шаҳар кўчалари ва йўлларини қуриш ва ишлатиш асослари

PPTX 66 sahifa 4,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 66
7-маъруза 7-маъруза мавзу: шаҳар кўчалари ва йўлларини қуриш ва ишлатиш асослари режа: 7.1. шаҳар кўчалари ва йўлларини қуришнинг асосий усуллари. 7.2. шаҳар шароитида йўл қурилишининг хусусиятлари. 7.3. қурилишни ташкиллаштиришнинг оқимли ва аралаш услублари. уларни қўллаш шароитлари. йўл заминини қуриш. 7.4. ер ишларини бажаришнинг ҳозирги замон услублари. заминни зичлаштириш услублари. таянч иборалари. шахар кўчалари,йўл қурилиши, қурилишни ташкиллаштириш,оқимли, аралаш,йўл замини,заминни зичлаш. барча турдаги шаҳар транспортининг жадаллиги ва тезлигининг ортиши билан шаҳарларда транспорт тармоғи учун янгича талаблар қўяди. катта бўлмаган кварталлардан иборат шаҳарларимизда деярли бир хил шаклда ўтказилган кўча-йўл тармоқлари бугунги кун транспорт талабларига жавоб бера олмайди. 7.1. тезкор йўллар. шаҳар йўлларининг кўчалардан асосий фарқи, улар асосан очиқ, қурилиш иншоотлари мавжуд бўлмаган жойлардан ўтказилади. қурилиш мавжуд жойларда эса йўллар ён атрофдан ажратилади ва улар катта тезликда ҳаракатланадиган транспортларни утказиш учун, транзит ҳаракат учун хизмат қилади. тезюрар йўллар шаҳар транспортининг артерияси ҳисобланиб, шаҳар транспортини ташқи кирувчи ва чиқувчи транспорт билан, шаҳарнинг халқасимон йўллари билан …
2 / 66
р аҳамиятидаги магистрал кўчалар. шаҳарларда асосий ҳаракат тизимини ташкил қилади. бундай кўчалар энг қисқа масофалар орқали умумшаҳар миқёсидаги объектларни: тураржой туманларини саноат зоналари билан ва бошқа хизмат жойлари, дам олиш масканлари, умумшаҳар марказлари билан ўзаро боғлайди. умумшаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар асосий тураржой районларини шаҳар маркази орқали ташқи транспорт (темирйўл, автовокзаллар ва аэропорт) билан ва тезкор йўллар билан боғлайди. умумшаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчаларда қатнов қисмининг уқларига нисбатан эгрилик радиуси 400 м бўлиб, энг катта бўйлама қиялик 5% ни ташкил этади. тоғли ва қийин шароитли жойларда, реконструкция қилинаётган шаҳарларда бўйлама қиялик 6% гача бўлиши мумкин. ҳаракати бошқариладиган умумшаҳар миқёсидаги магистрал кўчаларда чорраҳалар орасидаги масофа камида 500 м бўлиши лозим. умумшаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчаларга туман миқёсидаги ёки маҳаллий кўчаларнинг қушилган жойлари орасидаги масофалар ҳам камида 300-500 м ни ташкил этади. 7.3. туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар. шаҳарнинг иккита ёки ундан ортиқ тураржой туманларини, саноат зоналари гуруҳларини ёки алоҳидаги корхонани бир нечта тураржой туманлари билан …
3 / 66
оналарида, коммунал-омборхона ҳудудларидан ўтказилади. тураржой зоналарида, юк транспорти ҳаракати учун йўллар тураржойни кесиб утмасдан, аксарият ҳолларда айланма йўллар билан, темир йўлларга параллел ҳолатда ўтказилади (7.2-расм). 7.5. тураржой кўчалари. микрорайон ва тураржой даҳаларининг шаҳар магистраллари билан боғлашда транспорт ва пиёдалар учун хизмат қилади.тураржой кўчаларида ҳаракат ҳажми 100-200 авто/соатга тенг. одатда бундай кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати йўлга қуйилмайди.тураржой кўчаларида қатнов қисмининг ўқларига нисбатан эгрилик радиуси 125 м бўлиб, энг катта бўйлама қиялик 8% (тоғли худудларда 10%) ни ташкил этади. бундай кўчаларда ҳисобий тезлик 60 км/с ни ташкил этади.тураржой кўчаларига алоҳидаги ёки тураржой бинолари гуруҳига олиб борувчи ички йўлаклар бевосита қўшилади. 7. 6. ички йўлаклар. ички йўлаклар микрорайонлар ичида лойиҳаланиб, алоҳида ёки бинолар гуруҳига хизмат қилади (1.12-расм). одатда улар туман миқёсидаги магистрал кўчага ёки тураржой кўчаларига бориб уланади. саноат туманларида улар орқали алоҳидаги объектларга борилади. ички йўлакларда қатнов қисмининг ўқларига нисбатан эгрилик радиуси 30 м бўлиб, энг катта бўйлама қиялик 8% (тоғли худудларда …
4 / 66
и. шаҳарнинг бош режасини қуришда, турли тоифадаги кўча ва йўллар ўзаро битта поғона кетма-кетликда боғланиш тамоилига амал қилинади, яъни ички йўлаклар тураржой ёки туман аҳамиятидаги магистрал кўчаларга, улар ўз навбатида шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчаларга, улар эса тезкор ёки ташқи йўлларга уланиши лозим. юқорида келтирилган, тоифалаштирилган кўча ва йўллардан ташқари, шаҳарсозликда махсус кўчалар (масалан, асосий ва савдо кўчалари, қирғоқ олди кўчалари, истироҳат боғларидаги йўллар) ҳам лойиҳаланади. асосий кўчалар- умумшаҳар марказидаги асосий жамоат марказларига, савдо ва томоша муассасаларига, байрам кунларида аҳолини сайрга чиқиши учун ажратилган жойлар учун лойиҳаланиб, унда рельсли ва юк транспорти ҳаракати лойиҳаланмайди. бундай кўчалар маъмурий, жамоат бинолари билан, йирик савдо ва томоша муассасалари билан, кўргазма павильонлари, театрлар, турли клублар ва музей объектлари билан чегараланади.аҳоли кўп йиғиладиган катта бинолар атрофида, шаҳар йўловчи транспортлари учун бекатлар қулай жойлаштирилиши лозим. асосий кўчалар атрофида кириб-чиқиш атрофдаги магистралларга ҳалақит бермайдиган вазиятда енгил автомобиллар учун тухтаб туриш майдонлари ажратилиши лозим. савдо кўчалари- катта миқдордаги пиёдалар …
5 / 66
си бўйлаб ўтказилади ва дам олиш масканларини, санатория, пансионат, меҳмонхоналарни ўзаро боғлаш учун хизмат қилиб, улар учун махсус автомобилларга тўхтаб туриш жойлари ажратилади. истироҳат боғлари йўллари йўловчи ташиш транспортлари ва енгил автомобиллар учун, бундан ташқари махсус йўлакларга эга велосипедлар ҳаракати учун хизмат қилади (7.5-расм).пиёдалар ҳаракати алоҳидаги йўналиш бўйлаб ёки аллеялар бўйича истироҳат йўлларига ёнма-ён лойиҳаланади. истироҳат боғлари йўллари йўловчи ташиш транспортлари ва енгил автомобиллар учун, бундан ташқари махсус йўлакларга эга велосипедлар ҳаракати учун хизмат қилади (7.5-расм).пиёдалар ҳаракати алоҳидаги йўналиш бўйлаб ёки аллеялар бўйича истироҳат йўлларига ёнма-ён лойиҳаланади. ер ишларини бажариш муддати. ер ишларини йилнинг энг яхши шароитли кунларида, грунтлар музламаганда ва намлиги унчалик кўп бўлмаганда, яъни намлик руҳсат берилган муқобил миқдордан ошмаганда бажариш керак. грунт йўлларидан (землевоз йўллари) машиналарни ҳаракатланиши катта аҳамиятга эга. бунда йилнинг яхши шароитли кунлари иқлими мутадил бўлган туманларда боҳорги-ёзги ва кўпинча кузги даври ҳисобланади. масалан, ii йўл иқлим зонасининг жанубий қисмида апрелни оҳиридан октябрни учинчи декадасини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 66 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шаҳар кўчалари ва йўлларини қуриш ва ишлатиш асослари" haqida

