жалолиддин давоний ва унинг «ахлоқи жалолий» асари

PPTX 12 pages 72.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
презентация powerpoint жалолиддин давоний ва унинг «ахлоқи жалолий» асари (1427—1502) жалолиддин муҳаммад ибн асад ас-сддиқий ал-давоний эроннинг казарун вилоятидаги давон қишлоғида 1427 йилда дунёга келган xv асрда фақат эронда эмас, балки хуросон ва мовароуннаҳрда ҳам ижтимоий-фалсафий, маърифий фикр тараққиётига катта ҳисса қўшган олимлардан бири жалолиддин давонийдир. давонийнинг таълимий-ахлоқий қарашлари алишер навоий, абдураҳмон жомийларнинг ижтимоий фикрлари билан кўп жиҳатдан туташ келади. улар дунёқарашининг мағзини комил инсон тарбиялаш учун юксак инсоний фазилатларни таркиб топтириш ташкил этади. жалолиддин давоний бошланғич маълумотни қишлоғида олгач, шерозга келади ва у ерда дорул ай-том мадрасасида таҳсил кўради. мадрасада у мусулмон қонуншунослиги (фиқҳ) билан махсус шуғулланади ҳамда илм-фан сирларини машҳур одамлардан ўргана бошлайди. мадрасани тамомлагач, давонийнинг илмий қобилиятидан хабардор бўлган эрон ҳукмдори султон ёқуб оқ қўйинли томонидан шероз шаҳрига қози этиб тайинланади. у мадрасада ҳам мударрислик, ҳам қозилик вазифалари билан шуғуллана бошлайди илмий мероси жалолиддин давоний асарлари «рисолаи исботи вожиб» (заруриятнинг исботи ҳақида рисола), «рисолат ул-муфрадот» (моддалар ҳақида …
2 / 12
ос ўринга эга бўлган асар саналади таркиби ва тузилиши уч қисмдан иборат. биринчи қисм — ахлоқ фанига, иккинчи қисм — «одамнинг ички ҳолати» оилавий ҳаётига, учинчи қисм — «шаҳар (давлат)ни бошқариш ва подшоҳлар сиёсати», деб аталиб, унда муҳим ижтимоий-сиёсий масалалар кўтарилади форобий қарашларига мослиги «ахлоқи жалолий» асарида жамиятни адолатли — фозил шаҳарга ва жоҳил шаҳарларга бўлади. ўнта энг яхши фазилат мужассамланган бўлиши керак, дейди. булар: биринчиси — ҳукмдор одамларни эъзозлаши; иккинчиси — давлат ишларини адолатли ижро этиши; учинчиси — ҳирс ва шаҳватга берилмаслиги; тўртинчиси — ҳукмдорликда шошма-шошарлик ва ғазабга йўл қўймаслиги, балки шафқат ва мурувватга асосланиши; бешинчиси — халқнинг эҳтиёжини қондириш учун худонинг иродасидан келиб чиқиши; олтинчидан — халқ эҳтиёжини қондиришга оид ишларни бажаришга ҳаракат қилиши; еттинчиси — ҳалққа нисбатан одил бўлиши; саккизинчи — ҳар бир ишни маслаҳатлашиб, кенгашиб ҳал этиши; тўққизинчиси — ҳар бир кишини унинг қобилиятига монанд лавозимга тайинлаши, қобилиятсиз кишиларга юқори лавозим бермасликни; ўнинчиси — адолатли фармонлар …
3 / 12
бола кўрадиган, мулоқотда бўладиган нарсалар унинг хулқига яхши ва ёмон таъсир этади, болада ҳар куни керак бўладиган инсоний хислатлар: юриш-туриш қоидалари, хушмуомалалик, ота-она ва бошқа катта ёшлиларни ҳурмат қилиш, тўғрилик ва ростгўйликни ўрганиш, ширинсуханлик, камтарлик, сўзлашув одобига риоя қилиш кундалик турмушда ўрганилади. шунга кўра бундай хислатларни болаларда ҳар куни тарбияланиб борилиши муҳим. бундай тарбияда эса ота-она олдига катта вазифалар қўйилади. ота ва она бола тарбиясида баб-баравар масъулиятлидир, дейди давоний ота боланинг яхши фазилатларни эгаллаб, касб-ҳунар ўрганиб бориши, илм-фанни чуқур ўзлаштириб олиши учун моддий асос, яъни кийим-кечак, керакли буюмлар билан таъминлайди. она бола тарбиясида асосий қийинчиликларни бошидан кечирувчи саналади. у болага яшаш учун қувват беради, эҳтиётлаб асрайди, меҳр-шафқатини аямайди. ўқинг ва муносабат билдиринг бола тарбиясида ота-она билан бир қаторда мактабга чиққандан сўнг муаллим ҳам жавобгар саналади, дейди олим. бунинг учун муаллимнинг ўзи ҳам яхши тарбия топган бўлиши шарт. шу ўринда давоний муаллимнинг хислатларига, бола ва унинг ўртасидаги муносабатларга алоҳида эътибор беради. …
4 / 12
он ақлига тегишли, деб кўрсатади ва бунга вазирлик касбини киритади. иккинчиси таълим-тарбия натижасида вужудга келади, деб бунга астрономия, математика, тиб. геометрия фанлари билан шуғулланишни киритади. учинчисига кишиларнинг шижоати, жасурлиги билан боғлиқ касбларни, яъни душманга қарши кураш, чегарани қўриқлаш ва бошқаларни киритади. олим касби бўлмаган, бирор касб билан шуғулланмайдиган кишиларни қаттиқ танқид қилади. отасининг мол-мулкига ишониб касб-ҳунар эгалламйдиган ёшларни қоралайди. меҳнат қилиш, ҳунар эгаллашни тарғиб қилар экан, меҳнат инсон камолоти ва бахт-саодати манбаи, деб ҳисоблайди. юқоридагилардан кўриниб турибдики, давоний касб-ҳунар эгаллаш инсоний фазилатларнинг энг муҳими, деб талқин этади давонийнинг ақлий тарбия тўғрисида давоний инсоний фазилатлардан доноликни таҳлил этар экан, инсон ўзининг ақлий қобиляитини, истеъдодини тарбиялаш учун қуйидагиларга амал қилиш: биринчиси, зукколик — зеҳн ўткирлиги. бу кишининг ҳар бир масалани тезда ҳал қила олиш, унда ўзи истаган натижани ола билишида деб кўрсатади. бу малакани ҳосил қилиш учун кишида тажриба ва ҳаракатчанлик бўлиши талаб этилади; иккинчиси — фаҳмлилик. бунда кишининг кераксиз ва иккинчи …
5 / 12
жалолиддин давоний ва унинг «ахлоқи жалолий» асари - Page 5

