ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш

DOCX 7 стр. 22,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
15-мавзу: ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш тушунчаси ва турлари, субъектлар бўйича шарҳлаш турлари, расмий ва норасмий шарҳлаш, доктринал шарҳлаш, норматив ва казуал, легал ва муаллифлик шарҳлар турлари, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш усуллари, ҳуқуқ нормаларини ҳажмига кўра шарҳлаш: айнан, кенгайтирилган ва чекланган, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ҳужжатлари: тушунчаси, хусусияти, турлари тўғрисида тугунчалар шаклланади. · ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш деганда нима тушунилади? ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш – бу ҳуқуқ нормаларининг мазмуни, мақсади ва моҳиятини аниқлаш ва тушунтиришга йўналтирилган (қаратилган) фаолият. шарҳлаш – муайян фаолият, жараён (ақлий-иродавий, ташкилий) бўлиб, у муайян муддатда амалга ошади. у ўз ичига иккита мустақил жиҳатни, яъни англаб олиш (ўзи учун) ва тушунтириш (бошқалар учун)ни қамраб олади. шарҳлашнинг бошқа турларидан фарқли равишда ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш махсус фаолият бўлиб, у қуйидаги бир қатор жиҳатлар билан тавсифланади: биринчидан, мазкур фаолият натижасида ҳар қандай ёзма манбаларнинг эмас, балки ҳуқуқий ҳужжатларнинг, яъни ҳуқуқ нормаларининг мазмун моҳияти шарҳланади; иккинчидан, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ўз …
2 / 7
ода тушуниш ва айнан қўллашга йўналтиради. норасмий шарҳлаш ўз вазифасига кўра, бевосита ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ваколатига эга бўлмаган субъектлар томонидан амалга оширилади. бундай субъектлар сифатида нодавлат ташкилотлари, илмий муассасалар, олимлар, амалиёт ходимларини кўрсатиб ўтиш мумкин. улар ҳуқуқ нормаларини тушунтиришни тавсия ва маслаҳат бериш каби шаклларда амалга оширадилар. тушунтиришнинг бундай тури юридик жиҳатдан мажбурий аҳамиятга эга бўлмайди. норасмий шарҳлашнингилмий(доктринал), малакали (профессионал), ва оддий кўринишлари мавжуд. расмий шарҳлаш норматив ва казуалкўринишларда бўлади. норматив кўринишдаги шарҳлаш кенг доирадаги шахс ва ҳодисаларга қаратилади. бундай шарҳлашнинг субъектлари бўлиб барча турдаги ҳуқуқ ижодкорлиги субъектлари ҳисобланади. норматив шарҳлашнинг қуйидаги турларини кўрсатиб ўтиш мумкин: · аутентик шарҳлаш (актни чиқарган орган томонидан амалга оширилади); · легал шарҳлаш (ваколатли субъект томонидан берилади). казуал шарҳлаш ҳам расмий деб ҳисоблансада, у умуммажбурий характерга эга бўлмайди ва муайян ҳодисага нисбатан ҳуқуқ нормасини қўллаш жараёнида амалга оширилади. у аниқ бир ишни ваколатли орган томонидан кўриб чиқилаётган пайтда берилади ва айнан ушбу иш учун мажбурий …
3 / 7
ан вазият билан тўқнашади. шу боис, ҳуқуқ нормаларини айнан, кенгайтирилган ва чекланганшарҳлаш зарурати туғилади. ҳуқуқ нормалариниайнан шарҳлашшарҳланаётган ҳуқуқ нормаси маъносини тушуниш ҳуқуқ манбаи матнига тўлиқ мос келишида ўз ифодасини топади. бундай шарҳлашнинг натижаси ҳуқуқий кўрсатманинг сўзлардаги ифодасига тўлиқ мос келади. яъни, “қонун шакли билан мазмуни” бир-бирига тўғри келганлиги яққол намоён бўлади. кенгайтирилган шарҳлаш ҳуқуқ нормаси маъноси унинг матндаги ифодасидан кенгроқ бўлган ҳолатларда амалга оширилади. кенгайтирилган шарҳлашни талаб қилувчи ҳолатлар рўйхатида кўпинча “ва ҳоказо”, “ва бошқалар” деган сўзлар учрайди. кенгайтирилган шарҳлаш қонунда кўзда тутилмаган ҳолларда ҳам учраши мумкин. хусусан, ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 142-моддасида фуқаролар уй-жойлари дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилади. бироқ у чет эл фуқаролари ёки фуқароликка эга бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилиши ёки қўлланилмаслиги масаласи очиқ қолган (ушбу ўринда “фуқаролар” сўзини батафсил изоҳлаш керак бўлади). чекланган шарҳлашда ҳуқуқ нормасининг сўзда ифодаланган ва расмийлаштирилган маъноси унинг мантиқий маъноси ва мазмунидан кенг бўлган ҳолларда қўлланилади. айрим ҳолларда ҳуқуқ нормасининг мазмуни …
