имом ғаззолий - қирқ ҳадиси қудсий

DOCX 24 pages 97.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 24
microsoft word - qirq_hadis_qudsiy_ziyouz_com.doc қирқ ҳадиси қудсий. имом ғаззолий қирқ ҳадиси қудсий. имом ғаззолий қирқ ҳадиси қудсий. имом ғаззолий имом ғаззолий қирқ ҳадиси қудсий тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси тошкент - 2008 «ҳужжатул-ислом» номи билан дунёга машҳур имом ғаззолий тасниф этган ушбу рисолада қирқ қудсий ҳадис таржимаси ўрин олган. мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ҳадисга рамзий сарлавҳалар қўйилди. бу ҳадисларда жамул-жам бўлган маънолар зукко ва маърифат-талаб ўқувчини асло бефарқ қолдирмайди. сўзбоши муаллифи: абдулҳай абдуллаев филология фанлари номзоди, доқент масъул муҳаррир: абдулазиз мансур тақризчи: зоҳиджон исломов филология фанлари доктори, профессор араб тилидан рашид зоҳид таржимаси муҳаррир: анвар аҳмад буюк ҳақиқатни англаш инсон эзгу ва ҳақ сўзни яхши кўради, ширин сўзнинг гадоси. айниқса, бу фоний дунёнинг бебақолигини англаган киши ўзини буюк савол-жавоб кунига тайёрлаб боради. ўша куни тилига бирор калима келмай, шарманда бўлишидан қўрқади. ҳар куни нафсини тергайди, гуноҳкорлигини, бандалигини эслаб туради. аллоҳнинг каломини қалбига муҳрлайди. пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини …
2 / 24
кифоядир, эҳтимол. аллоҳнинг буюк қудратини англаш учун одам умр бўйи китоб ўқиган олим бўлиш шарт эмас. инсон ўз нафсига назар солиши, кўзгудаги аксига боқиб, шу бир жуфт кўз албатта эртага қабрда қуртларга энг биринчи ем бўладиган аъзо эканини хотирлаши етарлидир, эҳтимол. аллоҳнинг ҳар нарсага қодирлигини англаш учун йиллаб умрини зое кетказиш шарт эмас. қўлга кирган зирапча ёки ернинг бир силкиниши, биргина оят маъносига ёки осмон даласида сочилиб ётган юлдузларга ақл кўзи билан бир қараш кифоядир, эҳтимол. нима бўлганда ҳам аллоҳ ҳидоят насиб қилган ақл эгалари учун бу оламда белгиаломатлар кўп... энг асосийси албатта аллоҳнинг каломи, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари. шунингдек, мақом эътиборидан бу икки табаррук манба орасидан жой олган ҳадиси қудсийлар ҳам борки, улардан бохабарлик ҳар ким учун фойдалидир. ушбу раббоний ҳадислар ўқилганда одам ўзини тафтиш қилишга тушади, чуқур ўйга толади. «эй иймон келтирганлар, нима учун бажармаган нарсаларингизни гапирасизлар? қанчадан-қанча гапларни гапирдингизда, уларнинг хилофини бажарасиз. қанчадан-қанча нарсалардан ман қиласиз-да, …
3 / 24
да жамул-жам бўлган маънолар зукко ва маърифатталаб ўқувчини асло бефарқ қолдирмайди, деб ўйлайман. абдулҳай абдуллаев, филология фанлари номзоди ҳайрат «эй одам фарзанди! киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё тўплаётганига ажабландим. охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим. дунё ва унинг заволига ишониб, нечук унга хотиржам бўлаётганига ажабландим. тилида олим, қалбда жоҳил кишидан ажабландим. сув билан ўзини покласа ҳам, қалби покланмаган кишидан ажабландим. одамларнинг айблари билан машғул бўлиб, ўзининг айбларидан ғофил қолган кишидан ажабландим. аллоҳ таоло кузатиб турганини билган ҳолда яна қандай унга осийлик қилаётган кишига ажабландим. ўзининг якка ҳолда ўлишини, якка ҳолда қабрга киришини, якка ҳолда ҳисоб-китоб қилинишини билатуриб, (нечук парвардигоридан ўзгани дўст тутган кишидан ажабландим). ҳақиқатан мендан ўзга илоҳ йўқ. албатта муҳаммад (алайҳиссалом) менинг бандам ва расулимдир». қазога розилик мўминнинг сифати «гувоҳлик бераманки, якка ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. менинг шеригим ҳам йўқ. муҳаммад менинг қулим ва расулимдир. ким қазои қадаримга рози бўлмаса, …
4 / 24
кимнинг орзу-ҳаваси кўпайса, амали холис бўлмайди». қаноатли бўл, беҳожат бўласан «эй одам фарзанди! қаноатли бўл, беҳожат бўласан. ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. ким оз ризққа рози бўлса, аллоҳ билан боғланибди. эй одам фарзанди! сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан? эй одам фарзанди! дунёда худди эртага ўлмай-дигандек ҳаракат қиласан. гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан. эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. сендан юз ўгирган одамга интил. сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл». дунё ғам чекишга арзимас «эй одам фарзанди! ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, аллоҳдан фақат узоқлашибди. унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. камбағаллик …
5 / 24
ан ҳайиқиб, менинг ғазабимдан (гўё) омонлик топгансан». тилинг билан дилинг бир бўлсин «эй одам фарзанди! тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. агар берса, қаноат этмайдиган, бермаса, сабр қилмайдиганлардан бўлма. яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма. солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма. бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб, ўзи вафо қилолмайдиган кишилар жумласидан бўлма. эй одам фарзанди! бирор янги кун йўқки, ер сенга ўзининг тилида: «эй бани одам, устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан, қўйнимда қуртларга ем бўласан», демаса. (бирор кун йўқки, ер сенга ўз тилида:) «эй бани одам! мен қўрқинч уйиман, сен сўроқ қилинадиган уйман, кимсасиз уйман, зулмат уйиман, илонлару чаёнлар уйиман, бас, мени хароб қилавермасдан обод этмайсанми?» демаса». яратилиш мазмуни «эй одам фарзанди! сизларни …

Want to read more?

Download all 24 pages for free via Telegram.

Download full file

About "имом ғаззолий - қирқ ҳадиси қудсий"

microsoft word - qirq_hadis_qudsiy_ziyouz_com.doc қирқ ҳадиси қудсий. имом ғаззолий қирқ ҳадиси қудсий. имом ғаззолий қирқ ҳадиси қудсий. имом ғаззолий имом ғаззолий қирқ ҳадиси қудсий тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси тошкент - 2008 «ҳужжатул-ислом» номи билан дунёга машҳур имом ғаззолий тасниф этган ушбу рисолада қирқ қудсий ҳадис таржимаси ўрин олган. мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ҳадисга рамзий сарлавҳалар қўйилди. бу ҳадисларда жамул-жам бўлган маънолар зукко ва маърифат-талаб ўқувчини асло бефарқ қолдирмайди. сўзбоши муаллифи: абдулҳай абдуллаев филология фанлари номзоди, доқент масъул муҳаррир: абдулазиз мансур тақризчи: зоҳиджон исломов филология фанлари доктори, профессор араб тилидан рашид зоҳид таржимаси муҳаррир: анвар аҳмад буюк ҳақиқатни англ...

This file contains 24 pages in DOCX format (97.9 KB). To download "имом ғаззолий - қирқ ҳадиси қудсий", click the Telegram button on the left.