menzhetning rivojlanish tarixi va hozirgi holati

DOCX 6 sahifa 32,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати режа: 1. менежментнинг тарихий шарт-шароитлари 2. менежментнинг мазмуни, моҳияти ва тамойиллари. 3. менежментнинг мақсади ва вазифалари. 4. менежер ва унинг функсиялари. таянч тушунчалар: менежмент, менежер, бозор иқтисодиёти, маъмурий бошқариш, илмий бошқарув, бошқарув обекти, бошқарув жараёни, бошқарув тизими, бошқариш функсиялари. 1. менежментнинг тарихий шарт-шароитлари бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. у меҳнатни тақсимланиши ва кооперацияланиш жараёнида фаолиятнинг мустақил турига ажралган. бу одамларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш зарурлиги билан асосланган. бунда улардан бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, бошқалари эса уларнинг тобелари, яъни бошқариладиганлар бўладилар. бошқарув муаммосини биринчи бўлиб ҳал қилишга қадимги мисрликлар киришганлар. 6 мингга яқин йиллар олдин улар одамлар фаолиятини мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил қилиш, уни режалаштириш ва натижасини назорат қилиш зарурлигини тан олганлар, ҳамда бошқарувни марказлаш-тирмаслик ҳақида масалани қўйганлар. эрамизга қадар 20 асрда мисрга қўшни вавилонда подшоҳ хаммурапи бошқарув ва назорат қилиш зарурияти учун сопол жадваллардаги ҳужжатлар ва гувоҳлик кўрсатмаларини қўллаган, …
2 / 6
грецияда меҳнат операцияларини бажариш ва уларнинг бир маромдалигини таъминлаш усуллари билан шуғулланганлар. платон ихтисослашиш тамойилини шакллантирган. эрамиздан аввалги 325 йилда искандар зулқайнайн биринчи марта жанговар ҳаракатларни бошқариш маркази сифатида штабни ташкил қилган. менежментни пайдо бўлиши қуйидаги асосий шароитлар билан боғлиқ: · машинали ишлаб чиқаришни ривожланиши, бошқарувчига талабларни ўсиши, мулк эгаси ва тадбиркорни бошқарувнинг ўсиб боришга қийинчиликларини бартараф қилишга қодир эмаслиги; · бозор субъектларининг катта миқдорини вужудга келиши, ҳажмини ўсиши ва бозор алоқаларини кучайиши; · бошқарувга касбий ёндашув зарурлигини асослаб берувчи рақобатни ўсиши ва бозор иқтисодиётининг барқарорлиги; · йирик корпорацияларни пайдо бўлиши ва шунга кўра фақат ходимларнинг махсус аппарати бажариши мумкин бошқарув ишлари ҳажми ва мураккаблигини кўпайиши,. худди корпорацияда менежмент мулк эгаси- тадбиркорнинг ўзини ўзи бошқаришидан бутунлай ажралади; · мулкни акциядорлар ўртасида жамланиши, бунинг натижасида акциядорлик сармоясини бошқаришнинг янги вазифалари пайдо бўлади; · тадбиркорларни саноат инқилоби даврида яратилган техниканинг афзалликларидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари; · ижодий, шўъбаиқувчан одамлар гуруҳларининг ишни самарали бажариш …
3 / 6
чиқариш самарадорлигини оширишга доим интилиш; - хўжалик фаолиятининг мустақиллиги; - бозор ҳолатини эътиборга олган ҳолда мақсад ва режаларни доимий такомиллаштириш; - бозорда, алмашиш жараёнида фирманинг ёки унинг хўжалик фаолияти мустақил бўлган бўлим ва қисмларнинг якуний натижаси намоён бўлади; - асосланган ва оптимал қарорларни қабул қилишда кўп вариантли ҳисоб – китобларни амалга ошириш учун ҳозирги замон маълумотлар базаси ва компютерлардан кенг фойдаланиш. бошқариш сўзи кенг маънода ишлатилади, масалан: давлатни бошқариш, машинани бошқариш, бирон бир биологик жараённи бошқариш ва ҳоказо. менежмент сўзи еса асосан фирма даражасида бозор шароитида ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришда ишлатилади. менежмент ҳар ҳил мустақилликга эга бўлган ишловчиларни ўз ичига бирлаштиради, яъни муҳандисларни, лойиҳачиларни, иқтисодчиларни, статистларни, психологларни, бухгалтерларни. ана шуларни ҳаммасининг фаолиятини менежер бошқаради. менежер ишлаётган фирманинг капиталига мулкдорликдан еркин, демак у фирманинг аксиясига эга бўлиши ёки эга бўлмаслиги мумкин. менежментнинг таърифини берганда фирманинг хўжалик фаолияти қуйидагиларда намоён бўлади: · иқтисодиётнинг ихтиёрий тармоғида, яъни саноат корхоналарида, банкда, транспортда ва ҳ.к. · …
