридан юксак билим, тажрибани, конституция ва амалдаги қонунчилик тизими ҳамда қонунни яратиш илмидан хабардор бўлишни талаб қилади. агар бўлғуси ҳуқуқшуноснинг фаолияти, энг аввало, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш билан бевосита боғлиқлигини эътиборга оладиган бўлсак, олий …
2 / 27
давомида ёзма нутқ мавжуд бўлмаган. архаик ҳуқуқ – бу авлоддан-авлодга муайян казусли масалаларни ечишга оид ҳикоя ва ривоятлар кўринишида ўтадиган ёзилмаган қоидалар йиғиндисидир. ҳуқуқнинг ёзма манбалари архаик ҳуқуқ ривожланишининг кейинги босқичларига тўғри келади. архаик ҳуқуқ казуал характерга эга бўлган. юқорида таъкидланганидек, у ўзининг мазмунига кўра анча содда бўлган алоҳида зиддиятли ҳолатларни ҳал этиш жараёнида юзага келган. хусусан, xii жадвал қонунларида агар кечқурун ўғирлик содир этган шахс воқеа жойида ўлдирилган бўлса, ушбу ҳатти-ҳаракат ҳуқуқий деб баҳоланган. шу билан бирга, ўғирлик кундузи амалга оширилган бўлса ва бунда ҳимояланувчи қўлида қурол билан қаршилик қилса унинг ҳатти-ҳаракатининг ҳуқуқийлиги кўпчиликнинг қарори билан ҳал этилган. архаик ҳуқуқ тизимлаштирилмаган кўринишда бўлган. дастлабки ҳуқуқ манбаларини таҳлил этар эканмиз, уларда жиноий, мулкий, савдо, оила, ер ва бошқа соҳаларга тегишли нормалар тизимлаштирилмаган ҳолатда бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. масалан, ҳаммурапи қонунларида олдинига жиноят ва процессуал нормалар ўз ифодасини топган бўлса, ундан кейин ер ҳуқуқи нормалари ва яна жиноят ҳуқуқи нормалари ёки савдо …
3 / 27
аётнинг нисбатан оддийлиги. учинчидан, архаик нормаларнинг аста-секин ўзгариб бориши. шу билан бирга, мазкур даврда шаклланган айрим ҳуқуқ ёдгорликларининг мукаммал яратилганлиги, ўз навбатида, уларнинг бугунги кун учун ҳам жаҳон ҳуқуқий ривожланишининг тамал тоши сифатида аҳамиятини йўқотмай келаётганлигини эътироф этиш лозим. қонунларнинг энг юксак намуналарини эрамизнинг i – iii асрларида рим хусусий ҳуқуқида кўриш мумкин. бу даврда рим ҳуқуқшунослари ҳуқуқий билимларни ривожлантириш билан бирга, қонунчилик илми, унинг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида ҳам мукаммал маълумотларга эга бўлганлар. улар қонунларни аниқ ва қисқа ҳолда тузганлар ҳамда ҳуқуқий нормаларнинг тушунарли бўлишига асосий эътиборни қаратганлар. кишилик тараққиётида уруғ-қабилачилик тузумининг емирилиши натижасида унинг ўрнига анъанавий ёки қишлоқ ҳўжалик юритишга асосланган жамият шаклланган. жамият ҳаётидаги ўзгаришлар, ўз навбатида табақа тузумини юзага келтириб архаик ҳуқуқ ўрнига норматив тизимлар кириб келишига имкон туғдирган. шу ўринда, анъанавий табақа жамиятида амалда бўлган қуйидаги ҳуқуқий тизимларни кўрсатиб ўтиш мумкин: 1) феодал ҳуқуқи – ерга эгалик қилиш тартиби ва ер эгалари ўртасида ўзаро муносабатларни …
4 / 27
