психик ривожланиш ва уни даврлаштириш муаммоси

PPTX 25 sahifa 477,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
слайд 1 психик ривожланиш ва уни даврлаштириш муаммоси психик ривожланиш хақида тушунча, унинг ўзига хос хусусиятлари. психик ривожланишнинг асосий қонуниятлари психик ривожланишни даврлаштириш муаммоси психик ривожанишда ёш даври инқирози муаммоси инсон – биосоциал мавжудот унинг психик тараққиётга икки асосий омил таъсит этади: биологик, табиий. ижтимоий – ҳаёт шароитлари, таълим ва тарбия табиий муҳит боланинг шахс сифатида шаклланишига бевосита таъсир қилмайди, балки социал муҳит, кишиларнинг ижтимоий меҳнат фаолияти орқали таъсир этади. энг яқин зона – оилавий муҳитдир. оилага қараганда кенгроқ зонани боланинг ўртоқлари, тарбиячилари ташкил этади. бундан ташқари яна бир зонани боланинг қариндошлари, қўшнилари ташкил қилади ва ниҳоят, энг кенг зона – ижтимоий муҳит бўлиб ҳисобланади. унинг таъсири фақат бевосита хатти-ҳаракат намуналари, алоҳида кишиларнинг мулоҳазалари орқали эмас, балки китоб ва газета, радио, кино, телевидения, жамиятда ўрнатилган қонун, қоида ва одатлар, ахлоқ талаблари, эстетика орқали амалга оширилади. psixik rivojlanish qonuniyatlari psixik rivojlanishning notekisligi. har qanday sharoitda, hatto ta’lim va tarbiyaning eng qulay …
2 / 25
ик ёш даври 11-15 ёш. илк ўспиринлик даври 16-18 ёш. ёш даври ёш чегаралари етакчи фаолият тури гўдаклик илк болалик кичик ва ўрта мактабгача ёш даври катта мактабгача ёш даври кичик мактаб ёш даври ўсмирлик ёш даври илк ўспиринлик даври ёш 1-3 ёш 3-5 ёш 5-7 ёш 7-11 ёшгача 11-15 ёш 15-18 ёш бевосита эмоционал мулоқат предметли фаолият ўйин фаолияти ролли-сюжетли ўйинлар ўқиш фаолияти мулоқот ўқув - касбий фаолият в.а. крутецкий бўйича: чақалоқлик даври - туғилгандан 10 кунгача. гўдаклик даври – 1 ёшгача. илк болалик даври – 1-3 ёшгача. мактабгача ёш даври – 3-5 ёшгача. боғча ёш даври – 5-7 ёшгача. кичик мактаб ёши даври – 7-11 ёшгача. ўсмирлик даври – 11-15 ёшгача. илк ўспиринлик даври – 15-18 ёшгача. г.с. абрамова бўйича: гўдаклик даври – туғилгандан 2 ёшгача. илк болалик даври – 2-4 ёшгача. ўрта болалик даври – 5-7 ёшгача. болаликнинг тугаш даври – 8-12 ёшгача. ўсмирлик даври – 13-17 …
3 / 25
-22 ёшгача (талабалик). ёшлик даври – 23-28 ёшгача. етуклик даври 1-босқичи – 28-35 ёшгача. етуклик даври 2-босқичи – 36-55 (60) ёшгача. кексайиш даври – 61 (56)- 74 ёшгача. кексалик – 75-90 ёшгача. узоқ умр кўрувчилар – 90 дан юқори. психодинамик назария. психодинамик назария асосини шахснинг хулқини эмоция, майл ёрдамида таҳлил қилиш ташкил этади америка психологи э.эриксон инсон умрини 8 та даврга ажратади ва улар ўзига хос, бетакрор хусусиятларга эга деб ҳисоблайди. 1 – давр. илк гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача). бу даврда ташқи дунёга “онгсиз ишонч” туйғуси вужудга келади. бунинг асосий сабаби ота-онанинг меҳр-муҳаббати, ғамхўрлиги ва жонкуярлигидир. агар гўдакда бу ишонч пайдо бўлмай қолса, она болага ёмон муносабатда бўлса, вояга етганда умидсизлик вужудга келади. 2 – давр. кечки гўдаклик (1 ёшдан 3 ёшгача). ярим мустақиллик ва шахсий қадр-қиммат туйғуси шаклланади. бу эса ўз танасини бошқариш учун кенг имконият яратиб, интизом, маъсулият, жавобгарлик, ҳурмат туйғулари таркиб топишига замин ҳосил қилади. аномал ривожланиш: …
4 / 25
келади. бундан ташқари ёлғизликка мойиллик ва одамовилик каби ёқимсиз хусусиятлар билан фарқланади. 7 – давр. ўрта етуклик даври (40–60 ёшгача). ҳаётий фаолиятнинг барча соҳаларида (меҳнат, ижодиёт, ғамхўрлик, пушт қолдириш, тажриба узатиш) маҳсулдорлик туйғуси ҳамрох бўлади ва эзгу ниятларнинг амалга ошишида туртки бўлади. аномал ривожланиш: худбинлик, ўз-ўзига эътиборини қаратиш, ишида бесарамжонлик, эрта инвалидлик, ўзи ҳақида қайғуришни йўқолиши. 8 – давр. кечки етуклик (60 ва ундан юқори). ҳаётдан қаноатланиш туйғуси билан характерланади. ўтган умри ҳақида ўйлаш, ўлимга тик қараш ва ундан қўрқмаслик. салбий томони – ҳаёт фаолиятидан ноумидлик, кўнгил совиш туйғулари. умрни бекорга ўтказганидан қайғуриш, вақтни тез ўтаётганидан, ўзидан, бошқалардан қониқмаслик, умрини бошқатдан яшашга хоҳиш, ҳаётдаги бетартибликдан ранжиш, ўлимдан қўрқиш ҳар бир давр ўзидан олдинги давр томонидан тайёрланиб, унинг асосида вужудга келади ва ўз навбатида, ўзидан кейинги даврнинг пайдо бўлиши учун асос бўлиб хизмат қилади. бир ёш даврдан 2-ёш даврига ўтиш тинч йўл билан ёки инқирозлар билан кечиши мумкин. инқироз тараққиётнинг турли …
5 / 25
сида, унинг психик жараёнлари ва психик хусусиятларида муҳим ўзгаришларни вужудга келтирувчи фаолият туридир. ҳар бир ёш даврида фаолиятнинг бир тури учун эҳтиёж сезилади. масалан: гўдаклик давридаги етакчи фаолият тури – бевосита эмоционал мулоқат бўлиб, унинг асосида ориентировка ва сенсомотор-манипулятив ҳаракатлар, яъни кўриш, эшитиш, мускул-ҳаракат сезгилари, идрок билан бошқариладиган ҳаракатлар шаклланади. бу ёш давридаги энг муҳим янгилик – бошқа кишилар билан бўладиган мулоқотга эҳтиёж ва уларга муайян эмоционал муносабатнинг шаклланишидир. илк болалик даврида фаолиятнинг етакчи тури – предметли ҳаракатлар. у орқали бола катталар билан ҳамкорликда предметлар билан бажариладиган ҳаракатларни ўзлаштиради. бу даврдаги янгилик – нутқнинг ривожланиши ва кўргазмали ҳаракатли тафаккурининг тараққиётидир мактабгача бўлган ёш даврида ролли ўйинлар фаолиятнинг етакчи тури бўлиб қолади. кичик мактаб ёшида фаолиятнинг етакчи тури – ўқиш фаолияти ҳисобланади. ўқиш фаолиятида хотира шаклланади, предметлар ва ташқи дунё ҳақидаги билимлар ўзлаштирилади. ўсмирлик даврида – мулоқот етакчилик вазифасини бажаради. илк ўспиринлик даврида етакчи фаолият тури – ўқув касбий фаолияти бўлиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"психик ривожланиш ва уни даврлаштириш муаммоси" haqida

слайд 1 психик ривожланиш ва уни даврлаштириш муаммоси психик ривожланиш хақида тушунча, унинг ўзига хос хусусиятлари. психик ривожланишнинг асосий қонуниятлари психик ривожланишни даврлаштириш муаммоси психик ривожанишда ёш даври инқирози муаммоси инсон – биосоциал мавжудот унинг психик тараққиётга икки асосий омил таъсит этади: биологик, табиий. ижтимоий – ҳаёт шароитлари, таълим ва тарбия табиий муҳит боланинг шахс сифатида шаклланишига бевосита таъсир қилмайди, балки социал муҳит, кишиларнинг ижтимоий меҳнат фаолияти орқали таъсир этади. энг яқин зона – оилавий муҳитдир. оилага қараганда кенгроқ зонани боланинг ўртоқлари, тарбиячилари ташкил этади. бундан ташқари яна бир зонани боланинг қариндошлари, қўшнилари ташкил қилади ва ниҳоят, энг кенг зона – ижтимоий муҳит бўлиб ҳисобланади. у...

Bu fayl PPTX formatida 25 sahifadan iborat (477,2 KB). "психик ривожланиш ва уни даврлаштириш муаммоси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: психик ривожланиш ва уни даврла… PPTX 25 sahifa Bepul yuklash Telegram