магнит майдон параметрларини ўлчаш

DOC 757,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1443777263_61447.doc магнит майдон параметрларини ўлчаш режа: 1. умумий маҳлумотлар 2. магнит майдон параметрларини ўлчашнинг квант магниторезонанс усуллари 3. ядровий магнит резонанс (ямр) усули 4. ядровий индукция усули 5. ядровий магнит резонанс ютилиш усули 6. электрон парамагнит резонанси (эпр) усули 1. умумий маҳлумотлар магнит майдон (мм) параметрлари магнит майдонни тавсифловчи скаляр, вектор ва тензор катталиклар бўлиб, улар координаталар системасига инвариантдир. уларга магнит оқими, магнит индукцияси вектори, магнит майдон кучланганлиги вектори, магнит индукцияси векторининг градиенти grаdв((в) (тензор), магнит индукцияси вектори модулининг градиенти grаdв((в) (вектор) кирадилар. одатда, скаляр катталиклар магнит оқими, магнит индукцияси векторининг модули, унинг ташкил этувчилари ва ҳосилалари бевосита ўлчанади, улар орқали бошқа хусусиятлари аниқланади. магнит майдон параметрларини ўлчаш бошқа ҳар қандай магнит ўлчашларнинг асосидир. улардан келиб чиқиб, материаллар, маҳсулотлар, моддаларнинг магнит хусусиятлари аниқланади, ҳамда кўплаб илмий ва халқ хўжалиги муаммоларига боғлиқ масалалар ечилади. ъозирги вақтда 10-16 тесладан (магнит вакууми) 30 тесла (тл)гача ўзгармас магнит майдон индукцияси, 10-15 тл дан бир …
2
лларнинг кенг тарқалган кўриниши магнитомодуляцион усулдир. феррозонд ўзгартиргичлардан фойдаланадиган бу усул юқори сезгирлиги ва кичик ўлчамлари билан ажралиб туради. 2. магнит майдон параметрларини ўлчашнинг квант магниторезонанс усуллари бу усуллар доимий магнит майдони таъсирида атом заррачалари томонидан энергетик остки сатҳларидан магнитли диполь ўтишда юқори частотали энергияни чиқариш ёки ютиш ҳодисаларига (магнит резонансига) асосланган. зееман магнит остки сатҳлари ташқи магнит майдонлари ҳамда ички, микрозаррачаларнинг магнит моментлари билан ҳосил қилиниши мумкин. механикавий (спин) ва магнит моментларига эга бўлган атом заррачаларида магнит резонанси макроскопик миқдорда кузатилиши мумкин. классик механикага қиёс қилинадиган бўлса, худди гироскоп гравитация майдонида прецессия қилганидек, заррачалар ҳам магнит майдонда прецессия қилади. “резонанс” атамаси моҳияти ушбу ҳолда шундан иборатки, ушбу ҳодиса пайтида системанинг хусусий частотасига ростланиш рўй беради. бу хусусий частота эса ўзгармас магнит майдонидаги магнит заррачаларининг прецессия частотасига тенг бўлиб, лармор тенгламаси ( = (в билан аниқланади. бу ерда ( - заррача магнит моментининг механик моментига нисбатидир (гиромагнит нисбат). резонанслашаётган заррачаларга …
3
уфайли бу - энг аниқ усуллардан биридир. ямр ўлчов ўзгартгичи одатда бир ёки икки чўлғамдан ва атом ядроси магнит моментига эга бўлган ишчи моддадан иборат. ишчи модда цилиндрик, тўртбурчак ёки тороидал чўлғам ичида ёки, аксинча, бу чўлғамлар ишчи модда ичида жойлашган бўлиши мумкин. (8-1-расмларга қаранг). иккинчи ҳолда (б ҳолда) ўзгартиргичнинг тўлдирилиш коэффициенти ошади. ямр ўзгартиргичида, одатда, атомларнинг магнит моменти нолдан фарқли бўлган суюқ, диамагнит моддалар ишлатилади. бу момент фақат жуфт сонли протон ва жуфт сонли нейтронга эга бўлган атом ядроларидагина нолга тенг. ўзгармас магнит майдонида магнит моментли атом ядролари сони 2((+1 га тенг бўлган муайян энергетик сатҳларни эгаллайди. ядро ва ташқи магнит майдон индукцияси в0 нинг ўзаро таъсир энергияси ушбу (m = - m(ib0/i (1) ифода билан аниқланади. бу ерда m - магнит квант сони; (i ядронинг магнит моменти, i - фақат 1/2га каррали қийматларни қабул қилиши мумкин бўлган спин квант сони. масалан, водород ядроси - протон 1/2 спинга эга. …
