biologik membranalar tuzilishi va funksiyasi

PPT 28 sahifa 4,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
слайд 1 биологик мембраналар тузилиши ва функцияси б.ф.д., доцент позилов м.к. режа: биологик мембраналар тузилишига доир ҳозирги замон тасаввурлар. биологик мембраналарнинг тузилиши ва функцияси. мембрана липидлари ва оқсиллари. модел мембраналар. бизга маълумки, ҳужайраларнинг энг асосий қисми мембраналар ҳисобланади.улар ҳужайрани атроф-муҳитдан чегаралаб туради, унга зиён етказувчи ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади, ҳужайра билан унинг атрофини ўраб турувчи муҳит орасидаги модда алмашинувини бошқаради, электр потенциалларини генерациялашга имконият яратади, митохондриялардаги универсал аккумуляторлар энергияси атф ни синтез қилишда иштирок этади. хулоса қилиб айтганда, мембраналар ҳужайраларнинг тузилишини шакллантиради ва унинг вазифасини бажаради. кўпгина касалликлар мас-н, атеросклероз, заҳарланиш, ишемия ва ҳ.з.лар мембрана тузилишининг ва иш фаолиятининг бузилиши билан боғлиқдир. баъзи ҳужайра компонентлари ва молекулаларини катталиклари электрон микроскоп ёруғлик микроскоп нисбий катталиклар молекула 1 нм ҳужайра мембранаси 10 нм вирус 100 нм бактерия 1 µм органелла 10 µм гача ҳужайра < 100 µм нм=нанометр (10-9 м) µм=микрометр (10-6) аминокислота 1 нм оқсил молекуласи 5-10 нм эритроцит 10 µм …
2 / 28
ҳужайра мембранаси синонимлар: плазмалемма, плазмолемма, цитоплазматик мембрана, биомембрана. мембрана ҳужайрани муҳитдан ажратиб турувчи унинг цитоплазма ва муҳит ўртасида метаболик алмашинуви ҳамда алоқасини амалга оширадиган липопротеинли қават. мембрана - бу доимий функция бажарадиган ҳужайранинг фаол тузилиш қаватидир. 6-10 нм биологик мембрана орқали алмашинув содир бўлади: ташқи муҳит ҳужайра моддалар биологик мембрана- бу глико – липо –протеинли комплекс плазматик мембраналар структураси ҳар қандай биомембраналар бир хил тузилишга эга: улар икки қатлам липид молекулаларидан ташкил топган ва 6 нм қалинликка эга. айрим мембраналар углеводлардан ҳам таркиб топган, улар эса ўз навбатида оқсиллар ва липидлар билан боғланган бўлади. липидлар, оқсиллар ва углеводлар нисбати ҳужайра ёки мембрана хусусиятига ҳамда ҳужайра ёки мембрананинг типига ҳам боғлиқ бўлади. плазматик мембраналар структураси мембрана компонентлари ноковалент боғлари ёрдамида сақланади, шу сабабли улар ҳаракатчанликка эга бўлади. мембрананинг оқувчанлиги липидларнинг таркиби ва ташқи муҳитнинг ҳароратига боғлиқ бўлади. ёғ кислоталар таркибининг кўпайиши натижасида оқувчанлик ошиб боради ва ярим кристалл мембрана структурасининг бузилишига …
3 / 28
зимлари мавжуд - ташувчилар, каналлар, насослар. 5. информацион функция. мембранада ҳужайра ичидаги физиологик жараёнларни тартибга солишга хизмат қилувчи гормонлар ва медиаторларнинг рецепторлари, гликопротеинлар бошқа ҳужайраларни ва бегона оқсилларни танийдиган антигенлар бўлиб хизмат қилади. 6. махсус функциялар. мускул ҳужайраларида қисқариш ва нерв ҳужайраларида таъсиротлар импулслар шаклида узатилади. 7. ферментатив фаоллик адгезия. мембрана функциялари биологик мембраналарнинг тузилиши ва функцияси мембрана функциялари 1. чегара 3. сигналлар қабул қилиниши ва узатилиши 2. метаболит транспортининг назорати 4. ферментли реакциялар 5. бошқа ҳужайралар билан алоқа 6. цитоскелет учун лангар * биомембранада жойлашган оқсил молекулаларининг тахминан 40% α - спирал шаклида бўлади. биомембраналарнинг тузилиши ва фаолият механизмларини тушунтиришда 1925- йилда гертер ва грендел, 1935- йилда ф.даниэлли ва г.давсон томонидан дастлабки фикрлар билдирилди. ушбу гипотезага кўра биологик мембраналар икки қават липид молекулалари қавати ва уни икки томонидан ўраб турувчи оқсил молекулалари глобулалар йиғиндисидан ташкил топганлиги таъкидланади. ф.даниэлли томонидан илгари сурилган илмий фаразларда мембрана структурасида икки қаватли фосфолипид молекулалари …
