kомпьютер графикаси. aсосий тушунчалар

DOC 883.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352367458_32617.doc компьютер графикаси www.arxiv.uz kомпьютер графикаси. aсосий тушунчалар режа: 1. тасвирларни яратиш ва тахрирлаш. 2. тасвирларни яратиш ва тахрирлаш. 3. электрон жадваллар. бошлангич тушунчалар. 4. ишчи китоблар билан ишлаш . гафика сўзининг лугавий маъноси бўёқсиз, фақат чизиқлар билан расм солиш санъати ва шундай расмларнинг ўзидир. аммо компьютер графикаси рангларнинг хамма жилосидан (16,5 миллионтагача турли ранглар) фойдаланиб чизилган расм, график ва тасвирларни ҳосил қилиш, яратиш воситаларини англатади. компьютер графикаси программаларини растрли, векторли ва фрактал графикларга ажратилади. электрон ва мультимедиа нашрларини тайёрлашда растр графикасидан фойдаланишади. . нуқта- растр графикасининг асосий элементидир. экрандаги нуқтани пиксел дейилади операцион тизим ва экраннинг хал қилиш имкониятига қараб экранга 640х480, 800х600, 1024х768 ва ундан кўп пикселли тасвирлар жойлашиши мумкин. тасвирни ўлчамлари уни хал қилиш имконияти билан богланади. тасвирни хал қилиш имконияти деб бир дюйм(25,4мм) га жойлашган пикселлар сонига айтилади. тасвирни хал қилиш имкониятининг бирлиги dpi (dots per inch) дэб номланади. демак dpi бир дюймга жойлашган пикселлар сони …
2
ади. бу ходисага пикселизация эффекти дейилади. растрли графикани бу икки камчилиги ундан фойдаланишни чегаралаб туради. хозирча internet тармогида тасвирларни уза-тишни фақат растрли графикаси тури қўлланилмоқда. растрли графикани кўпроқ мавжуд тасвирларни қайта ишлаш учун фойдаланилади. векторли графика кўпроқ расмларни яратиш учун қўлла-нилади. бундай воситалар тахририят ва нашриётларда, дизай-нерлик бюроларида, реклама бўлимларида кенг қўлланилмоқда. чизиқ векторли графиканинг асосий тушунчасидир. чизиқ - бу векторли графиканинг элментар обьектидир. векторли тасвирдаги хамма нарса чизиқдан ташкил топади. мураккаброқ обьектлар содда обьектларни богланишидан ҳосил қилинади. масалан, тўгри тўртбурчакни тўртта богланган чизиқдан, куб ёки 12 та богланган чизиқ ёки 6 та богланган тўртбурчакдан ҳосил қилиниши мумкин. масалани ечилиши қандай обьектни тасвирлашга боглиқ бўлганлиги учун векторли графикани обьектга йўналтирилган дейилади. векторли графикада обьектларнинг параметрларигина хотирада сақланади. шунинг учун катта хотира керак бўлмайди. аммо бу усулда ҳам тасвирлар экранда нуқталар ёрдамида берилади. тасвирдаги нуқталарнинг координаталари берилган формула ёрдамида ҳисобланади. шу сабабли векторли графикани ҳисобланадиган графика дейилади. масалан, тўгри чизиқнинг координаталарни …
3
мконияти бу компьютер (монитор ва видеокарта) ва операцион тизимнинг хусусиятидир. у пикселларда ўлчанади ва экранга тўлиқ жойлашадиган тасвир ўлчамларини кўрсатади. принтерни хал қилиш имконияти- бирлик узунликка чоп қилиш мумкин бўлган белгилар сонини билдирувчи принтер ху-сусиятидир. у dpi ларда ўлчанади. тасвирни хал қилиш имконияти бу тасвирнинг ўзини хусу-сияти. у хам дюймдаги нуқталар сони билан ўлчанади ва тасвирни график мухаррирда ёки сканерда яратиш чогида берилади. уни қиймати тасвир файлида сақланади. тасвирнинг табиий ўлчами пикселларда ёки узунлик бирлигида ўлчанади. у тасвирни яратиш чогида берилади ва файлда сақланади. агар тасвир экранда ҳосил қилинадиган бўлса, унинг табиий ўлчамини пикселларда, қогозда бўлса-узунлик бирликларида берилгани маъқул. тасвир ранглари билан ишлаётганда рангни хал қилиш им-кониятини ранг чуқурлиги ва ранг модели тушунчасидан фойдаланилади. рангни хал қилиш имконияти рангли ахборотни кодлаш усулини аниқлайди. оқ-қора тасвирни кодлашда ҳар бир пикселнинг рангини бериш учун бир битдан ажратса етарли. рангни тасвирлаш учун 1 байт хотира ажратиласа 256 хил , 2 байт ажратилса 65536 …
