иқтисодий таълимотларда социалистик йўналиш

PPTX 19 pages 110.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
иқтисодий таълимотларда социалистик йўналиш мавзу: иқтисодий таълимотларда социалистик йўналиш режа: анри клод де ребруа сен-симон иқтисодий қарашлари француа мари шарл фуренинг иқтисодий қарашлари роберт оуеннинг иқтисодий қарашлари карл маркс иқтисодий қарашлари анри клод де ребруа сен-симон (1760-1825 йй.) франция хаёлий социализмининг намояндаси бўлиб, 1789-1794 йиллардаги француз инқилоби билан замондош эди. у аристократлар оиласидан келиб чиққан бўлиб, қуйидаги машҳур асарларнинг муаллифидир: «саноат системаси ҳақида», «инсон ҳақидаги фан очерклари», «саноат ёки сиёсий, маънавий ва фалсафий мулоҳазалар», «янги христианлик» ва бошқалар. сен-симон махсус иқтисодий тадқиқотларни амалга оширмади, балки асосий эътиборни ижтимоий муаммоларга қаратди. у бутун яхши жамият тўғрисидаги умидини ақл-идрокка, маърифатга боғлади; у инсоннинг ақл-идрокини тарихий жараённинг тўла ҳокими ва раҳбари сифатида билди, жамиятни яхши тарзда қайта қуриш йўлларини ташвиқот қилишни эса ўз таълимоти амалга оширилишининг бош воситаси деб ҳисоблади. француз маърифатпарварларидан фарқ қилиб, сен-симон ишлаб чиқаришдаги инсон фаолияти, мулкчилик формалари каби иқтисодий омилларга катта баҳо берди. у «илк давр», «қулчилик», «ўрта асрлар», …
2 / 19
иал тизим деб номланиб, у индустриал жамият йирик саноат ишлаб чиқариши базаси асосида ривожланади, саноат - алоҳида режа асосида, бошқарув эса ягона индустриал марказ орқали амалга оширилади деб ҳисоблаган эди сен-симон янги ижтимоий ташкилотни вужудга келтиришда, айниқса саноатда анархияга (ҳокимиятсизликка) йўл қўйилмаслик ва режа асосидаги марказий бошқарувга катта эътибор беришни таклиф этади. 1 олим ўз қарашларида анархияга инсонларга зиён етказувчи бошқарув деб қараб уни танқид қилади. у мавжуд ўзгаришлар тезлик билан ривожланиб давлатнинг тўлиқ камолатини таъминлайди, инсонлар эса эришишлари мумкин бўлган тенглик ва айниқса мўл-кўлчиликка фақат шу «индустриал жамият» ёрдамида етиб борадилар дейди. у ишчилар аҳволининг нақадар оғирлигини кўрган. «менинг мақсадим,- деб ёзган еди у, - европадагина эмас, бутун дунёда ҳам шу синфнинг қисматини енгиллаштиришдан иборат». у давлатни «одамларни бошқариш қуроли»дан ишлаб чиқаришни ташкил этишга, тартиб, осойишталикни назорат қилишни эса жамоатчиликка топшириш керак деган ғояни илгари суради. олим ишчилар, капиталистлар ва савдогарларни бир синф вакиллари деб, уларни индустриаллар деб атади. …
3 / 19
изика, астрономия ва фалсафа фанлари билан шуғулланди, ижтимоий тадқиқотларни амалга оширди. шарл фуре ўзининг «тўғри ҳаракат ва муштарак тақдирлар назарияси», «умумий бирлик назарияси», «савдо қаллоблиги ҳақида», «янги саноат дунёси ва ижтимоий дунё» номли асарлари ва қатор мақолаларида капиталистик жамиятни кескин танқид қилди ва ижтимоий адолатли жамият барпо этиш дастурини ишлаб чиқди. унинг тасвирлашича, инсон ўзи яшаётган жамиятнинг барча ярамас иллатларидан тозаланиши лозим, шундай ижтимоий тузум ўрнатиш керакки, бу тузум инсоннинг камол топишига, эҳтиросларини тўлиқ намоён қилишига, эҳтиёжларини қондиришга имконият берсин. капитализмни танқид қилиш ш.фуре таълимотининг энг кучли жиҳатидир. жамиятнинг янги социал ташкилоти барпо этилмаса, ишлаб чиқаришнинг ривожи меҳнат аҳлига бахт эмас, балки кулфат келтиради, дейди у. 1 «буржуа цивилизацияларининг ўзига хос хусусияти,- деб ёзади олим, - тартибсиз ишлаб чиқаришдан иборат. бойлик кўпаймоқда, аммо ишлаб чиқарувчи инсон ана шу кўпайиб бораётган бойликдан баҳраманд бўлаётгани йўқ» ш. фуре ўз асарларида нафақат мавжуд жамиятни балки классик иқтисодий мактаб вакиллари юқори баҳо бераётган еркин …
4 / 19
ан ажралиб турган. р.оуен 1800 йилдан бошлаб пю-ленарк (шотландия) даги йигирув корхонасида бошқарувчи бўлган, ўша йилларда унда инсониятни қутқаришни мақсад қилган ислоҳотчилик ғоялари шаклланади. бироз кейинроқ (1820 йилдан бошлаб) хаёлий социализмга хос бўлган фикрлар ва ташвиқотга асосий эътиборни қаратади. р.оуеннинг «жамиятга янгича қараш ёки характерни шакллантириш ҳақида тажрибалар», «янги аҳлоқий дунё китоби», «адолатли алмашув бозори», «улуғ миллий ҳунар иттифоқи» асарларида унинг социалистик лойиҳалари баён этилгандир. у капиталистик жамиятни танқид қилиб, унинг халққа қарши моҳиятини очиб беради. барча мулкни умумнинг мулкига айлантирадиган, қашшоқлик йўқоладиган, меҳнат жафо-зулматдан бахт-саодатга айланадиган коммунистик жамоалар тузиш фикрига келади. шу мақсадга ҳалақит берадиган учта тўсиқ бор дейди у. бу учта иллат: хусусий мулк, дин ва буржуача никоҳдир. янги тузум янги йўл билан ёки тинч йўл билан қурилади ва унга тинч йўл билан ўтилади, деб ишонади. р.оуеннинг лойиҳа ва ижтимоий дастурлари франсуз хаёлий социалистларидан фарқ қилиб, анча аниқ ва амалийлиги билан ажралиб туради. у ишчилар меҳнатини енгиллаштирадиган ёшлар …
5 / 19
даги университетга кирди, юридик фанларни, тарих ва фалсафани ўрганди. 1841 йилда эпикур фалсафаси тўғрисида университет диссертациясини топшириб, курсни битирди. 1842 йили к.маркс боннга кўчиб келди ва шу йилнинг октябрида «рейн газетаси»нинг бош мухаррири бўлди ва бонндан кёлнга кўчиб ўтди. 1843 йили бирданига бир қанча воқеа содир бўлди: у муҳаррирлик қилган газета ёпилди, немис баронининг қизи женни фон вестфаленга уйланди, парижга кўчиб ўтди. кейинги икки йил (1844–1845) к.маркс учун иқтисодий назарияни, фалсафани чуқур ўрганишнинг бошланиш даври бўлди. ф.енгелс билан дўстлашди. 1 к.маркс 1845–1848 йиллари брюсселда бўлди. ўша йиллари ф.енгелс билан ҳамкорликни давом эттирган ҳолда, «немис идеалогияси» ва «коммунистик партия манифести»ни ёзади. у 1848 йили германияга кёлн шаҳрига келади ва «янги рейн газетаси»га раҳбарлик қилди. у ўзининг газетасида 1849 йили «ёлланма меҳнат ва капитал» асарини чоп этди. шундан сўнг германиядан сургун қилинди ва бошқа бу ерга қайтиб келмади. к.маркс аввал парижга келди, у ерда бир оз вақт тургандан кейин лондонга бориб, умрининг …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодий таълимотларда социалистик йўналиш"

иқтисодий таълимотларда социалистик йўналиш мавзу: иқтисодий таълимотларда социалистик йўналиш режа: анри клод де ребруа сен-симон иқтисодий қарашлари француа мари шарл фуренинг иқтисодий қарашлари роберт оуеннинг иқтисодий қарашлари карл маркс иқтисодий қарашлари анри клод де ребруа сен-симон (1760-1825 йй.) франция хаёлий социализмининг намояндаси бўлиб, 1789-1794 йиллардаги француз инқилоби билан замондош эди. у аристократлар оиласидан келиб чиққан бўлиб, қуйидаги машҳур асарларнинг муаллифидир: «саноат системаси ҳақида», «инсон ҳақидаги фан очерклари», «саноат ёки сиёсий, маънавий ва фалсафий мулоҳазалар», «янги христианлик» ва бошқалар. сен-симон махсус иқтисодий тадқиқотларни амалга оширмади, балки асосий эътиборни ижтимоий муаммоларга қаратди. у бутун яхши жамият тўғрисидаги умидини...

This file contains 19 pages in PPTX format (110.3 KB). To download "иқтисодий таълимотларда социалистик йўналиш", click the Telegram button on the left.