4 / 7
амалдаги ҳуқуқ нормаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритмайди; 2) мазкур ҳужжатлар амалдаги ҳуқуқ нормаларини аниқлаштиради, уларни қандай тушуниш ва қўллаш лозимлигини кўрсатиб беради; 3) ушбу ҳужжатлар мустақил аҳамиятга эга бўлмасдан, балки ўзи шарҳлаётган ҳуқуқ нормалари билан биргаликда амалда бўлади; 4) мазкур ҳужжатлар ҳатти-ҳаракатлари шарҳланаётган ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинадиган субъектларга эмас, балки уларни қўллаётган органларга қаратилган бўлади; 5) ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш актлари мажбурий характерга эга бўлади, чунки уларни қабул қилган давлат органлари ва мансабдор шахслар давлат ҳокимияти ваколатига эга ва бошқалар. ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш актларини қуйидаги мезонлар бўйича таснифлаш мумкин: · ҳуқуқ соҳалари бўйича (конституциявий-ҳуқуқий, жиноят ҳуқуқий, маъмурий ҳуқуқий); · қабул қилган субъектга кўра (аутентик, яъни ҳуқуқ нормасини қабул қилган органнинг ўзи томонидан, легал, яъни ваколат берилган субъект томонидан, масалан, жиноят кодекси нормаларини ўзбекистон республикаси олий суди пленуми томонидан шарҳланиши); · ифода этиш шаклига кўра (ёзма шаклдаги ҳуқуқни шарҳлаш актлари муайян расмий реквизитларга эга бўлади ва оғзаки); юридик аҳамияти бўйича (норматив …
5 / 7
уқ назарияси: дарслик / проф. х.т.одилқориев таҳрири остида. – т.: sharq, 2009. – 592 б. хорижий адабиётлар 1. hans kelzen. general theory of law and state. – cambridge: harvard university press, 2009. – 517 p. 2. scott veitch, emilios christodoulidis, lindsay farmer. jurisprudence themes and concepts. second edition. – l.: routledge publication, 2012. – 305 p. 3. hart h.l.a. the concept of law. 3rd edition. – oxford: oxford university press, 2012. – 333 p. норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 1. ўзбекистон республикасининг конституцияси. – т.: ўзбекистон, 2015. – 76 б. семинар учун топшириқлар 1. ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ҳужжатлари юридик ҳужжатларнинг бир тури бўлиб, у қандай ўзига хос хусусиятларга эгалигини муҳокама қилинг. 2. шарҳлаш қайси усуллар ёрдамида амалга оширилади, уларга ҳуқуқий баҳо беринг. 3. шарҳлашнинг расмий ва норасмий турлари мавжуд. норасмий шарҳлаш ўз навбатида илмий (ҳуқуқшунос олимлар, педагоглар, тадқиқотчилар томонидан бериладиган), малакали (судья, адвокат, прокурор ёки бошқа ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассислари томонидан) ва оддий (ҳар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш"

15-мавзу: ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ўқув машғулотининг натижасида талабада ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш тушунчаси ва турлари, субъектлар бўйича шарҳлаш турлари, расмий ва норасмий шарҳлаш, доктринал шарҳлаш, норматив ва казуал, легал ва муаллифлик шарҳлар турлари, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш усуллари, ҳуқуқ нормаларини ҳажмига кўра шарҳлаш: айнан, кенгайтирилган ва чекланган, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ҳужжатлари: тушунчаси, хусусияти, турлари тўғрисида тугунчалар шаклланади. · ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш деганда нима тушунилади? ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш – бу ҳуқуқ нормаларининг мазмуни, мақсади ва моҳиятини аниқлаш ва тушунтиришга йўналтирилган (қаратилган) фаолият. шарҳлаш – муайян фаолият, жараён (ақлий-иродавий, ташкилий) бўлиб, у муайян муддатда амалга ошади. у ўз ичига иккита мустақил жиҳат...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (22,9 КБ). Чтобы скачать "ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram