ta'lim psixologiyasi

PPT 22 стр. 2,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
амалиётчи психологларнинг мавзу: таълим психологияси режа: ўқув фаолиятининг тузилиши таълим жараёнининг психологик мазмуни, таркибий тузилиши. таълимда индивидуал ёндашиш муаммоси. ўқув фаолиятининг тузилиши ўқув фаолияти - инсон янги билим, кўникма ва малакалар эгаллайдиган, ёки мавжудларини ўзгартирадиган, ўз қобилиятларини ривожлантирадиган, такомиллаштирадиган жараёндир. ўқув фаолияти - шундай фаолиятки, унда шахснинг психик жараёнлари шаклланади ва ривожланади, унинг асосида янги фаолиятлар юзага келади. ўқув фаолияти инсоннинг бутун ҳаёти давомида намоён бўлувчи узлуксиз жараёндир. ўқиш - бунда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш учун қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган бола томонидан амалга ошириладиган ўқув ҳаракатлари назарда тутилади. ўрганиш – инсонинг ўқув фаолияти натижасида янги психологик сифат ва хусусиятларни ўзлаштирганлигини билдиради. луғақий жихатдан бу тушунча “ўрганмок” тушунчасидан келиб чиққан бўлиб, индивиднинг таълим ва ўқиш натижасида ўрганиши мумкин бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади. ўрганиш ва таълим орасидаги икки муҳим қўшимча фарқларни таъкидлаб ўтамиз. ўқув фаолиятининг бешта элементи мавжуд: ўқув мотивлари ўқув топшириқлари ўқув ҳаракатлари ўқитувчининг назорати ўқитувчининг баҳолаши таълим муваффақияти …
2 / 22
алари шаклланади. таълимнинг муваффақияти биринчидан ўқитувчи билан ўқувчи жамоаси ҳамкорлигидаги фаолиятнинг фаол тарзда ўтишига, иккинчидан нималардан сабоқ беришга, ким томонидан ташкил қилишга, уни қандай усуллар билан амалга оширишга ва кимларни ўқитишга кўп жиҳатдан боғлиқдир. таълим жараёни беш элементдан иборат: таълимнинг мақсади - нима учун ўқитиш керак? таълимнинг мазмуни - нимага ўқитиш керак? таълимнииг методлари, усуллари ва педагогик мулоқот йўллари. таълим берувчи. ўқувчи п.я.гальперин назарияси буйича билимларни ўзлаштириш жараёни олти босқичда амалга оширилади, уларга: мотивация. тушунтириш. моддий формадаги хатти-ҳаракатларни бажариш. баланд овозда хатти-харакатлар ва вазифаларни бажариш. бажариладиган хатти-харакатларни ички режада овоз чиқармай бажариш. фаолиятни фикран бажариш киради. п.я.гальперин назариясида таълимнинг учта асосий тури ажратилади: биринчи турда – хатти-ҳаракатларни ўзлаштириш хатолар билан кечади, берилаётган материал етарли даражада англанилмайди, таълим олувчи таълимнинг асл мохиятини тушуниб етмайди; иккинчи турда - материални нисбатан дадил ва тула тушунилиши ва материал билан боғлиқ тушунчаларни ажратилиши билан характерланади; учинчи тур - тез, самарадор ва бехато хатти-ҳаракатларни ўзлаштирилишини таъминлаб …
3 / 22
и. ук ўқув фаолияти мотивациясининг манбалари мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради: ички манбалар. улар инсоннинг туғма ёки орттирилган эҳтиёжлари билан белгиланади. улардан энг муҳими туғма ахборот олишга бўлган эхтиёждир. орттирилган эхтиёжлар эса ижтимоий ижобий эҳтиёжлар хисобланади. ташқи манбалар. улар шахснинг ижтимоий ҳаёт шарт - шароитлари билан белгиланади. талаблар уларнинг биринчиси бўлиб, жамиятнинг шахсдан талаб қиладиган доимий хулқ-атворини билдиради. боғча, мактаб, оила боладан жуда кўп ишларни амалга оширишни талаб қилади. ижтимоий кутиш жамиятнинг ҳар биримиздан маълум билимлар, кўникмалар даражасининг бўлишини, зарурлигини кутишини билдиради. масалан, бир ёшли бола юриши керак, 7 ёшдан у ўқиши керак, 15 ёшдан у касб танлаши керак деб ҳисоблаймиз. имкониятлар - шахс фаолиятини белгиловчи объектив шарт-шароитлардир, масалан, бой кутубхона болани кўп китоб ўқишга ундайди. шахсий манбалар: бу шахснинг қадриятлари тизими установкалари, ғояларидир. бу манбалар ҳар бир шахс фаолиятида у ёки бу даражада мавжуд. уларнинг барчаси фаолиятнинг кечишига таъсир этиб таълим жараёнининг мотивациясини ташкил этади. замонавий укитиш усулларининг психологик …
4 / 22
мажмуини талаб этади. таълим жараёни ташкил этишнинг ўзига хос методларидан бири ишчан ўйинлардир. ишчан уйинлар муносабатлар тизимини моделлаштириш, фаолият характеристикасини ташкил этишга ёрдам беради. э.ғ.ғозиев ўзбекистонда тафаккур психологиясини кенг ёритган олимлардан биридир. муаллифнинг фикрига кўра, инсон тафаккури ўзининг мустақиллиги жиҳатидан мустақил ва номустақил тафаккурга ажратилди. “тафаккурнинг мустақиллиги деганда, кишининг шахсий ташаббуси билан ўз олдига конкрет мақсад, янги вазифалар қуя билиши, улар юзасидан амалий ва илмий характердаги фараз қилиши, натижани кўз олдига келтира олиши, қуйилган вазифани ҳеч кимнинг қўмагисиз, кўрсатмасисиз ўзининг ақлий изланиши туфайли турли йўл, усул ва воситалар топиб, мустақил равишда ҳал қилишдан иборат ақлий қобилиятни тушуниш керак”. в.м.каримова, р.и.суннатова, р.н.тожибоевалар мазкур муаммони фикрни тарбиялаш, мантиқийлик, ижодий тафаккур ва мустақил фикрни ифодалаш муаммоларини уйғунлаштирган ҳолда ёритиб бердилар. бирор нарса ёки руй берган, бераётган воқеа ёки ҳодиса хусусида миямизда пайдо булаётган туйғуларимиз - фикрдир. фикрларни тартибга солиш, уларни ўз ўрнида ишлатиш ва бошқариб туришга жавобгар бўлган жараённи психологлар фикрлаш ёки тафаккур …
5 / 22
дир. одатлар - бу кундалик фаолиятда кўп такрорланиши натижасида автоматлашган ва бажарилиши шахснинг функционал эҳтиёжига айланиб кетган ҳаракатлардан иборат индивидуал хислат малакаларнинг нерв-физиологик асоси динамик стереотиплардир. бунинг натижасида нафақат малакалар, балки кўникмалар ҳам юзага келади. шахсда малакалар шаклланишида қуйидаги қонуниятлар кўзга ташланади: малакаларнинг кучиши. ижобий малакаларнинг янгиларини шаклланишига таъсири кучиш дейилади. малакалардаги салбий таъсир эса интерференция деб аталади, бунда эски малака янгисининг шаклланишига халақит беради. малакани прогрессив ва регрессивлиги - малака узок вакт микдорида хизмат килиши учун ундан фойдаланиш лозим. акс холда деавтоматлаштириш юзага келиб, зарур харакатлар уз тезлиги, янгилиги, аниклиги ва автоматлаштирилган харакатларни таъминловчи хусусиятларини йукотади таълим-тарбия жараёнида индивидуал ёндашув муаммоси таълим-тарбияда индивидуал ёндашув деганда ҳар бир болани индивидуал, бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда ўқитиш ва тарбиялаш деган маънони билдирмайди. таълимни индивидуаллаштиришнинг маъноси шуки, у боланинг индивидуал-психологик хусусиятларига таянади, ана шу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қурилади. гуруҳ ривожланиши ва тайёргарлик даражаси бир хил бўлмаган, ўзлаштириши турлича ва ўқишга муносабати ҳар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ta'lim psixologiyasi"

амалиётчи психологларнинг мавзу: таълим психологияси режа: ўқув фаолиятининг тузилиши таълим жараёнининг психологик мазмуни, таркибий тузилиши. таълимда индивидуал ёндашиш муаммоси. ўқув фаолиятининг тузилиши ўқув фаолияти - инсон янги билим, кўникма ва малакалар эгаллайдиган, ёки мавжудларини ўзгартирадиган, ўз қобилиятларини ривожлантирадиган, такомиллаштирадиган жараёндир. ўқув фаолияти - шундай фаолиятки, унда шахснинг психик жараёнлари шаклланади ва ривожланади, унинг асосида янги фаолиятлар юзага келади. ўқув фаолияти инсоннинг бутун ҳаёти давомида намоён бўлувчи узлуксиз жараёндир. ўқиш - бунда билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш учун қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган бола томонидан амалга ошириладиган ўқув ҳаракатлари назарда тутилади. ўрганиш – инсонинг ўқув фаолияти нати...

Этот файл содержит 22 стр. в формате PPT (2,2 МБ). Чтобы скачать "ta'lim psixologiyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ta'lim psixologiyasi PPT 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram