тизимлар ва сигналларни кайта ишлаш фанига кириш

DOCX 5 pages 72.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
1- маъруза. тизимлар ва сигналларни кайта ишлаш фанига кириш тизимлар ва сигналларни кйта ишлаш – бу инсониятнинг электр сигналларни ,узатиш кайта ишлаш, яратиш ва ундан фойдаланиш соҳасида олиб бораётган изланишлари ва ютуқлари натижаси бўлибгина қолмай, балки ривожланиббораётган халқ хўжалигининг кўпгина соҳаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. бунга мисол сифатида радиоалоқа, йўлдошли алоқа, телевидение, радионавигация, радиолокация, радиотелеметрия, медицина, космик ва уяли алоқа, радиоастрономия, радиобошқариш, робототехника, компьютер техникаси, хамда бошқа соҳаларни киритиш мумкин. бу соҳа турли радиотехник қурилмалар сигналари тузилиши, таркибийқисмлари ва улардаги турли физик жараёнларни чуқур ўрганиш талаб қилинади. радиотехника асослари 1864 йилда инглиз физиги максвелл томонидан электромагнит майдон математик тенгламасини яратишдан, генрих герц электромагнит тўлқинларни тарқатувчи ва қабул қилувчи тебратгичларни кашф этишдан бошланди. кейинчалик э. брендли г. герц тебратгичлари орасидаги учқунли тебратгич ўрнига метал-қуйқумли когерер-найчадан фойдаланишни тавсия этди. а.с. попов (1895 й) когерер-найчага қўшимча сезувчан релени улади, унинг ёрдамида сигнал қўнғироғини ишлатишга эришди. ахборот ва ахборот манбаи ва ахборот олувчи. бирор бир …
2 / 5
дан истеъмолига тўғридан-тўғри (бевосита), олдиндан ёзилган ҳолда ёки боғловчи линиялар орқали узатилиши мумкин. барча турдаги хабарлар истеъмолчиларга маълум бир параметри узатилаётган хабарга мос равишда ўзгарувчи физик катталик орқали етказиб берилади. физик катталик сифатида ёпиқ электр занжирларидан ўтаётган токнинг ёки унинг бир қисми бўлган юкламадан ток ўтиши натижасида кучланишни мос равишда ўзгариши мисол бўлади. вақт бўйича дискрет сигналлар қиймати ўзининг энг кичик umin ва энг катта umax қийматлари орасидаги ҳар қандай катталикка эга бўлиши мумкин электр сигнали деб, электр жараённинг бир ёки бир нечта параметрини хабарга мос равишда ўзгаришига айтилади. сигналлар учун қуйидаги умумий параметрлар мавжуд: 1. тс – сигналнинг давомийлиги ёки сигнални мавжудлик интервали; 2. дс – сигналнинг динамик диапазони: dc=10 lg pmax/pmin , [dб]; (1.1) 3.fс – сигналнинг спектр кенглиги; 4.vc – сигналнинг хажми: vc =тc * f c*dc. (1.2) сигналнинг хажми – сигналнинг хабар узата олиш қобилиятини кўрсатади. хабарлар ва сигналлар қуйидагича фарқланадилар: 1. шакли аввалдан маълум хабар …
3 / 5
ўзгармас радиал магнит майдонида жойлашган бўлгани учун унинг ҳаракати натижасида ғалтак қутбларида электр юритиш кучи ҳосил бўлади. ёпиқ занжирдаги ток ва юклама қаршилик rю даги кучланиш қиймати ўзгаради. ушбу rю дан ўтаётган ток қиймати кучланишнинг ўзгариши микрофон олдидаги ҳаво зичлигига мос равишда ўзгаради, акустик босим электр сигналга айлантирилади. бундай u(t) сигнал аналог сигнал, яъни хабарга мос, ўхшаш сигнал деб юритилади. яна бир мисол, телевизион камера ўз объективи олдидаги тасвирни ҳар бир нуқтаси ёруғлиги (ранги) ва жойлашиш координаталарини аниқлайди ва узлуксиз u(t, x, y) сигналга айлантиради. бундай сигнал видеосигнал (тасвир сигнали) деб юритилади. узлуксиз сигналлар қиймати ўзининг энг кичик қиймати umin ва энг катта қиймати umax оралиғидаги ҳар қандай катталикка эга бўлади. 2. узлукли (дискрет) хабар дискрет сигналга айлантирилади. масалан: бирон-бир матндаги ҳарфлар уларга мос кодлар комбинацияси билан алмаштирилади. кўп ҳолларда кодлар комбинацияси токли ёки токсиз (0) импульслардан (1.1б-расм), ёки +1 ва -1 импульслардан иборат бўлади (1.1в-расм). t 0 umin umax …
4 / 5
бир хил ўрнатилади, ∆u – бир хил ёки сигналнинг вақт бўйича секин ёки тез ўзгаришига қараб турлича ўрнатилиши мумкин. ∆t – вақт бўйича дискретлаш қадами деб ва ∆u сатҳ бўйича дискретлаш қадами деб аталади. узлуксиз сигнал вақт ва сатҳ бўйича дискрет сигналга айлантирилиши ва унинг ҳар бир k∆t вақтдаги оний қиймати мос равишда n∆u сатҳ қийматлари билан алмаштирилиши, сатҳ қийматлари рақамлар билан белгиланиши ўз навбатида рақамлар тегишли кодлар комбинацияси билан алмаштирилиши асосида ҳосил бўлган сигнал рақамли сигнал деб аталади. масалан: 3∆t вақтда сигнал сатҳи 5∆u га тенг бўлсин, у ҳолда 5 рақами /∆/ код билан алмаштирилади, яъни сатҳга мос импульс сигналлар рақамга алмаштирилади, кодланади ва модуляцияланган сигнал икм-чм, икм-фм шаклида алоқа линияси орқали узатилади. бунда охирги икки ҳарф фойдаланилган модуляция турини кўрсатади. узлуксиз сигналнинг k∆t дискрет вақтдаги оний қийматлари ўрнатилган сатҳ қийматига тенг бўлмаса бу оний қиймат энг яқин ўрнатилган сатҳ қиймати билан алмаштирилади. бунда сигнал оний қийматини ўрнатилган сатҳ …
5 / 5
ғида ўзгаради. сигналнинг энг катта қиймати umax энг кичик қиймати umin га нисбати, яъни umax/umin=dc сигнал динамик диапазони деб аталади. сигнал тс вақт давомида ўзининг umax қийматидан umin қиймати оралиғида турли тезликда ўзгаради. сигналнинг ўзгариш тезлиги унинг спектр кенглиги fc – га боғлиқ, яъни кенг спектрли сигнал тор спектрли сигналга нисбатан тез ўзгаради ва аксинча. шундай қилиб, сигнал асосан учта кўрсаткичи билан баҳоланади: тс-сигналнинг давомийлиги; dc-сигналнинг динамик диапазони ва fc-сигнал спектри кенглиги.t 0 umin umax u(t) тс 1.3-расм. узлуксиз сигнал. сигналнинг асосий уч кўрсаткичининг кўпайтмаси тс ∙dc ∙fc=vc (1.4) сигнал ҳажми деб аталади. радио ёки телевидение суҳандони нутқ динамик диапазони 25-30 дб, унча катта бўлмаган ашула гуруҳи 45-55 дб ва симфоник оркестр диапазони эса 65-75 дб га тенг. ҳар қандай алоқа каналида фойдали сигнал бор ёки йўқлигидан қатъий назар ҳалақит бўлади. сигнални қониқарли сифат билан узатиш учун фойдали сигнал қуввати ҳалақит қувватидан катта бўлиши керак. шунинг учун баъзи ҳолларда сигнал …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тизимлар ва сигналларни кайта ишлаш фанига кириш"

1- маъруза. тизимлар ва сигналларни кайта ишлаш фанига кириш тизимлар ва сигналларни кйта ишлаш – бу инсониятнинг электр сигналларни ,узатиш кайта ишлаш, яратиш ва ундан фойдаланиш соҳасида олиб бораётган изланишлари ва ютуқлари натижаси бўлибгина қолмай, балки ривожланиббораётган халқ хўжалигининг кўпгина соҳаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. бунга мисол сифатида радиоалоқа, йўлдошли алоқа, телевидение, радионавигация, радиолокация, радиотелеметрия, медицина, космик ва уяли алоқа, радиоастрономия, радиобошқариш, робототехника, компьютер техникаси, хамда бошқа соҳаларни киритиш мумкин. бу соҳа турли радиотехник қурилмалар сигналари тузилиши, таркибийқисмлари ва улардаги турли физик жараёнларни чуқур ўрганиш талаб қилинади. радиотехника асослари 1864 йилда инглиз физиги максвелл томонидан ...

This file contains 5 pages in DOCX format (72.6 KB). To download "тизимлар ва сигналларни кайта ишлаш фанига кириш", click the Telegram button on the left.