is-lm моделининг шakllanishi va tadbiqi

PDF 14 pages 297.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
6-мавзу. is-lm моделининг шаклланиши ва тадбиқи. иқтисодий ўсишнинг умумий тавсифи, неокейнсча ва неоклассик моделлари (2 соат) режа: 6.1. is - lm моделининг моҳияти ва ад-аs модели билан боғлиқлиги. 6.2. моделнинг асосий тенгламалари 6.3. is - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси 6.4. lm - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси 6.5. is-lm моделида макроиқтисодий мувозанат 6.6. иқтисодий ўсиш тушунчаси, ўлчаниши, омиллари ва типлари. 6.7. иқтисодий ўсишнинг кейнсча моделларининг умумий тавсифи. е.домар ва р.харрод модели. 6.8. р.солоунинг неоклассик модели асослари. 6.9. технологик тараққиётнинг иқтисодий ўсишга таъсири. фелпснинг «олтин қоидаси». 6.10. иқтисодий ўсишнинг ж.мид ва а.льюис моделлари. таянч иборалар: моделнинг моҳияти, моделнинг тенгламалари, is – эгри чизиғи, lm - эгри чизиғи, ликвидлик тузоғи, моделда макроиқтисодий мувозанат. иқтисодий ўсиш, иқтисодий ўсиш усуллари, иқтисодий ўсиш омиллари ва типлари, е.домар модели, р.харрод модели. р.солоу модели, унумдорлик назарияси, капитал, аҳоли сони, ишчи кучи, технологик тараққиёт, фельпснинг “олтин қоидаси”, д.мид ва а.льюис моделлари. 6.1. is-lm моделининг моҳияти ва ад-аs …
2 / 14
-аs моделини қисқа муддатли даврга аниқлаштиради ва бу моделда ҳар иккала бозор ягона макроиқтисодий тизимнинг секторлари сифатида намоён бўлади. модель бу секторларда таркиб топган шароитларга боғлиқ тарзда фоиз ставкаси r билан даромад даражаси y нинг мувозанатли даражасини белгилайди. 6.2. моделнинг асосий тенгламалари is-lm (инвестиция - жамғармалар, ликвидлиликнинг афзаллиги - пул) модели фоиз ставкаси r билан даромадлар y нинг бир вақтнинг ўзида ҳар иккала бозорда мувозанатни таъминлайдиган комбинацияларини топиш имконини беради. моделнинг асосий тенгламалари қуйидагилар: 1. y=c +i + g +xn — асосий макроиқтисодий айният. 2. c = a+b (y-t) — истеъмол функцияси, бу ерда т = ta + ty. 3. i = e-dr — инвестиция функцияси. * агапова т.а., серегина с.ф. макроэкономика: учебник. -7-е изд. перераб. и доп. -м.: издательство “дело и сервис”, 2005. с.191. 4. xn = d- m`y - nr — соф инвестиция функцияси. 5. m/p =ky - hr — пулга талаб функцияси. is-lm моделида кўрилган барча тенгламалар …
3 / 14
иш нормасининг ўсиши инвестициялар ҳажмининг ошишини келтириб чиқаради. бу эса асосий капитал миқдорининг ортишига, ўз навбатида капитал билан қуролланганлик даражасининг (k) кўтарилишиорқали, пировард натижага, яъни эса ишлаб чиқариш ҳажмининг (y) кўпайишига олиб келади. шундай қилиб, жамғариш нормасининг ошиши барқарор мувозанат шароитида юқорироқ ишлаб чиқариш ва капитал заҳираси даражасига эришиш имконини беради. аммо жамғариш нормасининг ортиши қисқа муддатдли даврда, иқтисодиёт янги барқарор мувозанат нуқтасига етгунга қадар , иқтисодий ўсишни жадаллашишига олиб келади. жамғариш жараёни ҳам, жамғариш нормасининг ошиши ҳам барқарор мувозанат ҳолатида аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш ҳажмининг узлуксиз ўсиши механизмини тушунтириш учун етарли эмас. улар мувозанатнинг бир ҳолатидан иккинчи ҳолатига ўтилишини кўрсатади холос. солоу моделини кейинги ривожлантирилишида навбат билан икки шарт олиб ташланади: аҳоли сони ва унинг иш билан банд қисми сонининг ўзгармаслиги ҳамда техник тараққиётнинг мавжуд эмаслиги. аҳоли доимий (n) суръат билан ўсади деб тасаввур қиламиз. ишчилар сонининг кўпайиши бошқа тенг шароитларда меҳнатнинг капитал билан қуролланиши даражасининг қисқаришига олиб …
4 / 14
ри келадиган капитал (k=const) бўлса иқтисодиёт мувозанат ҳолатида бўлади. агар k1 k*, унда инвестициялар уларнинг критик даражасидан паст ва (k2) k* га қадар пасаяди. модел иқтисодиёт барқарор ҳолатда бўлиши учун инвестициялар sf(k) капитал чиқиб кетиши ва аҳолининг ўсиши (d+n)k оқибатларини қоплаши кераклигини кўрсатади. у ҳолда капитал билан қуролланганлик (k) ва меҳнат унумдорлиги (y) ўзгармас қолади. лекин аҳоли ўсишида капиталнинг доимийлиги rапитал ҳам аҳолига мос суръатда ўсиши кераклигини англатади: яъни: δy/y=δl/l=δκ/k=n бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: аҳолининг ўсиши – иқтисоиётнинг барқарорлик ҳолати шароиидаги узлуксиз иқтисодий ўсишнинг сабабларидан бири. бироқ агар аҳолининг ўсиши инвестициянинг ошиши билан бирга бормаса, унда бу бир ишчига туғри келадиган капитал заҳирасининг камайишига олиб келади.аҳолининг n дан n1 га ўсиши (d+n)k чизиғини юқорига (d+n1)k ҳолатига силжитади. бу эса капитал билан қуролланганликни k* дан k1* гача қисқартиради. шундай қилиб, р.солоу модели аҳоли ўсишининг юқори суръатларга эга бўлган давлатларда капитал билан қуролланганлик паст – демакки, даромадлар ҳам паст бўлишини тушунтириб …
5 / 14
ас, балки, ишлаб чиқаришдаги сифат ўзгаришлари (ишчиларнинг маълумот даражалари ва малакаларининг ўсиши, ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг яхшиланиши, ишлаб чиқариш кўламининг кенгайиши) тушунилади. моделга техник тараққиётнинг киритилиши ишлаб чиқариш функциясини ўзгартириб, у қуйидаги кўринишга эга бўлади: y=f (k,l×e) бу ерда: (e) - меҳнат бирлиги самарадорлиги (ишчи кучининг саломатлиги, маълумоти ва малакасига боғлиқ): (l×e) - доимий самарадорлик e га эга шартли меҳнат бирликлари сони. e қанчалик катта бўлс, мавжуд ишчилар сони билан шунча кўп маҳсулот ишлаб чиқарилиши мумкин. техник тараққиёт меҳнат самарадорлиги (е) нинг доимий сурат (g)билан ўсишга олиб келади. шунинг учун g =2% бўлганда, меҳнатнинг ҳар бир бирлигидан қайтим йилига 2% га ошади, бу эса ишлаб чиқариш ҳажмининг ишчи кучи йилига 2% ўсгандаги каби ўсишига олиб келади. техник тараққётнинг бундай шакли меҳнатни тежайди дейилади, (g) – эса меҳнатнинг тежайдиган техник тараққиётнинг сурати. энди техник тараққиёт ҳолатидаги капитал билан қуролланганликнинг барқарор даражасини аниқлаш мумкин. агар бандларнинг сони (l) (n) суръат билан ошаётган …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "is-lm моделининг шakllanishi va tadbiqi"