7-маъруза 7-маъруза мавзу: шаҳар кўчалари ва йўлларини қуриш ва ишлатиш асослари режа: 7.1. шаҳар кўчалари ва йўлларини қуришнинг асосий усуллари. 7.2. шаҳар шароитида йўл қурилишининг хусусиятлари. 7.3. қурилишни ташкиллаштиришнинг оқимли ва аралаш услублари. уларни қўллаш шароитлари. йўл заминини қуриш. 7.4. ер ишларини бажаришнинг ҳозирги замон услублари. заминни зичлаштириш услублари. таянч иборалари. шахар кўчалари,йўл қурилиши, қурилишни ташкиллаштириш,оқимли, аралаш,йўл замини,заминни зичлаш. барча турдаги шаҳар транспортининг жадаллиги ва тезлигининг ортиши билан шаҳарларда транспорт тармоғи учун янгича талаблар қўяди. катта бўлмаган кварталлардан иборат шаҳарларимизда деярли бир хил шаклда ўтказилган кўча-йўл тармоқлари бугунги кун транспорт талабларига жавоб бера олмайди. 7.1. те...

Bu fayl PPTX formatida 66 sahifadan iborat (4,1 MB). "шаҳар кўчалари ва йўлларини қуриш ва ишлатиш асослари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: шаҳар кўчалари ва йўлларини қур… PPTX 66 sahifa Bepul yuklash Telegram