коррупция – глобал муаммо сифатида. ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари

PPTX 39 стр. 6,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 39
презентация powerpoint 10-мавзу. коррупция – глобал муаммо сифатида. ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий - ҳуқуқий механизмлари. 12.1. коррупция тушунчасининг мазмун моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари. 12.2. коррупцияга қарши курашишда жаҳон тажрибаси. 12.3. коррупцияга қарши курашда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари. 12.4. коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг роли. режа адабиётлар: 1.ўзбекистон республикасининг “коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ўрқ-419 сонли қонуни. 2017 йил 3 январ. 2.ўзбекистон республикаси президентининг “ўзбекистон республикасида коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ – 4761 сонли қарори. 2020 йил 29 июн. 3.қўчқоров с, коррупция ўзбекистон республикаси миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида. диссертация. — т.: 2020. — б. 9. elliott, kimberly ann (1950). "corruption as an international policy problem: overview and recommendations" (pdf). washington, dc: institute for international economics. lawore b. social inequality in nigeria: the poor and the rich / b. lawore. — unilag sociologist, lagos, 1976/77, 4, p. 2-3. таянч тушунчалар коррупция, оқ коррупция, кулранг коррупция,” …
2 / 39
р юзага келади. пора олиш - яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши - жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. пора бериш - давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш - жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. жамоатчилик назорати - жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш учун зарур ўта муҳим амалиёт саналади. уни фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида …
3 / 39
йдаланишидир. “коррупция -давлат ҳокимиятидан шахсий манфаати йўлида фойдаланиш” криминалист жозеф сентурия “коррупция -давлат билан эмас балки инсон табиати билан боғлиқ ҳолат” жан-клод ваке коррупция -бу ҳар доим барча жиноятларнинг илдизи бўлган ва қонунларнинг хўрланишига олиб келган томас гоббс коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини, ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишидир. ўзбекистон республикасининг “коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг 3-моддаси коррупция - бу амалдор шахслар ўзларига берилган лавозимлардан фойдаланиб, ўзининг шахсий манфаатини ўйлаб бойлик орттириш мақсадида мамлакат қонунларига зид келадиган ҳар хил пора олиш ва пора бериш жиноятлари билан шуғулланишидир. юридик энциклопедия америкалик халқаро эксперт с.алатас коррупцияни синфларга ажратишда коррупциянинг оқибатлари ва тарқалиш кўлами нуқтаи-назаридан ёндашган. унинг фикрича коррупция уч синфга ажратилади: коррупциянинг нисбатан чекланган тури. у асосан ҳокимиятнинг юқори босқичида жамланган бўлиб ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига кенг таъсир кўрсатмайди …
4 / 39
жрибаси бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ва халқлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги уфқлари очилаяпти, миллий иқтисодиётлар ўзаро чамбарчас боғланган ҳолда тараққий этмоқда. бугун ҳар қандай давлат бошқа давлатлар билан изчил ҳамкорлик қилмасдан, оқилона инвестиция ва ресурс­ларга таянмасдан, жаҳонга чиқмасдан, айни пайтда дунёга эшикларини кенг очмасдан, одамлар бемалол ишлайдиган ишончли маконга айланмасдан юқори натижаларга эришолмаслиги барчамизга маълум. бунга мисол қилиб биз сингапур давлатини келтириб ўтишимиз мумкин. халқаро илмий тадқиқот марказлари томонидан ўтказилган сўровлар натижасида сингапурда коррупция ва жиноятчилик кўрсаткичи жаҳонда энг қуйи даражада эканлиги аниқланган. сингапур республикаси – қирқ йиллик миллий суверенитетидан кейин ривожланаётган эмас, “ривожланган мамлакат” мақомини олган жанубий-шарқий осиёдаги ягона мамлакатлардан бири ҳисобланади. сингапурда пора олишдан бош тортган амалдорларга мукофотлар тарқатилади сингапурда коррупцияга қарши кураш асосий йўналиши бўлган махсус орган мавжуд. у коррупцияга қарши кураш бўйича тергов бюроси деб аталади. ушбу мустақил орган сингапур иқтисодиётининг давлат ва хусусий секторида коррупциянинг олди олинишини ўрганиб чиқади. бюро ҳукумат амалдорлари мансабини суиистеъмол қилган ҳолатларни …
5 / 39
назорат қилиш (хусусан, прокурор коррупцияга қарши қонунчиликни бузганликда гумон қилинган шахсларнинг ҳар қандай банк ҳисоб рақамларини, аксияларини текширишга ҳақли); 3) юқори лавозимдаги мансабдорларнинг маънавий юксаклигини таъминлаш; 4) иқтисодий ривожланишда дуч келинадиган маъмурий тўсиқларни бартараф етиш. нидерландия коррупция даражаси енг паст давлатлар қаторига киради. нидерландияда коррупцияга қарши кураш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: - коррупция ҳолати аниқлангач, коррупцион ҳаракатнинг оқибатлари муҳокама қилинади ва уларга қўлланган жазолар мунтазам равишда эълон қилиб борилади. ички ишлар вазири ҳар йили коррупция фактлари ва коррупцияга алоқадор шахсларни жазолаш чоралари тўғрисида парламентга ҳисобот беради. - коррупцион амалиётлар юзага келиши мумкин бўлган “нуқта”ларни кузатиб бориш ва бу жойларда шахсларнинг фаолиятини назорат қилиш тизими ишлаб чиқилган. - расмий ахлоқ қоидаларининг бузилиши учун жавобгар мансабдорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тизими яратилган. - коррупцион ҳаракатлар учун асосий жазо давлат ташкилотларида ишлаш ҳуқуқидан ва барча ижтимоий имтиёзлардан маҳрум бўлишдир. шунингдек, жарима ва ўз вазифасидан вақтинча четлатиш жазоси ҳам қўлланади. - энг муҳим ташкилотларда, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 39 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "коррупция – глобал муаммо сифатида. ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари"

презентация powerpoint 10-мавзу. коррупция – глобал муаммо сифатида. ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий - ҳуқуқий механизмлари. 12.1. коррупция тушунчасининг мазмун моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари. 12.2. коррупцияга қарши курашишда жаҳон тажрибаси. 12.3. коррупцияга қарши курашда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари. 12.4. коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратининг роли. режа адабиётлар: 1.ўзбекистон республикасининг “коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ўрқ-419 сонли қонуни. 2017 йил 3 январ. 2.ўзбекистон республикаси президентининг “ўзбекистон республикасида коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги пқ – 4761 сонли қарори. 2020 йил 29 июн. 3.қўчқоров с, коррупция ўзбекистон республикаси миллий хавфсизлиги...

Этот файл содержит 39 стр. в формате PPTX (6,2 МБ). Чтобы скачать "коррупция – глобал муаммо сифатида. ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: коррупция – глобал муаммо сифат… PPTX 39 стр. Бесплатная загрузка Telegram