инг сифатини белгилаш каби масалаларни тартибга солувчи қоидалар йиғиндиси; 6) савдо ҳуқуқи – савдо муомаласи, савдо юритиш тартиби, савдо юритиш жараёнида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш ва бартараф этиш усуллари каби масалаларни тартибга солувчи қоидалар тизими. шу билан бирга, юқоридаги ҳуқуқий тизимлар табақалар ҳаётининг барча томонларини қамраб олмаган. бинобарин, у ёки бу муносабатларни тартибга солиш зарурати келиб чиққан ҳолатлардагина муайян нормалар юзага келган. ҳуқуқ нормаларининг казуаллиги аста-секинлик билан ўз ўрнини уларни мавҳум шаклда ифодалаш усулига бўшатиб бера бошлаган. ушбу даврда кўпгина ҳуқуқ нормаларининг мазмуни ноюридик характердаги масалаларни ҳам ўзида қамраб олган. хусусан, ушбу ҳолатлар черков ҳуқуқи нормаларида кўпроқ намоён бўлади. таъкидлаш жоизки, қадимги рим ҳуқуқи манбалари ўрта аср ҳуқуқий тизимлари ривожланишида муҳим манба сифатида аҳамиятга эга бўлганлиги учун ҳам кўплаб буюк мутафаккирлар, даҳолар, саркарда ва подшолар ўз қонунлари ҳамда кодексларига рим қонунчилик услубини асос қилиб олганлар ва ўз қонун тузувчиларидан рим қонун тузиш услубиятини ўрганишни, унинг энг муҳим зарур жиҳатларини …
5 / 27
дейилади: “қонун тили барча фуқароларга бир хил тушунча бериши, унда тушунарсиз жумлаларга йўл қўйилмаслиги, қонунчилик услуби ўзининг қисқа ва аниқлиги билан ажралиб туриши лозим” . шунингдек, ш.монтескье давлат органларини, маъмуриятни, жамоатчиликни қонунларни ҳамма тушунадиган тилда ёзилиши кераклиги ҳақида бир неча марта огоҳлантирган. ш.монтескьенинг бу асаридан руҳланган ҳолда инглиз ҳуқуқшунос олими и.бентам “номография” номли китобини яратди. у ўз асарида қонун тилига қўйиладиган талабларни ишлаб чиққан бўлиб, қонуннинг фуқаролар тушунадиган тилда яратилишини ягона талаб деб билган ва қонуннинг амалиётда қўллаш учун қулай бўлишини қонун тили билан чамбарчас боғлиқ, деб ҳисоблаган. ушбу давр етук ҳуқуқшуноси а. штосс эса қонун чиқарувчи фикрини қанчалик содда қурса, матн шунча тушунарли ва аниқ бўлади, деб ҳисоблайди. “олий мақсадлар учун, деб таъкидлайди ҳуқуқшунос б. вах, қонунларни шундай таҳрир этиш лозимки, натижада улар ниҳоятда содда ва ҳамма учун тушунарли бўлсин” . айниқса, xix аср немис ҳуқуқшуноси р.иеринг қонун тили масалаларига алоҳида аҳамият берган. у ўз асарларида: “ҳуқуқшунос бўлмаган фуқароларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yuridik texnikaning umumiy va lingvistik qoidalari mavzusi bo'yicha ma'ruzalar" haqida

юридик техниканинг умумий ва лингвистик қоидалари мавзуси бўйича маъруза матни биринчи президентимиз и.а.каримов таькидлаб ўтганидек, “биз, энг аввало, ҳуқуқий асосни тайёрладик, жамиятимизнинг асосий ақидалари, унинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий йўналишлари белгилаб берилган конституциямиз ҳам ана шу асосга қурилган. биз қонунчилик базасини барпо этиб, бутун давлат тузилмасини ўзгартирдик. у ҳозир бозор мақсадларига жавоб беради” . мазкур норматив ҳуқуқий база бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга асос бўлиб хизмат қилмоқда. шу билан бирга, айрим қонунчилик ҳужжатларини ижтимоий воқеликда тўла ўз ифодасини топган, деб бўлмайди. айрим ҳолларда қонунларнинг сифати ва мазмуни жамиятда юзага келаётган ижтимоий муносабатларнинг мазмун ва мо...

Bu fayl DOC formatida 27 sahifadan iborat (152,0 KB). "yuridik texnikaning umumiy va lingvistik qoidalari mavzusi bo'yicha ma'ruzalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yuridik texnikaning umumiy va l… DOC 27 sahifa Bepul yuklash Telegram