4
и ҳисобланади. ямр юз берган ҳолатдаги юқори частотали тебранишларни ўлчаб, гиромагнит нисбати (() ни билган ҳолда, юқори аниқлик билан доимий магнит майдон индукциясини ёки у орқали бошқа физикавий катталикларни баҳолаш мумкин. шундай қилиб, магнит моментига эга бўлган ядролар системаси идеал “индукция - частота” ўзгартиргичи бўлиб, аниқлиги ва тезкорлиги бўйича ўта юқори кўрсатгичлар беради. эркин прецессия жараёнида резонанс частотаси прецессия даврининг улушларида тикланади. бир жинсли магнит майдонда ядролар бир хил частота билан, лекин ихтиёрий фазаларда прецессияланади. оқибатда, ядровий магнитланиш вектори (ишчи модда бирлик ҳажмидаги умумий ядровий магнит моменти) фақат бўйлама (jх) ташкил этувчига эга бўлиб, у ўзгармас магнит майдон индукцияси во йўналишига мос бўлади. прецессия частотаси ( = (в0 ҳақидаги информацияни берувчи сигнални олиш учун ядролар прецессиясини шундай фазалаштириш керакки, ядровий магнитланишнинг кўндаланг (( частота билан ўзгарувчи) ташкил этувчиси (jу) пайдо бўлсин ва уни электр сигналига айлантириш мукин бўлсин. бунга эришиш учун ўзгартиргичга в0 векторга перпендикуляр бўлган қўшимча, қутбловчи магнит индукцияси …
5
доимийси. эркин ядровий прецессия усули кучсиз магнит майдон индукцияларини ўлчашга ишлатилади. масалан, ернинг магнит майдон индукциясини. қуйидаги суратда ушбу усул асосидаги тесламетрнинг таркибий чизмаси келтирилган. ямр ўзгартиргич - чулғам ичига жойлаштирилган сувли ампула бўлиб, унинг ўқи ўлчанаётган магнит майдон индукцияси в0 векторига перпендикуляр жойлашган. водородлар ядролари - протонларни синхронизациялаш ва кўндаланг ядровий магнитланишни ҳосил қилиш учун ўзгартиргичга олдин t ( (2 ... 3) t1 вақт ичида кучли ёрдамчи вк кўндаланг (қутбловчи) магнит индукцияси билан таъсир қилинади, bк>>b0 . бу чизмада s улагич юқори ҳолатда. натижада чулғам ўқи йўналишида бошланғич ядровий магнитланиш jк=(нк ҳосил бўлади. ( - макроскопик ядровий сингдирувчанлик. нк= вк/(0 - қутбловчи (кўндаланг) магнит майдони кучланганлиги. кўндаланг магнит майдонини тезда ўчирсак, (s улагич - пастда) ядровий магнитланиш вектори jк ўлчанаётган в0 индукцияси вектори йўналишида прецессиялана бошлайди. прецессия частотаси (=(в0 , амплитудаси эса секин - аста сўнади. бурчаги ( эса минималдан (/2 гача ошади. чулғамда ҳосил бўлган ядровий прецессия эюк …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "магнит майдон параметрларини ўлчаш"

1443777263_61447.doc магнит майдон параметрларини ўлчаш режа: 1. умумий маҳлумотлар 2. магнит майдон параметрларини ўлчашнинг квант магниторезонанс усуллари 3. ядровий магнит резонанс (ямр) усули 4. ядровий индукция усули 5. ядровий магнит резонанс ютилиш усули 6. электрон парамагнит резонанси (эпр) усули 1. умумий маҳлумотлар магнит майдон (мм) параметрлари магнит майдонни тавсифловчи скаляр, вектор ва тензор катталиклар бўлиб, улар координаталар системасига инвариантдир. уларга магнит оқими, магнит индукцияси вектори, магнит майдон кучланганлиги вектори, магнит индукцияси векторининг градиенти grаdв((в) (тензор), магнит индукцияси вектори модулининг градиенти grаdв((в) (вектор) кирадилар. одатда, скаляр катталиклар магнит оқими, магнит индукцияси векторининг модули, унинг ташкил этувчила...

Формат DOC, 757,5 КБ. Чтобы скачать "магнит майдон параметрларини ўлчаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: магнит майдон параметрларини ўл… DOC Бесплатная загрузка Telegram