is-lm модели

PPT 27 стр. 318,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 27
powerpoint presentation 12-мавзу. is-lm модели 1.is - lm моделининг моҳияти ва хусусиятлари. 2.is - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси 3.lm - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси 4.is-lm моделида макроиқтисодий мувозанат 1. is - lm моделининг моҳияти ва хусусиятлари. товар ва пул бозорида умумий мувозанатга эришиш шартлари ва макроиқтисодий сиёсат тадбирларининг бу икки бозорга таъсирини умумлаштириб тадқиқ қилиш is - lm модели ёрдамида бажарилади. is - lm модели биринчи марта 1937 йилда ж.хикс томонидан кейнснинг макроиқтисодий концепциясини изоҳлаш учун таклиф этилди ҳамда 1949 йилда а. хансеннинг “монетар назария ва фискал сиёсат” номли китоби нашр қилинганидан сўнг кенг ёйилди. шу сабабли бу модел хикс модели ёки хикс-хансен модели деб ҳам юритилади. is - lm модели қисқа муддатли даврга товарлар бозорида ва пул бозорида биргаликда мувозанат ўрнатилиши механизмини характерлайди. бунда товарлар бозори деганда истеъмол ва инвестицион товарлар бозори тушунилади. истеъмол ва инвестицион товарларга талаб турли омиллар билан белгилансада is - lm моделида улар …
2 / 27
у эса ўз навбатида фоиз ставкасининг кўтарилишига олиб келиши, оқибатда инвестиция харажатлари ва умуман ялпи харажатлар камайиши аd-аs моделида кўзда тутилган эди. is-lm модели аd-аs моделини қисқа муддатли даврга аниқлаштиради ва бу моделда ҳар иккала бозор ягона макроиқтисодий тизимнинг секторлари сифатида намоён бўлади. 1. is - lm моделининг моҳияти ва хусусиятлари. is-lm модели фоиз ставкаси (r) билан даромадлар y нинг бир вақтнинг ўзида тавар ва пул бозорларида мувозанатни таъминлайдиган комбинацияларини топиш имконини беради. моделнинг асосий тенгламалари қуйидагилар: 1. y=c +i + g +xn — асосий макроиқтисодий айният. 2. c = ca+c(y-t) — истеъмол функцияси, бу ерда т = ta + ty. 3. i = ia-dr — инвестиция функцияси. 4. xn = d- m`y — соф экспорт функцияси. 5. m/p =ky - hr — пулга талаб функцияси. 1. is - lm моделининг моҳияти ва хусусиятлари. is-эгри чизиғи товарлар хизматлар бозорида фоиз ставкаси r ва даромадлар даражаси y нинг комбинацияларини характерловчи, бир …
3 / 27
тескари боғлиқлик мавжуд. 2.is - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси lm эгри чизиғи ўзгармас нархлар шароитида пул воситалари бозорида вужудга келадиган фоиз ставкаси ва даромадлар даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттиради. lm эгри чизиғининг ҳар бир нуқтасида пулга талаб md пул таклифи ms га тенг бўлади (liquidity preferense = money supply). пул бозорида бундай мувозанатга даромад y нинг ошиши билан фоиз ставкаси r ўзгариши орқали эришилади. 3. lm - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси маълумки, пулга талаб миқдорига фоиз ставкасидан ташқари даромадлар даражаси ҳам таъсир кўрсатади. даромадлар юқори бўлса, харажатлар ҳам кўп бўлади. бу эса, ўз навбатида истеъмол ва бошқа харажатлар учун пулга талабни ошишига олиб келади. шундай қилиб, даромадлар даражасининг юқорироқ бўлиши пулга талабни оширади. демак, даромад ва пулга талаб динамикаси ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. 3. lm - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси пулга талаб функциясини қуйидагича ёзамиз: м/р= f(r;у) пул бозори ҳолатини белгиловчи кўрсаткичлар ўртасидаги бундай ўзаро муносабатларни …
4 / 27
