milliy dinlar

PDF 32 sahifa 955,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 32
2-mavzu milliy dinlar.docx мавзу: миллий динлар рeжа: 1. яҳудийликнинг вужудга келиши ва унинг таълимоти. 2. веда ва веда динлари. 3. конфуцийлик ва даосизм. milliy dinlar yahudiylik hinduiylik konfutsiylik sintoizm daosizm яҳудийлик милоддан аввалги 2000 йилларнинг охирларида фаластинда вужудга келган, яккахудолик ғоясини тарғиб қилган диндир. яҳудийлик миллат дини бўлиб, фақатгина яҳудий халқига хос. яҳудий сўзининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. абу райҳон беруний ўзининг «қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида ёзишича, яҳудийлар бу сўзни сомий тилларидаги ҳода – «тавба қилмоқ, тавба қилганлар» сўзидан келиб чиққан деб даъво қилсалар- да, аслида бу фикр нотўғри, «яҳудий» сўзи бану исроил халқи устидан ҳукмронлик қилган яъқуб пайғамбарнинг ўғли яҳудо номига нисбат берилган. яҳудий халқининг яна бир номи бану исроил бўлиб, исроил – яъқуб пайғамбарнинг иккинчи исми, бану – «болалар» маъносини беради, яъни – «исроил авлодлари». яҳудийлик таълимоти тўрт асосга таянади: оламларни яратувчи ягона худо – яҳвега имон келтириш. яҳве сўзи «рабб, парвардигор» маъносини билдиради. тавротнинг …
2 / 32
и, яҳудийнинг руҳи худонинг бир қисми ҳисобланишини даъво қиладилар. 2. мессия – халоскорнинг келиши ҳақида. унга кўра, охирзамонда яҳве яҳудийлар орасидан бир халоскорни чиқаради ва у қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) дунёни ислоҳ қилган ҳолда қайтадан қуради; 2) бутун яҳудийларни синион атрофида тўплайди; 3) уларнинг барча душманларини жазолайди. 3. охират кунига ишониш. яҳудийликда охират ҳақидаги тасаввурлар, асосан талмудда баён этилган. унга кўра, яҳвега чин эътиқод қилганлар охиратда мукофотланадилар. аксинча, унинг қонунларини бузганлар шафқатсиз жазо оладилар. 1. яҳведан бошқани илоҳ деб билмаслик; 2. бут, санам ва расмларга сиғинмаслик; 3. бекордан-бекорга худо номи билан қасам ичмаслик; 4. шанба кунини ҳурмат қилиш ва уни худо учун бағишлаш; 5. ота-онани ҳурмат қилиш; 6. ноҳақ одам ўлдирмаслик; 7. зино қилмаслик; 8. ўғрилик қилмаслик; 9. ёлғон гувоҳлик бермаслик; 10. яқинларнинг нарсаларига кўз олайтирмаслик. христианлар ва яҳудийлар библия сўзини турли тушунадилар. яҳудийлар учун ибрий библияси (ҳебреw библе) христианларнинг қадимий аҳди (олд тестамент). яҳудийлар библия сўзи остида кўпинча ўзларининг …
3 / 32
, ҳозирги панжоб ҳудудига ғарбдан ҳиндикуш довони орқали ўзларини орийлар деб аталган жангари халқлар бостириб кела бошладилар. бу халқлар эронга кўчиб келган қўшни қабила тилларига жуда яқин бўлган, ҳинд- европа тилларидан келиб чиққан тилда гаплашар эдилар. ҳарбий жиҳатдан катта маҳоратга эга бўлишлари билан бирга шеъриятга ҳам уста эдилар. шу йўл билан улар бу минтақада мавжуд дунёқарашни ўзлари хоҳлаган тарафга ўзгартира олдилар. улар ўзлари билан муқаддас ёзувлари – ведалар (санскр. – муқаддас билим)ни ҳам олиб келган эдилар. ведалар таркибига турли даврларда ёзилган бир неча китоблар кирган бўлиб, улар ўз ичига ибодат, маросимлар, фалсафий таълимотлар, тарихий хабарларни олган эди. ведалар тўрт йирик тўпламдан иборат. веда худолари. ведаларда худолар – осмон худолари, қуёш худолари, ҳаво худолари, ер худолари, аёл худолар каби худолар тоифаси ҳақида мадҳиялар баён этилган. осмон худолари. улар сирасига дяус, варуна, индра каби турли осмонларни бошқариб турувчи худолар киради. бироқ, варуна кейинчалик сув ва денгизлар худосига айланиб кетган. қуёш худолари. ригведада …
4 / 32
