керамик материаллар ва буюмлар

PPTX 52 sahifa 21,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 52
презентация powerpoint керамик материаллар ва буюмлар таянч иборалар: гилтупроқ, алюмосиликатлар, қуритиш, куйдириш, микрокомпозит, макрокомпозит, сувга чидамлилик, модификаторлар, деворбоп керамика, безак керамикаси, техник керамика. умумий маълумотлар минерал хом ашёга технологик ишлов бериб, юқори ҳароратда куйдириш натижасида олинган материаллар ва буюмларга керамик материаллар дейилади. “керамика” сўзи лотинча “keramos” сўзидан олинган бўлиб, глина (гил) маъносини билдиради. инсоният тарихида гил асосидаги хомлойдан тайёрланган деворбоп материаллар ва буюмлар, сомонли сувоқлар қурилишда эрамиздан аввалги 8000 йилликда ишлатилган. пиширилган ғишт эрамиздан аввалги 3500-4000 й., черепица ва сирланган ғишт эса қурилишда эрамиздан аввалги 1000 й. ишлатилган. марказий осиё, хусусан ўзбекистонда сақланиб қолган архитектура ёдгорликлари қурилиш материаллари керамика асосидадир. хозирги кунда эффектив ғишт, ички ва ташқи безак плиталари, санитария-техника буюмлари, машинасозлик, электроника, энергетика тизимлари учун махсус керамик буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. керамик буюмлар қуйидагича классификацияланади. тузилишига кўра ғовак ва зич керамик буюмларга бўлинади. ғовак керамиканинг сув шимувчанлиги масса бўйича 5% кўп бўлади. буларга деворбоп ғишт ва блоклар, томбоп …
2 / 52
4 – рухобод (бурхониддин согаржий мақбараси) самарқанд ш 8-расм. гипс қоришмаси асосида терилган кошинлар. 1, 2, 3 – шоди-мулк-оға мақбараси (фрагментлар), самарқанд ш.; 4 – хожа ахмад яссавий мақбараси фрагменти, туркистон ш. (қозоғистон) 9-расм. ёндириб ишқор олинадиган махаллий ўтлар. 1 – балиқкўз; 2 – қирқбўғин 10-расм. самарқанд обидалари кошинлари. 1, 2 – гўр-амир ансамбли фрагментлари; 3, 4 – туғлуғ-тегин мақбараси фрагментлари, шохи-зинда ансамбли. 11-расм. хива ш. ичан-қалъа обидалари кошинлари. 1 – тош ҳовли; 2 – пахлавон-махмуд мақбараси. 12-расм. бухоро ш. обидалари кошинлари. 1 – абдулазизхон мадрасаси пештоқи; 2 – ситораи-моҳи-хоса. 13-расм. 1, 2, 3 – шаҳрисабз ш. кошинлари (оқсарой мажмуаси); 4 – султон-текеш мақбараси кошинлари, кўхна-урганч, туркманистон. керамик материаллар ва буюмлар ишлаб чиқариш учун хом ашёлар керамик материаллар хом ашёсини асосан гил ташкил этади. гил хоссаларини яхшилаш мақсадида унинг таркибига ёғсизлантирувчи, жинс ҳосил қилувчи, куйиб кетадиган ва пластиклигини оширувчи қўшимчалар қўшилади. гил таркибидаги дала шпати магматик (гранит, сиенит ва х.к.) …
3 / 52
и, буюмнинг ранги ва ҳ.к. пластиклик гил ва сув қоришмасининг ташқи куч таъсирида ёриқлар ҳосил қилмасдан керакли шаклга кириши ва куч олингач ушбу шаклни сақлаб қолиш хусусиятидир. гил заррачалари қанчалик майда бўлса, у шунчалик сувни кўп талаб қилади ва буюмни қуритиш ва пишириш жараёнида киришиш юқори бўлади. керамик буюмлар ишлаб чиқариш технологияси керамик буюмлар хоссалари шакли, хом ашё тури ва технологиясидан қатъий назар уларни ишлаб чиқариш қуйидаги асосий жараёнлардан иборат: хомашёни қазиб олиш, хомашё массасини тайёрлаш, буюмни қолиплаш, уларни қуритиш ва пишириш. гилни хом ашё кареридан экскаваторлар ёрдамида очиқ усулда қазиб олинади ва темир йўл, автомобил ёки бошқа транспортда керамик буюмлар заводига ташилади. хом ашёни қазиб олишда карер гил захираси, қалинлиги, жойлашиш характери аниқланади ва 1-2 йил аввал юзаси ўсимликлар, кераксиз жинслардан тозаланади. хом ашё массасини тайёрлаш. табиий ҳолдаги қазиб олинган гил керамик буюмлар ишлаб чиқариш учун яроқсиз бўлади. буюм тайёрлаш учун гилнинг табиий тузилишини бузиш, ундан зарарли аралашмаларни чиқазиб …