қисми фоиз ставкаси r нинг минимал даражасидан пасая олмаслигини англатса, вертикал қисм фоиз ставкаси r нинг максимал даражаси чегарасидан ташқарида ҳеч ким ўз маблағларининг ликвид (пул) шаклида ушлаб турмаслигини ва уларни қимматли қоғозларга айлантиришини англатади. 3. lm - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси lm эгри чизиғи ўзига хос: горизонтал ва вертикал конфигурацияга эга. lm эгри чизиғининг горизонтал кесмаси фоиз ставкасини rmin даражадан пастга тушиши мумкин эмаслигини кўрсатади. эгри чизиқнинг вертикал кесмаси фоиз ставкасининг максимал даража rmax чегарасидан ташқарида ҳеч ким жамғармаларини ликвид (пул) шаклида ушлаб турмайди ва уларни қимматли қоғозларга айлантиради. баҳоларнинг ўзгариши ҳамда пул таклифи ҳажмидаги ўзгаришлар lm эгри чизиғининг ўнгга ёки чапга силжишига олиб келади. 3. lm - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси lm эгри чизиғи тенгламаси пулга талаб функциясини r ва y га нисбатан ечиб топилади. r га нисбатан lm эгри чизиғи тенгламаси қуйидагича: r=(k/h)y - (1/h) (m/p). y га нисбатан lm эгри чизиғи тенгламаси қуйидагича: y …
5 / 27
сатнинг иқтисодиётга биргаликда кўрсатадиган таъсирини баҳолаш имконини беради. давлат харажатларининг ўсиши ёки солиқларнинг камайиши is эгри чизиғини ўнгга силжитади. давлат харажатларининг камайиши ва солиқларнинг ошиши эса бу эгри чизиқни чапга силжитади. худди шунингдек пул таклифининг ошиши lm эгри чизиғини ўнгга, камайиши эса чапга силжитади. 4.is-lm моделида макроиқтисодий мувозанат is-lm модели маълум макроиқтисодий натижаларга эришишнинг турли вариантларни кўриб чиқиш имкониятини беради. бир бозорда бўлган ўзгариш иккинчи бозорга ҳам таъсир этади. масалан марказий банк очиқ бозордан облигациялар сотиб олса пул таклифи кўпаяди ва lm эгри чизиғи ўнгга силжийди. натижада миллий иқтисодиётда фоиз ставкасининг пасайиши кузатилади. фоиз ставкасининг пасайиши оқибатида инвестицияга талаб ошади ва is эгри чизиғи ҳам ўнгга силжиб янги нуқтада мувозанат ўрнатилади. 4.is-lm моделида макроиқтисодий мувозанат агар моделда мувозанат lm эгри чизиғининг горизонтал(кейнс) кесмасида ўрнатилса пул массасининг кўпайтирилиши инвестициялар, ишлаб чиқариш ва бандлиликнинг ўсишига олиб келмайди. бу иқтисодий тизимда алоқалар бузилганлигидан далолат беради. бунда пул таклифининг ўсиши товарлар бозорига таъсир кўрсата …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 27 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "is-lm модели"

powerpoint presentation 12-мавзу. is-lm модели 1.is - lm моделининг моҳияти ва хусусиятлари. 2.is - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси 3.lm - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси 4.is-lm моделида макроиқтисодий мувозанат 1. is - lm моделининг моҳияти ва хусусиятлари. товар ва пул бозорида умумий мувозанатга эришиш шартлари ва макроиқтисодий сиёсат тадбирларининг бу икки бозорга таъсирини умумлаштириб тадқиқ қилиш is - lm модели ёрдамида бажарилади. is - lm модели биринчи марта 1937 йилда ж.хикс томонидан кейнснинг макроиқтисодий концепциясини изоҳлаш учун таклиф этилди ҳамда 1949 йилда а. хансеннинг “монетар назария ва фискал сиёсат” номли китоби нашр қилинганидан сўнг кенг ёйилди. шу сабабли бу модел хикс модели ёки хикс-хансен модели деб ҳам юритилади. is - lm модели қисқа муддатли даврга товарл...

Этот файл содержит 27 стр. в формате PPT (318,5 КБ). Чтобы скачать "is-lm модели", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: is-lm модели PPT 27 стр. Бесплатная загрузка Telegram