4 / 28
версал, яъни барча биомембраналар бир хил тузилишга эга эканлиги кўрсатиб берилади. шунингдек ж.робертсоннинг мембрана моделида мембрана ташқи томонида жойлашган оқсил молекулаларининг фибрилляр шаклда эканлиги таъкидланади. 1966- йилда ж.ленард ва с.сингер томонидан биомембраналарнинг тузилишини тушунтиришда мембрананинг суюқ-мозаика модели яратилди. унга кўра мембрана суюқ фазадан ташкил топган липид молекулалари ва унда ботиб турувчи ёки сузиб юрувчи оқсил молекулаларидан иборатлиги таъкидланади. 1970- йилда яратилган г. вандерский ва д.грен томонидан яратилган биомембраналарнинг оқсил-кристалл тузилиш модели эса мембранада оқсил структураларининг мембрана фаолиятига боғлиқ ҳолатдаги конформациялари ўзгаришларини тўлароқ тушунтириб беришга ҳаракат қилади. биомембраналарнинг тузилишига оид ҳозирги замон гипотезаларининг асосини 1966 -йилда ж.ленард ва с.сингер томонидан биомембраналарнинг тузилишини тушунтиришда яратилган суюқ-мозаика модели қисман ташкил қилади. шу билан бирга замонавий биофизика фанида биомембраналарнинг структура тузилишида оқсил молекулаларининг жойлашиш конформациялари тўлиқ тушунтириб берилади. биомембранада жойлашган оқсил молекулаларининг ион каналлари ҳосил қилиш механизмлари, рецептор оқсил молекулалари, липид молекулаларининг турлари ва вазифаси каби мураккаб ҳолатлар илмий жиҳатдан тўлиқ асослаб берилган. г.николсон …
5 / 28
тавсифлайди. холестерин протеинлар углеводлар суюқ мозаика модели ҳозирги вақтда плазматик мембрананинг тузилиши учун қабул қилинган суюқ мозаика модели деб номланадиган модел биринчи марта 1972-йилда таклиф этилган. бу модел вақт ўтиши билан такомиллаштирилди, лекин шу ҳолатда ҳам кўплаб ҳужайралар мембранасининг тузилиши ва ҳаракатининг асосий таърифи учун етарлича мос келади. суюқ мозаика моделига мувофиқ плазматик мембрана мембрана бўшлиғида эркин ва сирғалувчан ҳаракат қиладиган таркибий қисмлар (биринчи навбатда фосфолипидлар, холестеринлар ва оқсиллар)дан иборат мозаика ҳисобланади. бошқача қилиб айтганда, мембрана тузилмаси (қуйида келтирилгандек) бу шунчаки фосфолипидлар ва оқсиллар доимий равишда бир-бири бўйлаб сирпаниб ҳаракатланадиган динамик жараённинг тасвиридир. плазматик мембрананинг компонентлари компонент жойлашуви фосфолипидлар мембрананинг асосий таркиби холестерин мембрана фосфолипидларнинг гидрофоб думлари орасида яширинган интеграл оқсиллар фосфолипид қўшқаватида жойлашган; икки қатламни кесиб ўтиши ёки ўтмаслиги мумкин периферик оқсиллар фосфолипид қўшқаватининг ички ва ташқи юзасида жойлашган, лекин унинг гидрофоб асосига ботиб кирмаган углеводлар мембрананинг ҳужайрадан ташқари томонидаги оқсилларга ёки липидларга боғланган (гликопротеинлар ва гликолипидларни ҳосил қилади) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biologik membranalar tuzilishi va funksiyasi" haqida

слайд 1 биологик мембраналар тузилиши ва функцияси б.ф.д., доцент позилов м.к. режа: биологик мембраналар тузилишига доир ҳозирги замон тасаввурлар. биологик мембраналарнинг тузилиши ва функцияси. мембрана липидлари ва оқсиллари. модел мембраналар. бизга маълумки, ҳужайраларнинг энг асосий қисми мембраналар ҳисобланади.улар ҳужайрани атроф-муҳитдан чегаралаб туради, унга зиён етказувчи ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади, ҳужайра билан унинг атрофини ўраб турувчи муҳит орасидаги модда алмашинувини бошқаради, электр потенциалларини генерациялашга имконият яратади, митохондриялардаги универсал аккумуляторлар энергияси атф ни синтез қилишда иштирок этади. хулоса қилиб айтганда, мембраналар ҳужайраларнинг тузилишини шакллантиради ва унинг вазифасини бажаради. кўпгина касалликлар мас-н, атеросклеро...

Bu fayl PPT formatida 28 sahifadan iborat (4,9 MB). "biologik membranalar tuzilishi va funksiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biologik membranalar tuzilishi … PPT 28 sahifa Bepul yuklash Telegram