pol va pol qoplamlarini qurish

DOCX 7 pages 856.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
9.амалиёт мавзу: поллар ва пол қопламаларини қуриш. режа: 1) турар-жой биноларида қўлланиладиган полларга қўйиладиган талаблар. 2) анъанавий полларнинг конструктив ечимлари. 3) замонавий “иссиқ пол” ва унинг конструктив ечимлари. таянч иборалар: пол тўшамаси, пол тахтаси, паркет, дсп, линолеум, керамик пол, ламинат, “иссиқ пол”. подвал усти ва чордоқ ора ёпмаларига умумий талаблардан ташқари алохида талаблар ҳам қўйилади. шунинг учун ҳам уларнинг конструктив ечими қаватлараро ора ёпмаларникидан бирмунча фарқ қилади. темир-бетон панел ёки плитадан иборат чордоқ ора ёпмаси устидан мастика вқа иссик битумлар ёрдамида буғ ўтказмайдиган қатлам ёпиштирилади, сўнгра унинг устидан иссиқлик ўтказмайдиган қатлам қалинлиги теплотехник ҳисоблар ёрдамида аниқланади (94-расм). 94-расм. подвал, йўлак усти ва чордоқ ора ёпмаси: 1 – ора ёпма панели; 2 – шлак-охак қатлами; 3 – иситадиган материал; 4 – буғ ўтказмайдиган қатлам; 5 – енгил бетон ғўлача; 6 – гипс цемент бетон плита (60 мм); 7 – ленолеум; 8 –иситадиган материал; 9 – тахта пол; 10-лага. плита шаклидаги қатлам …
2 / 7
н тайёрланган юза сатхига ўрнатилади. бунда тагига солинган текисловчи қатлам бетондан, цемент-қум қоришмасидан, асфальтдан ёки гиподан иборат бўлиши мумкин. қаватлараро ора ёпмада пол асоси бўлиб, ора ёпма кўтарувчи конструкция ҳисобланади. бунда тагига солинадиган бетон қатлам бўлмайди. пол конструкциясига товуш ўтказмайдиган, иссиқлик ва сув ўтказмайдиган қатламлар қўшимча бўлим кириши мумкин. бинонинг вазифасига ва ишлаб чиқариш жараёнлари характерига кўра поолар пишиқ бўлиши, иссиқликни кам ўтказувчи, сирпанмайдиган, хўлланганда шишмайдиган, кўриниши чиройли, чанг олмайдиган, юрганда товуш чиқармайдиган, осон тозаланувчан, индустриал ва арзон бўлиши керак. намлик юқори даражада бўладиган хона поллари намлик таъсирига чидамли ва сув ўтказмайдиган, ёнғиндан хавфли биноларда эса ёнмайдиган бўлиши керак. пол қурилишига кўра яхлит, қуйма, алоҳида элементлардан қурилган ва букилувчан юмшоқ рулон материаллардан иборат бўлиши мумкин. қайси материалдан қилинишига кўра поллар ёғоч тахтали, паркетли, ленолеумли, керамик плиткали, цементли каби турларга бўлинади. яхлит қуйма полларга цементли пол, мозаик пол, асфальт пол, мастика пол ва тупроқ поллар киради (95-расм). цементли поллар қуришда бетон …
3 / 7
тли; г,л–ёғоч тахтали; д–гипсобетон плитаси устидан ўрнатилган линолеумли; е,ж–рулон материалли;м,н – ёғоч қипиқли; 1–шиббаланган тупроқ; 2–бетон асос; 3–цементли қоришма; 4–рубероид қатлам; 5–линолеум; 6–керамик (сопол) плиткачалар; 7–цемент қоришма; 8–паркет; 9–асфальт; 10–иссиқ битумли қатлам; 11–ёғоч тахтали; 12–лага; 13–икки қатлам тол; 14–ғишт устунча; 15–антисептик қатлам; 16–тупроқ-қум асос; 17–гипс-бетон асос; 18–ора ёпма панели; 19–товуш ўтказмайдиган прокладка; 20–тапифлекс; 21–панел; 22–шлакбетон; 23–ёғоч толали плита; 24–ёпиштирувчи мастика; 25–қуйма текисловчи қатлам; 26–товуш ўтказмайдиган қатлам; 27–гипс қоришма; 28–ёғоч қириндили плита; 29–йиғма текисловчи қатлам. ксилолит полларни чоксиз (яхлит) қилиб ёки ксилолит плиткалардан қуриш мумкин. магнезиал боғловчи моддага ёғоч қипиғи ёки қиринди, аралаштирилиб (боғловчи суюқлик бўлиб, кўпинча магний хлориднинг сувдаги эритмаси ишлатилади) қорилса ксилолит (ёғоч-тош) ва фибролит деб аталадиган қурилиш материали ҳосил қилинади. улар бетон пол ёки темир-бетон плита устидан бир ёки икки қават қилиниб, ёзилиб кейин зичланади. уларнинг қалинлигини 20 мм га тенг қилиб олинади. айрим холларда қоришмага ҳар хил бўёқлар қўшилиб, турли рангдаги пол ёпмалари ҳосил қилинади. ксилолит поллар …
4 / 7
нг қалинлиги одатда 120-150 мм ни ташкил этади. бундай поллар турар-жой биноларининг ёрдамчи хоналарида ишлатилади, аммо уларни ишлатиш жуда хам чекланган. рулон ва бўлак-бўлак материаллардан қурилган полларни қўллаш қурилишда индустриалликни оширади. полбоп плиткаларни иккита турга бўлиш мумкин: керамик плиткалар ва кошинлар (нақшли плиткалар). плиткали полларни ўрнатишда квадрат, ярим квадрат, олти қиррали, саккиз қиррали, тўрт, беш бурчакли ва бошқа керамик плиткалар ишлатилиб, улар бир-биридан ўлчамлари билан фарқ қилади. плиткаларнинг қалинлиги 10 ёки 13 мм бўлади. улар бетон асосга 10-20 мм қалинликдаги цемент қоришма устидан ётқизилади. керамика материаллари амалжа сув ўтказмайди, қаватлараро ёпмаларни кўтариб турувчи конструкцияларни намдан ҳимоялайди; тез ейилмайди; чангимайди, осон ювилади, кислота ва ишқорлар таъсирига чидамли, нам сингдирмайди. уларнинг камчиликлари мўрт ва иссиқ ўтказувчанлигидир, шу сабали турар-жой бинолари полига ётқизилмайди. бундан ташқари, плиткалар майда бўлганлиги сабабли полга ётқизишга кўп меҳнат сарф бўлади. шунга қарамай бундай поллар жамоат ва саноат бинолари қурилишида кенг кўламда қўлланилади. булардан ташқари, қурилиш саноатида гилам нусха …
5 / 7
лиги 29 мм бўлган шпунтли (ариқчали ва чиқиғли) тахталарни махсус ўрнатилган лагаларга қоқиб, ҳосил қилинади. шпунтли тахталарнинг бир четида шпунтли (ариқчаси) ва иккинчи четида чиқиғи бўлади, бир тахтанинг чиқиғи қўшни тахтанинг ариқчасига тушадиган қилинади. шпунт ва чиқиқлар тўғри тўрт бурчакли, учбурчакли, трапециясимон ва ёйсимон шаклларда бўлиши мумкин. тўсинларга ёки ора ёпма қовурғаларига таянган лагалар остига товуш ўтказмайдиган юмшоқ прокладкалар қўйилади. подвалсиз бинолар биринчи қаватнинг полини қуришида лагалар тупроқ устига ишланган ҳамда бир-биридан 800-1000 мм масофада бўлган томонлари 250х250 мм ли ғишт устунчаларга ўрнатилади. паркетли поллар заводларда тайёрланган тўртбурчакли тахтачаларни (клепок) бетон ёки ёғоч тахтали асосга териб чиқишдан ҳосил бўлади. бунда юрганда ғижирламаслиги ва товуш ўтказмаслигини таъминлаш учун паркет билан тахта асос орасига юпқа картон қоғоз ёки икки қават қурилиш қоғози ёзилади. корхоналарда тайёрланган паркет тахталар, кошин, яъни қоғозга нақш билан ёпиштирилган йиғма паркет донали паркетлардан ҳосил қилинган шчитли паркетлар индустриал ҳисобланади. паркетлар бетон асосга сувга чидамли синтетик фенолформаллегид ва бошқа …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "pol va pol qoplamlarini qurish"

9.амалиёт мавзу: поллар ва пол қопламаларини қуриш. режа: 1) турар-жой биноларида қўлланиладиган полларга қўйиладиган талаблар. 2) анъанавий полларнинг конструктив ечимлари. 3) замонавий “иссиқ пол” ва унинг конструктив ечимлари. таянч иборалар: пол тўшамаси, пол тахтаси, паркет, дсп, линолеум, керамик пол, ламинат, “иссиқ пол”. подвал усти ва чордоқ ора ёпмаларига умумий талаблардан ташқари алохида талаблар ҳам қўйилади. шунинг учун ҳам уларнинг конструктив ечими қаватлараро ора ёпмаларникидан бирмунча фарқ қилади. темир-бетон панел ёки плитадан иборат чордоқ ора ёпмаси устидан мастика вқа иссик битумлар ёрдамида буғ ўтказмайдиган қатлам ёпиштирилади, сўнгра унинг устидан иссиқлик ўтказмайдиган қатлам қалинлиги теплотехник ҳисоблар ёрдамида аниқланади (94-расм). 94-расм. подвал, йўлак уст...

This file contains 7 pages in DOCX format (856.5 KB). To download "pol va pol qoplamlarini qurish", click the Telegram button on the left.

Tags: pol va pol qoplamlarini qurish DOCX 7 pages Free download Telegram