иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик

PDF 21 стр. 481,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 21
xvi-мавзу 359 17-боб. иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли – бу миллий иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишига эришишдир. аҳоли фаровонлигининг ошиб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. ушбу бобда иқтисодий ривожланишнинг моҳияти, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичларини баѐн қилинади, шунингдек, иқтисодий ўсишнинг омиллари, миллий бойлик ва унинг таркибий тузилиши, иқтисодий ўсиш борасида мавжуд бўлган турли моделлар мазмунини ѐритишга муҳим ўрин ажратилган. 17.1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари миллий иқтисодиѐтда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараѐн бўлганлиги сабабли унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади. иқтисодий ўсиш бевосита ялпи ички маҳсулот ҳажмининг мутлақ ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари ҳар бир бирлиги ҳисобига ўсиши, сифатининг яхшиланиши ва таркибининг такомиллашувида ифодаланади. иқтисодий ўсишни яим мутлақ ҳажмининг ортиши орқали ѐки аҳоли жон бошига реал яим миқдорининг ортиши орқали ўлчаш …
2 / 21
орий ҳисоблаш бошқа томондан унинг атроф-муҳитга ва инсон ҳаѐтига салбий таъсирини ҳисобга олмайди. шунга кўра, иқтисодий ўсишнинг барча тавсифи йиллик ўсиш суръатларининг фоиздаги ўлчовида тўлиқ ўз ифодасини топади: %100   даврбазис даврбазисдавржорий яим яимяим су  , бу ерда: ўс – иқтисодий ўсиш суръати, фоизда; 360 яимбазис давр – таққосланаѐтган давр (йил)даги реал яим ҳажми; яимжорий давр – жорий давр (йил)даги реал яим ҳажми. мамлакатимизда олиб борилаѐтган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар натижасида 1996 йилдан бошлаб олдинги йилга нисбатан, 2001 йилдан бошлаб эса 1991 йилдаги даражага нисбатан яим ҳажмининг барқарор равишда ўсишига эришилди. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирида юзага келган муаммо ва қийинчиликларга қарамай, 2008 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 9 фоизни ташкил этди (17.1- чизма). 17.1-чизма ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида ўсиш динамикаси, фоизда 103,8 104,2 104,0 104,2 107,7 107,0 107,3 109,5 109,0 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 2000 2001 2002 2003 …
3 / 21
аримов и.а. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – т.: ўзбекистон, 2009, 15-б. 361 17.1-жадвал ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши йиллар кўрсаткичлар номинал яим, млрд.сўм реал яимнинг ўсиш суръати, % яимнинг аҳоли жон бошига ўсиши, % 1997 976,8 5,2 3,3 1998 1416,2 4,4 2,6 1999 2128,7 4,3 2,8 2000 3255,6 4,0 2,5 2001 4868,4 4,2 3,1 2002 7469,3 4,2 3,2 2003 9664,1 4,4 3,2 2004 12189,5 7,7 6,5 2005 15923,4 7,0 6,0 2006 20759,3 7,3 6,2 2007 28186,2 9,5 8,0 2008 36839,4 9,0 - манба: ўзбекистон республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари. айтайлик, 2008 йилдаги миллий ишлаб чиқариш ҳажми (y2008) 2000 йилдаги (y2000)га нисбатан ўсди. бу ўсиш ўз навбатида миллий ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғининг ҳам кенгайишига олиб келади (17.2-чизма). 17.2-чизма иқтисодий ўсиш натижасида миллий иқтисодиѐт ишлаб чиқариш имкониятларининг кенгайиши инвестиция товарлари 0 y2000y2008 истеъмол товарлари чизмадан кўринадики, иқтисодий ўсиш натижасида …
4 / 21
ига бўлиш керак бўлади. масалан, мамлакатимиздаги ўсиш суръатининг 9% даражасида яимни 2 баравар ошириш учун 7,7 йил талаб этилади (70:9). холбуки, иқтисодий ўсишнинг 2000 йилдаги 4,0% даражасида бу кўрсаткичга 17,5 йилда (70:4) эришиш мумкин эди. кейинги йилларда иқтисодий ўсиш суръатининг янада оширилиши бу муддатнинг аҳамиятли равишда қисқаришига олиб келади. ижтимоий маҳсулотнинг ўсиш суръати билан ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг ўзгариши ўртасидаги нисбат иқтисодий ўсишнинг экстенсив ѐки интенсив турларини белгилаб беради. экстенсив иқтисодий ўсишга ишлаб чиқаришнинг аввалги техникавий асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши туфайли эришилади. айтайлик, маҳсулот ишлаб чиқаришни икки ҳисса кўпайтириш учун ишлаб чиқариш омиллари миқдори икки баробар кўпайтирилиши лозим, содда қилиб айтганда мавжуд корхоналар билан бир қаторда ўрнатилган ускуналарнинг қуввати, миқдори ва сифати, ишчи кучининг сони ва малака таркиби бўйича худди ўшандай яна корхоналар қурилиши лозим. экстенсив ривожланишда, агар у соф ҳолда амалга оширилса, ишлаб чиқариш самарадорлиги ўзгармай қолади. иқтисодий ўсишнинг интенсив тури шароитида маҳсулот чиқариш …
5 / 21
кучлар ривожланиш даражаси, меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва иш вақтини тежаш, шахсий даромад ва фойда массаси, миллий иқтисодиѐтнинг тармоқ тузилиши кабилар ҳисобланади. 363 ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади: а) ишлаб чиқариш воситаларининг ривожланганлик даражаси; б) ходимнинг малакаси ва тайѐргарлик даражаси; в) ишлаб чиқаришнинг моддий ва шахсий омили ўртасидаги нисбат; г) меҳнат тақсимоти, ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши, ихтисослаштирилиши ва кооперацияси. иқтисодий ўсишнинг жаҳон амалиѐтида кенг қўлланиладиган бошқа кўрсаткичи иқтисодиѐтнинг тармоқ тузилиши ҳисобланади. у тармоқлар бўйича ҳисоблаб чиқилган яим кўрсаткичи асосида таҳлил қилинади. бунда иқтисодиѐтнинг йирик соҳалари, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги нисбат ҳам ўрганилади. 17.2. иқтисодий ўсишнинг омиллари иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатувчи омилларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. биринчи гуруҳ омиллар таклиф омиллари деб ҳам аталиб, иқтисодиѐтнинг ўсиш лаѐқатини белгилаб беради: 1) табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати; 2) ишчи кучи ресурслари миқдори ва сифати; 3) асосий капитал (асосий фондлар) нинг ҳажми; 4) технология ва фан-техника тараққиѐти. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 21 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик"

xvi-мавзу 359 17-боб. иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг асосий йўли – бу миллий иқтисодиѐтнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишига эришишдир. аҳоли фаровонлигининг ошиб бориши ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. ушбу бобда иқтисодий ривожланишнинг моҳияти, унинг даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичларини баѐн қилинади, шунингдек, иқтисодий ўсишнинг омиллари, миллий бойлик ва унинг таркибий тузилиши, иқтисодий ўсиш борасида мавжуд бўлган турли моделлар мазмунини ѐритишга муҳим ўрин ажратилган. 17.1. иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари миллий иқтисодиѐтда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган жараѐн бўлганлиги сабабл...

Этот файл содержит 21 стр. в формате PDF (481,0 КБ). Чтобы скачать "иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик PDF 21 стр. Бесплатная загрузка Telegram