4 / 52
нтлари қуритилади, бўлакланади, майдаланади ва яхшилаб аралаштирилади. бу усулда керамик буюмлар 8-12% намликдаги хом ашё массасини 15-40 мпа босимда пресслаб тайёрланади. бунда буюм ишлаб чиқариш цикли икки марта қисқаради, буюм аниқ ўлчамларда ва қирралари тўғри ҳолда қолипланади ва ёқилғи 30% тежалади. керамик ғишт ишлаб чиқариш технологик схемаси 1-гил карьери; 2-экскаватор; 3-гил захираси; 4-вагонетка; 5-яшикли узатгич; 6-қўшимчалар; 7-бегунлар; 8-валецлар; 9-лентали пресс; 10-кескич; 11-тахловчи мослама; 12-тележка; 13-қуритиш хоналари; 14-туннел печи; 15-ўзи юрар тележка; 16-омборхона. гидравлик ёки механик пресс қолипда бир ва бир неча буюм пресслаб олиниши мумкин. бу усулда пластик усулда олинадиган ҳамма буюмлар тайёрланиши мумкин. қуруқ усул ярим қуруқ усулнинг ривожлантирилган замонавий усули бўлиб, пресскукун 2-6% намликда бўлади. бунда хом ашё массасидан тайёрланган буюмни қуритишга зарурат бўлмайди. бу усулда зич керамик буюмлар-плиткалар, йўлка ғиштлари, фаянс ва чинни буюмлар тайёрланади. шликер усули хом ашё массаси кўп компонентли бўлганда, нотекис таркибли ва қийин пишадиган компонентлар бўлса, мураккаб шаклдаги буюмларни қолиплашда қуйма услубият зарур …
5 / 52
раёни ҳавонинг нисбий намлиги ва ҳароратига боғлиқ бўлади. буюмлар сунъий қуритиш усулида даврий ва доимий равишда ишлайдиган махсус қуритиш камераларида амалга оширилади. камералар пишириш хумдонлари тутун газлари, махсус хумдонларда ҳосил қилинган газлар (ҳарорат 120-1500с) билан иситилади. буюмлар 1-3 сутка давомида қуритилади. буюмларни пишириш. пишириш керамик буюмлар ишлаб чиқаришнинг охирги ва хал этувчи жараёнидир. бу жараённи шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин: буюмни қиздириш, куйдириш ва совитиш. буюм 100-1200с қиздирилганда ундан физик боғланган сув чиқиб кетади. ҳарорат 450-7500с кўтарилганда буюмдан кимёвий боғланган сув чиқиб кетади ва органик аралашмалар ёниб кетади, гилли минерал бузилиб аморф холатга ўтади. ҳарорат 800-9000с етганда осон эрийдиган бирикмалар эрийди ва компонентлар заррачалари юзалари чегарасида қаттиқ фазаларда кимёвий жараёнлар давом этади. буюм 1000-12000с ҳароратгача қиздирилганда зичлашади ва масса киришади. бу киришиш гилнинг турига қараб 2-8% ташкил этади. буюм аста-секин совитилади. совитилган керамик буюмлар тошсимон холатга ўтади ва мустаҳкам, сувга ва совуққа чидамли бўлади. керамик буюмлар ҳалқасимон, туннел, тирқишли, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 52 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"керамик материаллар ва буюмлар" haqida

презентация powerpoint керамик материаллар ва буюмлар таянч иборалар: гилтупроқ, алюмосиликатлар, қуритиш, куйдириш, микрокомпозит, макрокомпозит, сувга чидамлилик, модификаторлар, деворбоп керамика, безак керамикаси, техник керамика. умумий маълумотлар минерал хом ашёга технологик ишлов бериб, юқори ҳароратда куйдириш натижасида олинган материаллар ва буюмларга керамик материаллар дейилади. “керамика” сўзи лотинча “keramos” сўзидан олинган бўлиб, глина (гил) маъносини билдиради. инсоният тарихида гил асосидаги хомлойдан тайёрланган деворбоп материаллар ва буюмлар, сомонли сувоқлар қурилишда эрамиздан аввалги 8000 йилликда ишлатилган. пиширилган ғишт эрамиздан аввалги 3500-4000 й., черепица ва сирланган ғишт эса қурилишда эрамиздан аввалги 1000 й. ишлатилган. марказий осиё, хусусан ўзбекис...

Bu fayl PPTX formatida 52 sahifadan iborat (21,1 MB). "керамик материаллар ва буюмлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: керамик материаллар ва буюмлар PPTX 52 sahifa Bepul yuklash Telegram