. бу қўшиқлар ҳали ўзгаришга учрамай, муқаддас тил ва муқаддас матнлар пайдо бўлди. ниҳоят, бу тилни ўрганиш учун кишилар алоҳида гуруҳлар тузиб, махсус вақт ажратдилар. натижада ўз ҳаётларини ибодат қилиш, илоҳиёт илмини ўрганиш, мураккаб маросимларни ўтказиш ва халқ руҳоний ҳаётини бошқаришга бағишлаган брахманлар кастаси (табақаси) вужудга келди. динга хос бўлган хусусиятлардан бири – илоҳий тилнинг ўзгартириб бўлмаслигидир. худди шу бир тилнинг эскириб амалдан қолиши ва фақат муқаддас тилга айланиб қолиши брахманизмнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллардан биридир. ҳиндуизм жуда мураккаб диндир. у бир томондан йирик ижтимоий ташкилот, иккинчи томондан турли динлар қоришмасидир. ижтимоий ташкилот сифатида кастачилик асосига қурилган. маълумки, мил. ав. ви асрда ҳиндистонда буддизм дини вужудга келди. у брахманизмдаги бир неча жиҳатларни қабул қилган бўлсада, каста таълимотини инкор этди. ўша даврда ҳиндистондаги каста тузумини сақлаб қолишга, брахманизм динини ислоҳ қилиб, қайта тиклашга ҳаракат бошланди. бу ҳаракат брахманизм билан буддизм ўртасидаги курашни ифодаловчи ҳиндуизм эди. ҳиндуизм асосан, ҳиндистонда тарқалган бўлиб, …
5 / 32
индуизмда фақатгина вишну ва шивагагина сиғинадилар. шунга биноан, ҳиндуизм икки асосий оқимга бўлинади: шивага сиғинувчилар ва вишнуга сиғинувчилар. шива оддий халқ оммаси – камбағалларнинг илоҳияти ҳисобланади. у ригведанинг биринчи нусхаларида рудра номи билан зикр этилган. атхарваведада рудранинг роли ошиб боради. яжурведада рудра агни тимсолида берилган. у ишана, ишвара, махадева (буюк худо) номлари билан ҳам аталади. ҳиндистонда шиваизмнинг ўн учга яқин асосий оқимлари мавжуд. шивачилар орасида асосий оқим сифатида тридандиналар (уч таёқлилар) ва смартлар (смрити сўзидан – ҳаққоний ривоятлар)ни айтиб ўтиш мумкин. тридандиналарнинг маркази варанаси бўлиб, унда таркидунёчиликда ҳаёт кечирадилар. смартларнинг бир қисми роҳибликда, яна бир қисми – дунёвийлик ҳолатида яшайдилар. ушбу оқимларнинг ҳар иккаласи ҳам фақат брахманларнигина ўз сафларига қабул қиладилар. дандилар, яъни зоҳидлар орийларга хос бўлмаган баъзи маросимларни ўтказадилар. жумладан, шу оқимга кираётган пайтда оёқларининг пастки қисмидан қон чиқарадилар. ўлганларни ерга дафн қиладилар ёки муқаддас дарёлардан бирига топширадилар. шиваизмнинг катта оқимларидан яна бири лингачилар бўлиб, улар бўйинларига линга осиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 32 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"milliy dinlar" haqida

2-mavzu milliy dinlar.docx мавзу: миллий динлар рeжа: 1. яҳудийликнинг вужудга келиши ва унинг таълимоти. 2. веда ва веда динлари. 3. конфуцийлик ва даосизм. milliy dinlar yahudiylik hinduiylik konfutsiylik sintoizm daosizm яҳудийлик милоддан аввалги 2000 йилларнинг охирларида фаластинда вужудга келган, яккахудолик ғоясини тарғиб қилган диндир. яҳудийлик миллат дини бўлиб, фақатгина яҳудий халқига хос. яҳудий сўзининг келиб чиқиши ҳақида турли фикрлар мавжуд. абу райҳон беруний ўзининг «қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» китобида ёзишича, яҳудийлар бу сўзни сомий тилларидаги ҳода – «тавба қилмоқ, тавба қилганлар» сўзидан келиб чиққан деб даъво қилсалар- да, аслида бу фикр нотўғри, «яҳудий» сўзи бану исроил халқи устидан ҳукмронлик қилган яъқуб пайғамбарнинг ўғли яҳудо номига нисбат бер...

Bu fayl PDF formatida 32 sahifadan iborat (955,2 KB). "milliy dinlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: milliy dinlar PDF 32 sahifa Bepul yuklash Telegram