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "жалолиддин давоний ва унинг «ахлоқи жалолий» асари"

презентация powerpoint жалолиддин давоний ва унинг «ахлоқи жалолий» асари (1427—1502) жалолиддин муҳаммад ибн асад ас-сддиқий ал-давоний эроннинг казарун вилоятидаги давон қишлоғида 1427 йилда дунёга келган xv асрда фақат эронда эмас, балки хуросон ва мовароуннаҳрда ҳам ижтимоий-фалсафий, маърифий фикр тараққиётига катта ҳисса қўшган олимлардан бири жалолиддин давонийдир. давонийнинг таълимий-ахлоқий қарашлари алишер навоий, абдураҳмон жомийларнинг ижтимоий фикрлари билан кўп жиҳатдан туташ келади. улар дунёқарашининг мағзини комил инсон тарбиялаш учун юксак инсоний фазилатларни таркиб топтириш ташкил этади. жалолиддин давоний бошланғич маълумотни қишлоғида олгач, шерозга келади ва у ерда дорул ай-том мадрасасида таҳсил кўради. мадрасада у мусулмон қонуншунослиги (фиқҳ) билан махсус шуғулл...

This file contains 12 pages in PPTX format (72.6 KB). To download "жалолиддин давоний ва унинг «ахлоқи жалолий» асари", click the Telegram button on the left.