4
босмага чиқариш учун cmyk моделида тасвирлаш мақсадга мувофиқдир. ранг палитраси- у ёки бу рангни қандай кодланганлигини билдирувчи жадвалдир. у тасвир билан бирга тайёрланади ва файлда сақланади. компьютер учун энг қулайи 24 разрядли true color усулидир. унда ҳар бир асосий ранг учун биттадан байт ахборот аж-ратилади. хар бир рангнинг ёритилганлиги 0 дан 255 гача сонларда ифодаланади. натижада 16,5 млн турли тусдаги рангларни ҳосил қилиш мумкин. куйида, нисбатан содда paintbrush- график мухаррири билан танишамиз. paintbrush график мухаррири билан танишув. paintbrush - windows операцион қобигида ишлайдиган ва экранда тасвирларни яратиш ҳамда таҳрирлаш учун мўлжалланган программадир. бу тасвирлар ни файлларда .bмp ёки .pcx кенгайтмалар билан ёзилади. paintbrush ёрдамида мурракаб ва чиройли расмлар, схемалар ва чизмалар чизиш мумкин. унда матнлар киритиш ва windows программасида қўлланиладиган барча шрифтлардан фойдаланиш мумкин. чизмалар махсус асбоблар("кайчи") ёрдамида чизмалардан бўлак-бўлак қилиб қирқиб олиниши, уларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш, нусха олиш кичрайтириш ва катталаштириш, айлантириб олиш мумкин. агарда ранглар туси …
5
аш сўралади. бу ўзгартиришларни сақлаш учун -yes жавоби берилиши ва тахрирлагичдан чиқиш, сақламаслик учун no жавоби берилиши ва таҳрирлашни давом эттириш мумкин. рaintbrush программасининг ойнаси бир вақтнинг ўзида фақат битта программа ишлаётганидан дарак беради. шу сабабли хужжатлар ойнаси программа ойнасининг бир қисми ҳисобланади. paintbrush ойнаси стандарт элементлар (программа сарлавҳаси ва горизонтал меню) дан ташқари ойнанинг вертикал ва горизонтал айланиш чизиқларига эга ҳамда 4та махсус соҳадан иборат: ишчи майдон, асбоблар панели, чизиқ кенглигини танлаш майдони ва ранглар палитра майдони. ойнанинг асосий қисмини ишчи майдон ташкил этиб бу жой фойдаланувчининг ижод қиладиган, яъни турли шакл ва расмларни ясайдиган майдонидир. асбоблар панели ойнанинг чап қисмида жойлашган бўлиб бу панель кичкина расмчалар-пиктограммалардан иборат. бу пиктограммалар танлангандан кейин хақиқий чизиш асбобига айланиб турли амалларни бажаришга киришади. бирор асбобни танлаш учун унинг устига сичқонча тугмаси билан босиш кифоядир. энди, ҳар бир асбобнинг вазифасини алоҳида кўриб чиқамиз. фигурали қайчи – сичқончанинг кўрсаткичи қайчига айланади ва расмдан исталган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "kомпьютер графикаси. aсосий тушунчалар"

1352367458_32617.doc компьютер графикаси www.arxiv.uz kомпьютер графикаси. aсосий тушунчалар режа: 1. тасвирларни яратиш ва тахрирлаш. 2. тасвирларни яратиш ва тахрирлаш. 3. электрон жадваллар. бошлангич тушунчалар. 4. ишчи китоблар билан ишлаш . гафика сўзининг лугавий маъноси бўёқсиз, фақат чизиқлар билан расм солиш санъати ва шундай расмларнинг ўзидир. аммо компьютер графикаси рангларнинг хамма жилосидан (16,5 миллионтагача турли ранглар) фойдаланиб чизилган расм, график ва тасвирларни ҳосил қилиш, яратиш воситаларини англатади. компьютер графикаси программаларини растрли, векторли ва фрактал графикларга ажратилади. электрон ва мультимедиа нашрларини тайёрлашда растр графикасидан фойдаланишади. . нуқта- растр графикасининг асосий элементидир. экрандаги нуқтани пиксел дейилади операцион ...

DOC format, 883.0 KB. To download "kомпьютер графикаси. aсосий тушунчалар", click the Telegram button on the left.