қишлоқ хўжалик экниларини сuғoriш usullari va suv teжamкor suғoriш texnologiyalari

PDF 48 pages 4.3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 48
1 қишлоқ хўжалик экинларини суғориш усуллари ва сув тежамкор суғориш технологиялари89–китоб 100 китоб тўплами 89-китоб қишлоқ хўжалик экинларини суғориш усуллари ва сув тежамкор суғориш технологиялари 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг …
2 / 48
ғаллачилик, дон ва дуккакли экинлар, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик каби тармоқларнинг энг илғор тажрибаларига оид кенг қамровли илмий ва амалий маълумотлар берилган. ушбу лойиҳани келажакда тажрибали деҳқон ва фермерларимиз, чорвадор ва ветеринарларимиз, аграр соҳа вакиллари ва бошқа китобхонларимиз фикр- мулоҳазалари ҳамда таклифлари асосида янада такомиллаштирамиз. умид қиламизки, ушбу қўлланмалар тўплами сиз – деҳқонлар, чорвадорлар ва тадбиркорларимиз учун фойдали бўлади. ҳосилингиз мўл-кўл, даромадингиз баракали бўлсин! рустам маматқулов, “агробанк” атб бошқарув раиси. 4 лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “агробанк” атб тузувчилар: а.б. уразкелдиев – ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари қ.х.ф.н. тақризчилар: б.ш. матякубов – тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “ирригация ва мелиорация” кафедраси қ.х.ф.д. профессор. м.а. якубов – ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, лаборатория мудири, т.ф.д., профессор. лойиҳа иштирокчилари: у.ф. файзуллаев, м.с. ҳайитбоев муҳаррир: т. долиев – “ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журнали бош муҳаррири. isbn 978-9943-7174-5-9 © “агробанк” атб – 2021 © …
3 / 48
янада бойитиб бориш кўзда тутилган. қўлланма соҳа мутахассислари, фермерлар ва кенг жамоатчилик учун мўлжалланган. ушбу қўлланма “агробанк” атб туҳфасидир уўк 631.67 кбк 40.62 қ 51 5 мундарижа кириш......................................................................................................................7 суғориш усуллари ва техникаси..............................................................9 суғориш усули ва суғориш техникасига қўйиладиган талаблар...............................................................................................................11 суғориш усуллари...........................................................................................11 эгатлаб суғоришда салбий ҳолатлар..................................................12 сувни тежайдиган суғориш технологиялари.................................14 томчилатиб суғоришнинг ресурс тежамкорлиги........................21 томчилатиб суғоришда меҳнат унумдорлиги ва ердан фойдаланиш самарадорлигининг ортиши....................................22 томчилатиб суғоришни кичик ер майдонлари ва томорқа ерларида қўллашнинг самарадорлиги.............................................24 ёмғирлатиб суғориш технологияси.....................................................24 ёмғирлатиб суғориш тизими схемасини белгилаш ва гидравлик ҳисоблаш....................................................................................30 ёмғирлатиб суғориш тизимини ишлатиш.......................................36 экинларни ёмғирлатиб суғориш тизимини ишлатишнинг натижалари.......................................................................................................38 ёмғирлатиб суғориш технологиясини қўллаш натижалари.......................................................................................................41 аэрозолли суғориш.......................................................................................43 дискрет суғориш технологияси...............................................
4 / 48
..............44 фойдаланилган адабиётлар рўйхати................................................46 7 қишлоқ хўжалик экинларини суғориш усуллари ва сув тежамкор суғориш технологиялари89–китоб кириш ўзбекистон республикаси орол денгизи ҳавзасида жойлашган бўлиб, унинг асосий сув манбаи амударё ва сирдарё дарёлари, шунингдек, ички дарё ва сойлар ҳамда ер ости сувларидир. маълумки, республикамизда бир йилда ўртача 52 млрд м3 сув ишлатилади, шундан 80 фоизи тренсчегаравий дарёлар ҳиссасига тўғри келиб, қўшни давлатлар ҳудудидаги музликлар ва қорларнинг эриши ҳисобига шаклланади. республикамиз оладиган сувнинг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилади. бироқ, сўнгги йилларда яққол сезилаётган глобал иқлим ўзгариши ва антропоген таъсирлар оқибатида тоғликлардаги музликлар майдонининг камайиши натижасида марказий осиёнинг асосий дарёлари ҳисобланган амударё ва сирдарёнинг сувлилик даражасининг камайиши кузатилмоқда. чучук ва қишлоқ хўжалиги учун яроқли бўлган сув ресурслари танқислиги шароитида амударё ва сирдарё ҳавзасидаги давлатлар, шу жумладан, ўзбекистонда ҳам аҳоли сонинг ўсиши ва иқтисодиётнинг жадал ривожланиши шароитида сувга бўлган талаб янада ортиб бормоқда. бундан кўринадики, бу шароитда қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали ва тежамли …
5 / 48
ктар пахта, 30 минг гектар мевали экинлар, 15 минг гектар узум ва 5 минг гектар бошқа экинлар майдонларида томчилатиб суғориш, 14 минг гектардан ошиқ донли экинлар, 2 минг гектар сабзавот ва полиз ҳамда 2 минг гектар озуқабоп экинлар етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғориш, 623 гектар пахта етиштириладиган майдонларда дискрет суғориш технологиясини жорий қилиш топшириғи белгиланган. республикамизда 2021 йилда қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сувни тежовчи технологиялар ва ерларни лазерли текислаш жорий қилинадиган майдонлар қуйидагича: шу боис бу соҳада илмий ва амалий тадқиқотларни талаб даражасида ташкил этиш, экинларни суғоришда янги замонавий инновацион технологияларни синаб кўриш 9 қишлоқ хўжалик экинларини суғориш усуллари ва сув тежамкор суғориш технологиялари89–китоб ва кенг майдонларга жорий қилишни тақозо қилмоқда. минтақамизда ортиб борётган сув тақчиллиги шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлиги ва ривожланиши кўп жиҳатдан суғориш технологияларининг самарадорлигига боғлиқ. шу сабабли мазкур илмий-амалий қўлланмада суғориш усуллари, уларнинг авфзаллик ва камчиликлари тўғрисида қисқача маълумот берилган. суғориш усуллари ва техникаси суғориш усули …

Want to read more?

Download all 48 pages for free via Telegram.

Download full file

About "қишлоқ хўжалик экниларини сuғoriш usullari va suv teжamкor suғoriш texnologiyalari"

1 қишлоқ хўжалик экинларини суғориш усуллари ва сув тежамкор суғориш технологиялари89–китоб 100 китоб тўплами 89-китоб қишлоқ хўжалик экинларини суғориш усуллари ва сув тежамкор суғориш технологиялари 3 қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди. ш. мирзиёев. ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар! жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир. муҳтарам президентимиз шавкат мирзиёев 2020 йил 29 декабрь кун...

This file contains 48 pages in PDF format (4.3 MB). To download "қишлоқ хўжалик экниларини сuғoriш usullari va suv teжamкor suғoriш texnologiyalari", click the Telegram button on the left.