4 / 6
нг учун фирманинг имкониятини баҳолаш ва ресурслар билан таъминланганлигини билиш зарур. моддий ва меҳнат ресурсларидан расионал фойдаланиш натижасида минимал ҳаражат ва максимал самарадорлик билан бошқариш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қилаётган кишилар ёки гуруҳлар мақсадга эришиши мумкин. хўжалик фаолияти жараёнида пайдо бўладиган ижтимоий-иқтисодий, техник, ижтимоий-психологик масалаларни ечиш учун менежмент ўзининг хусусий иқтисодий механизмига эга. менежментнинг ана шу иқтисодий механизми 3 қисмдан иборат: - фирма ичидаги бошқариш. - ишлаб чиқаришни бошқариш. - ҳодимларни бошқариш. ҳозирги замон бошқарувининг назарияси ва амалиётининг ривожланишига 4 та муҳим тамоилнинг таъсири алоҳида аҳамиятга эга. булар: - илмий бошқарув; - маъмурий бошқарув; - психология ва одамларнинг муносабати нуқтаи назаридан бошқарув; - ҳулқ атвор нуқтаи назаридан бошқарув. ҳозирги шароитда бошқаришга учта илмий ёндошиш мавжуд: - бошқаришга жараён сифатида ёндошиш; - тизимли ёндошиш; - вазиятли ёндошиш. 3. менежментнинг мақсади ва вазифалари. менежментнинг якунловчи мақсади фирманинг ишлаб чиқариш жараёнини расионал ташкил қилиш орқали, шу жумладан ишлаб чиқаришни бошқариш, техник-технологик базани ривожлантириш ҳамда …
5 / 6
аш шароитини яхшилаш, юқори иш ҳақини белгилаш орқали фирма ҳодимларини рағбатлантириш; - фирма фаолиятининг самарадорлигини назорат қилиш ва ҳамма бўлим ишларини ўзаро мувофиқлаштириш. - янги бозорларни қидириш ва ўзлаштириш. бундан ташқари, менежментда ечиладиган масалаларга қуйидагилар киради: - фирма ривожланишининг аниқ мақсадларини аниқлаш; - мақсадларнинг муҳимлиги ва уларни ечишнинг навбатини аниқлаш; - фирма ривожланишининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш йўлларини топиш; - ҳар ҳил ресурсларни ва улар билан таъминлаш манбаларини аниқлаш; - қўйилган масалаларнинг ижро етилишини назорат қилиш. менежмент фаолиятнинг кетма-кетлиги ва турига қараб 3 қисмга бўлинади: - стратегик бошқариш; - оператив бошқариш; - назорат. стратегик бошқариш қуйидагиларни ўз ичига олади: - менежмент мақсадини ишлаб чиқиш; - мавжуд бўлган омиллар асосида ривожланиш натижаларини башорат етиш; - мўлжалланган мақсад билан башорат етилган натижалар орасидаги фарқ минимал бўлиши учун истиқболга режалаштириш. оператив бошқаришни юқорида айтиб ўтилган масалаларни амалга оширадиган фаолият деб айца бўлади. бунга керак бўлган таркибли ва зарурий ресурслар яратишни ташкиллаштириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"menzhetning rivojlanish tarixi va hozirgi holati" haqida

менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати режа: 1. менежментнинг тарихий шарт-шароитлари 2. менежментнинг мазмуни, моҳияти ва тамойиллари. 3. менежментнинг мақсади ва вазифалари. 4. менежер ва унинг функсиялари. таянч тушунчалар: менежмент, менежер, бозор иқтисодиёти, маъмурий бошқариш, илмий бошқарув, бошқарув обекти, бошқарув жараёни, бошқарув тизими, бошқариш функсиялари. 1. менежментнинг тарихий шарт-шароитлари бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. у меҳнатни тақсимланиши ва кооперацияланиш жараёнида фаолиятнинг мустақил турига ажралган. бу одамларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш зарурлиги билан асосланган. бунда улардан бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, бошқалари эса уларнинг тобелари, яъни бошқариладиганлар бўладилар. бошқарув ...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (32,1 KB). "menzhetning rivojlanish tarixi va hozirgi holati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: menzhetning rivojlanish tarixi … DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram