компьютер графикаси турлари

PPTX 30 pages 6.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 30
qatlamlar. qatlam yaratish va uni tahrirlash компьютер графикаси турлари. автоматлаштирилган лойихалаш тизимлари (алт). cad-cae-cam тизимлари. 1 маъруза компьютер графикаси бу модел ва тасвирларни компьютер ёрдамида ҳосил қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш тўғрисидаги фандир. компьютер графикаси деганда одатда график маълумотларни компьютер воситасида тайёрлаш, қайта ишлаш (қуриш), сақлаш ва намойиш этиш жараёнларини автоматлаштириш тушунилса, график маълумот деганда объект моделлари ва тасвирлари тушунилади. компьютер графикаси уч турга бўлинади: - растрли графика; - векторли графика; - фрактал графикаси. растрли графика растр тасвирлар тўғри бурчакли матрица шаклида намоён бўлиб, ҳар бир ячейкаси рангли нуқтадан иборат. растр графикасининг асоси пиксель (нуқта) ҳисобланиб, у ранг билан ифодаланади. тасвир нуқталар тўплами сифатида аксланиб улар қанчалик кўп бўлса кўриниш шунчалик тиниқ ва сифатли, файл эса кўп жой эгаллайди. яъни, айнан битта тасвирнинг ўзи юқори ёки паст сифатли бўлиши, ўлчов бирлигига қараб нуқталар кўп ёки кам бўлиши мумкин. растрли графикада асосан сканерланган, фото ва видео камераларда олинган тасвирлардан фойдаланилади. растр …
2 / 30
нда тасвир сифати ўзгаради. қўлланиш соҳаси: электрон ва полиграфик нашриётлар, web дизайнда; фото тасвирларни таҳрирлаш ва реставрация қилишда; бадиий графика ва сканер билан ишлашда. растрли графиканинг афзаллиги, камчиликлари ва қўлланиш соҳаси фрактал графикаси фрактал графикаси асосан математик амаллар асосида график композиция тузишда қўлланилади. бугунги кунда видеороликлар, клиплар, видеоўйинлар яратишда фрактал графикасининг ўрни беқиёсдир. фантастик жанрдаги кинофильмларда ёки компьютер ўйинларида атроф муҳитнинг мураккаб композициялари (ўрмонлар, тоғлар, шаҳар қиёфаси ва ҳ.) яратишда фрактал графикасидан кенг фойдаланилади. фрактал графикасида асосий объект бу геометрик фигура эмас, балки математик формуладир. формуладаги коэффициентларни ўзгартириш асосида мутлақо бошқа бир композицияларни яратиш мумкин бўлади. фрактал геометрияси асосчиси ва фрактал иборасини киритган бенуа мандельброт ҳисобланади. фрактал – лат. fractal бўлинган (қисмларга ажратилган) маъносини билдиради. фракталнинг яна бир изоҳ-тушунчаларидан бири бу – қисмлардан иборат ва ҳар бир қисми яна бўлинадиган геометрик фигурадир. ҳар бир бўлинадиган фигура яхлит фигуранинг кичрайган ёки ўхшаш нусхасидир. фракталларнинг асосий хусусияти бў ўзига ўхшашликдир. фрактал графикаси …
3 / 30
фикасининг афзаллиги, камчиликлари ва қўлланиш соҳаси векторли графика вектор графикасида тасвир вектор деб номланувчи чизиқлар асосида қурилиб, уларга турли параметрлар – ранг, чизиқ қалинлиги ва жойлашуви (вазияти) хусусиятлари берилади. вектор графикасида примитивлар деб номланувчи объектлар билан ишланади. примитивларга – нуқта, тўғри чизиқ, эгри чизиқ, айлана, кўпбурчак каби текис шакллар киради, ушбу оддий геометрик фигуралар асосида мураккаб бўлган геометрик фигуралар – объектлар яратилади. векторли графика одатда объектга қаратилган графика ёки чизма графикаси деб ҳам номланади. вектор графикасида асосий мантиқий элемент примитивлар бўлганлиги учун, асосий эътибор примитивларни қуришда уларнинг параметрларига қаратилади. мисол учун: ёпиқ кўпбурчак томонлари тенг ёнли ёки ихтиёрий бўлиши, ёпиқ ҳудудлар айлана, эллипс ёки ихтиёрий эгри чизиқ асосида қурилиши мумкин бўлиб, ушбу ёпиқ кўпбурчак ёки ҳудуд ичини ранглаш, градиентлаш ёки штрихлаш мумкин. векторли графика контурли объект ҳудуди бўялган объект ҳудуди градиентланган объект ҳудуди штрихланган объект вектор графикасининг муҳандислик амалиётида қўлланиши афзаллиги: вектор графикаси принтернинг барча сифат сиғимидан фойдаланиб, тасвир масштаби …
4 / 30
ва полиграфик нашриётларда, web дизайнда; компьютер дизайни ва рекламада. векторли графиканинг афзаллиги, камчиликлари ва қўлланиш соҳаси автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (алт) алт – бу лойиҳалаш жараёнидада инсон ва компьютернинг интеграцияси демакдир. халқаро аналитикларнинг фикрича ҳозирги замон ишлаб чиқаришида муваффақият қозонишнинг асосий омиллари бу: бозорга махсулот чиқаришга кетадиган вақтнинг қисқариши, махсулот таннархининг пасайиши ва сифатнинг ошишидир. бундай талабларга жавоб бера оладиган технологиялар қаторида автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (алт) туради. автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (алт) алт кенг қамровли тушунча бўлиб, уни фақат чизмани автоматлашган тизим асосида лойиҳалаш деб тушунмаслик керак. бугунги кундаги фан ва ишлаб чиқаришнинг тезкор суратдаги ривожланиши алтни уч босқичдан иборат тизим сифатида ўрганишни ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳам уч босқич асосида қўллашни тақозо этади. бу босқичлар инглиз тилида cad/cae/cam деб номланади. cad тизимлари cad тизимлари (сomputer-aided design – компьютерда чизмани лойиҳалаш) асосан компьютерда чизма ғояларини лойиҳалаш ва конструкторлик ҳужжатларини расмийлаштиришга мўлжалланган. одатда ҳозирги замон cad тизимлари модулига уч ўлчамли конструкциялар (деталлар)ни яратиш …
5 / 30
ter-aided manufacturing компьютерда ишлаб чиқаришни лойиҳалаш) махсулот ишлаб чиқариш жараёнини рақамли дастурий бошқарув (рдб) дастгоҳларда лойиҳалашга қаратилган ва ушбу дастгоҳлар учун дастурлар ёзишга мўлжалланган, яъни – фрезерлаш, пармалаш, жилвирлаш, токарлик ва шу каби дастгоҳлар. cam тизимларини яна технологик ишлаб чиқариш жараёнларига тайёргарлик кўриш тизимлари деб ҳам тушуниш мумкин. бугунги кун амалиётида улар мураккаб профилли деталларни ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш жараёнини қисқартиришда ягона тизим ҳисобланади. cam тизимларида cad тизимлари асосида лойиҳаланган махсулотнинг уч ўлчамли моделларидан фойдаланилади. алтнинг ривожланиш босқичлари дастлабки алтнинг вужудга келиши ўтган асрнинг 60 йилларига бориб тақалади. 1955-1959 йилларда мти (массачусетс технология институти)да росс бошчилигида арт (automatical program tool – автоматлашган дастгоҳ дастури) дастурлаш тизими яратилган. cad тушунчасини илк бор айвен сазерленд киритди. унинг докторлик диссертацияси машинавий графиканинг назарий асоси ҳисобланади. алтнинг ривожланиш босқичлари 1. 70-йилларда илк бор лойиҳалаш соҳасини компьютерлаштириш мумкинлигини кўрсатган айрим натижаларга эришилди. ўша даврда асосий эьтибор автоматлаштирилган чизиш тизимлари (ачт)га қартилди. 2. 80-йилларда микро …

Want to read more?

Download all 30 pages for free via Telegram.

Download full file

About "компьютер графикаси турлари"

qatlamlar. qatlam yaratish va uni tahrirlash компьютер графикаси турлари. автоматлаштирилган лойихалаш тизимлари (алт). cad-cae-cam тизимлари. 1 маъруза компьютер графикаси бу модел ва тасвирларни компьютер ёрдамида ҳосил қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш тўғрисидаги фандир. компьютер графикаси деганда одатда график маълумотларни компьютер воситасида тайёрлаш, қайта ишлаш (қуриш), сақлаш ва намойиш этиш жараёнларини автоматлаштириш тушунилса, график маълумот деганда объект моделлари ва тасвирлари тушунилади. компьютер графикаси уч турга бўлинади: - растрли графика; - векторли графика; - фрактал графикаси. растрли графика растр тасвирлар тўғри бурчакли матрица шаклида намоён бўлиб, ҳар бир ячейкаси рангли нуқтадан иборат. растр графикасининг асоси пиксель (нуқта) ҳисобланиб, у ранг билан ифодала...

This file contains 30 pages in PPTX format (6.2 MB). To download "компьютер графикаси турлари", click the Telegram button on the left.

Tags: компьютер графикаси турлари PPTX 30 pages Free download Telegram