6-мавзу. is-lm моделининг шаклланиши ва тадбиқи. иқтисодий ўсишнинг умумий тавсифи, неокейнсча ва неоклассик моделлари (2 соат) режа: 6.1. is - lm моделининг моҳияти ва ад-аs модели билан боғлиқлиги. 6.2. моделнинг асосий тенгламалари 6.3. is - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси 6.4. lm - эгри чизиғи ва унинг тенгламаси 6.5. is-lm моделида макроиқтисодий мувозанат 6.6. иқтисодий ўсиш тушунчаси, ўлчаниши, омиллари ва типлари. 6.7. иқтисодий ўсишнинг кейнсча моделларининг умумий тавсифи. е.домар ва р.харрод модели. 6.8. р.солоунинг неоклассик модели асослари. 6.9. технологик тараққиётнинг иқтисодий ўсишга таъсири. фелпснинг «олтин қоидаси». 6.10. иқтисодий ўсишнинг ж.мид ва а.льюис моделлари. таянч иборалар: моделнинг моҳияти, моделнинг тенгламалари, is – эгри чизиғи, lm - эгри чизиғи, ликвидли...

This file contains 14 pages in PDF format (297.6 KB). To download "is-lm моделининг шakllanishi va tadbiqi", click the Telegram button on the left.

Tags: is-lm моделининг шakllanishi va… PDF 14 pages Free download Telegram