o‘zbekiston tuproqlari va ularidan qishloq xo‘jaligida samarali foydalanish

PDF 48 стр. 1,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 48
ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш100–китоб 100 китоб тўплами ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш 100-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, …
2 / 48
кли экинлар, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. тузувчилар: м.у. каримов – тошкент давлат аграр университети агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси мудири, қ.х.ф.н. доцент. д.а. қодирова – тошкент давлат аграр университети агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси б.ф.д. профессор. д.у. бурханова – тошкент давлат аграр университети агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси қ.х.ф.ф.д. тақризчилар: г.т. джалилова – ўзбекистон миллий университети тупроқшунослик кафедраси б.ф.д. доцент. м.н. урманова – тошкент давлат аграр университети агрокимё ва тупроқшунослик кафедраси қ.х.ф.ф.н. доцент. лойиҳа иштирокчилари: у. ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев. муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn …
3 / 48
адида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида янада бойитиб бориш кўзда тутилган. қўлланма соҳа мутахассислари, фермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир уўк 635-14(575.1) кбк 40.33(5ўзб) ў 17 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб мундарижа кириш ........................................................................................................ 7 қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлар тупроқларининг тавсифи ...............................................................8 қорақалпоғистон республикаси тупроқлари ва уларнинг ҳолати .............................................................................8 хоразм вилояти тупроқлари ........................................................9 бухоро вилояти тупроқлари ........................................................10 навоий вилояти тупроқлари ...................................................... 12 жиззах вилояти тупроқлари ....................................................... 14 наманган вилояти тупроқлари ................................................. 16 андижон вилояти тупроқлари ...................................................18 фарғона вилояти тупроқлари .................................................... 19 самарқанд вилояти тупроқлари ...............................................20 қашқадарё вилояти тупроқлари ..............................................22 сурхондарё вилояти тупроқлари .............................................25 тошкент вилояти тупроқлари.....................................................30 сирдарё вилояти тупроқлари ....................................................33 100 китоб тўплами ерлардан самарали фойдаланишда қўлланиладиган чора-тадбирлар.............................................34 тупроқлар унумдорлигини оширишда биопрепаратларни қўллаш ..........................................................38 тупроқни ўсимлик қолдиқлари билан мульчалаш ........ 41 ерларнинг деградацияга уч
4 / 48
раганлик ҳолатини аниқлаш ва баҳолашда гат технологияларидан фойдаланиш ..........41 ерларни лазер ёрдамида текислаш .......................................42 фойдаланилган адабиётлар рўйхати .....................................43 7 ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш100–китоб кириш маълумки, иқлимнинг ўзгариб бориши ва унинг атроф-муҳитга таъсири xxi асрнинг энг асосий глобал муам- моларидан бири ҳисобланади. бунда антропоген омилла- рининг иқлим ўзгаришига фаол таъсири остида табиий ре- сурсларни, шу жумладан, тупроқ қатлами, сув манбаларини ва биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш долзарб масала ҳисобланади. тупроқлардан илм-фан тавсиялари асосида оқилона фойдаланиш, унинг муҳофазасини тўғри таъминлаш ва унумдорлигини оширишда янги технологияларни жорий қилиш, шак-шубҳасиз, қишлоқ хўжалиги ривожланиши- нинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. тупроқ тар- кибини ҳар томонлама яхшилаш, ҳосилдорлигини ва иқти- содий самарадорлигини ошириш тупроқшуносликнинг келгусидаги ривожининг муҳим масалаларидан биридир. инсоннинг тупроққа фаол таъсир кўрсатиши натижа- сида, унинг хосса-хусусиятларининг ўзгариши, унумдор- лигининг ошиши ёки пасайиши, шўрланиши, эрозиялани- ши, дегумификацияси, суғорилмайдиган лалми ерлардан деҳқончиликда оқилона фойдаланишни, уни муҳофаза қи- лишда аввалгидан ҳам эътиборли бўлишни тақозо этади. …
5 / 48
қорақалпоғистон республикасида турли тупроқлар тарқалган бўлиб, суғориладиган тупроқларининг мелио- ратив ҳолати республика бўйича энг оғир ҳолатдадир. қо- рақалпоғистон республикасидаги 15 та туманнинг барчасида суғориладиган тупроқлар турли даражада шўрланган. суғориладиган ўтлоқи-тақир тупроқлар: ҳайдалма қатлам 25-30 см қалинликда бўлиб, механик таркибига кўра оғир, ўрта ва енгил қумоқли, гумус миқдори 0,9-1,0%, азот 0,04-0,05% ташкил этади, қуйи қатламларга бориб 0,5-0,7% гача камаяди. карбонатлар 7,0-8,0%, гипс 0,1-0,8% ни ташкил этади, айрим кучли шўрланган горизонтларда 1,5-4,6% гача. тупроқлар асосан, ўртача ва кучли шўрланган. суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлар: 27-30 см ҳай- далма қатламдан иборат бўлиб, механик таркибига кўра оғир ва ўрта қумоқли, айрим жойларда енгил қумоқ ва қумлоқли, гумус миқдори енгил қумоқларда 0,4-0,6%, оғир қумоқларда 0,7-1,0% гача ошиб боради. азот 0,03-0,07%, карбонатлар (со2) 6,6-8,1% оралиғида тебраниб туради. тупроқлар кучсиз ва ўр- тача даражада шўрланган. 9 ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш100–китоб суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар: механик таркибига кўра оғир қумоқдан қумлоққача учрайди, у жуда юқори зичлашганлиги ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 48 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o‘zbekiston tuproqlari va ularidan qishloq xo‘jaligida samarali foydalanish"

ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш100–китоб 100 китоб тўплами ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш 100-китоб қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган...

Этот файл содержит 48 стр. в формате PDF (1,7 МБ). Чтобы скачать "o‘zbekiston tuproqlari va ularidan qishloq xo‘jaligida samarali foydalanish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o‘zbekiston tuproqlari va ulari… PDF 48 стр. Бесплатная загрузка Telegram