ярим ўтказгичли диодлар

DOC 73.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403927205_48505.doc ст ст д i u r d d = di du r i = n h d ф di ф к ф = l l ярим ўтказгичли диодлар ════════════════════════════════════════════ режа: 1. тўғриловчи диодлар 2. стабилитронлар 3. варикаплар 4. туннель диодлари 5. генератор диодлар 6. оптоэлектроника диодлари 7. оптронлар диод деб одатда бир ёки бир неча электр ўтишлар ва ташқи занжирга уланиш учун иккита чиқишга эга бўлган электр ўзгартиргич асбобга айтилади. ярим ўтказгичли диодлар маълумотномаларда радиоэлектрон аппаратураларда қўлланилиш соҳалари ёки вазифасига кўра синфланадилар. 3.1. тўғриловчи диодлар тўғриловчи диодлар кучланиш манбаи ўзгарувчан кучланишини ўзгармасга ўгиришда қўлланилади. тўғриловчи диодларнинг асосий хоссаси– бир томонлама ўтказувчанлик бўлиб, унинг мавжудлиги тўғрилаш эффекти билан аниқланади. тўғриловчи диодларнинг ишлатилиш частота диапазони жуда кенг. шу сабабли улар ишчи частота диапазони бўйича синфланадилар. паст частотали тўғриловчи диодлар (пч диодлар) саноат частотасидаги (50 гц) ўзгарувчан токни ўзгармасга ўгиришда қўлланилади. пч диодларига қўйиладиган асосий талаб – бу катта қийматга эга бўлган …
2
райтиришга ва кучланиш манбаи фик оширишга имкон яратадилар. шоттки тўсиғи металлни ярим ўтказгич билан контакти натижасида ҳосил қилинади. ярим ўтказгич материал сифатида кўп ҳолларда n–турдаги кремний, металл сифатида эса al, au, mo ва бошқалар қўлланилади. бу вақтда металл чиқиш иши кремний чиқиш ишидан катта бўлиши талаб қилинади. бундай диодларда диффузия сиғими нольга тенг, тўсиқ сиғими эса 1 пф дан ошмайди. 3.2. стабилитронлар стабилитрон - ярим ўтказгичли диод бўлиб, унинг ишлаш принципи р-n ўтишга тескари кучланиш берилганда электр тешилиш соҳасида токнинг кескин ортиши кучланишнинг унча катта бўлмаган ўзгаришига олиб келишига асосланган. стабилитроннинг шартли белгиси 3.1.б –расмда келтирилган. стабилитрон схемаларда кучланишни барқарорлаш учун ишлатилади. стабилитроннинг асосий параметри бўлиб, токнинг iст.min дан iст.max гача кенг ўзгариш оралиғида барқарорлаш кучланиши uст ҳисобланади (3.1 а- расм). стабилитрон вах сидаги ишчи соҳа электр тешилиш соҳасида жойлашади. барқарорлаш кучланиши диод базасидаги киритма концентрацияси билан аниқланадиган р-n ўтишга боғлиқ. агар юқори концентрацияга эга бўлган ярим ўтказгич қўлланилса, у …
3
ратура коэффициенти (ктк) ҳисобланади. ктк – бу температура бир градусга ўзгарганда барқарорлаш кучланишининг нисбий ўзгариши. кўчкисимон тешилиш кузатиладиган кичик вольтли стабилитронлар одатда мусбат кткга эга. ктк қиймати одатда 0,2 -0,4 % /град дан ошмайди. 3.3. варикаплар варикап электр ёрдамида бошқариладиган сиғим сифатида қўлланишга мўлжалланган. варикапнинг ишлаш принципи электр ўтиш тўсиқ сиғимининг тескари кучланишга боғлиқлигига асосланган. варикаплар асосан тебранма контурларни частотасини электрон қайта созлашда қўлланилади. варикапларнинг бир неча тури мавжуд. масалан, параметрик диодлар ўта юқори частота сигналларини кучайтириш ва генерациялашда, кўпайтирувчи диодлар эса кенг частота диапазонига эга бўлган кўпайтиргичларда қўлланилади. 3.4. туннель диодлари туннель диоди деб қўзғотилган ярим ўтказгич асосида лойиҳаланган ярим ўтказгичли асбобга айтилади. унда тескари ва унча катта бўлмаган тўғри кучланишда туннель эффекти юзага келади ва вольт–ампер характеристикада манфий дифференциал қаршиликка эга бўлган соҳа мавжуд бўлади. туннель диодлар бошқа турдаги диодлардан сезиларли фарқ қилмайди, лекин уларни ясаш учун 1020 см-3 киритмага эга бўлган ярим ўтказгичли материаллар қўлланилади. вах ночизиқли …
4
лар (куд) ҳисобланади. унинг вахсида р-n ўтишдаги кўчкисимон тешилишда юқори частоталарда манфий қаршиликка эга бўлган соҳа юзага келади. агар куд резонаторга жойлаштирилса, унда частотаси 100 ггцгача бўлган сўнмайдиган тебранишлар юзага келади. тебранишларнинг чиқиш қуввати (f=1 ггц бўлганда) 10 втгача етиши мумкин. куднинг фик 30-50 %га етади. генератор диодининг яна бир тури бўлиб ганн диоди ҳисобланади, у узунлиги 10-2-10-3 смдан иборат (р-n ўтишсиз) бўлган бир жинсли ярим ўтказгич пластинка кўринишида бўлади. пластинканинг ён қисмларига катод ва анод деб аталувчи металл контактлар суртилади. ганн диодларини ясаш учун n-турдаги ўтказувчанликка эга бўлган интерметалл бирлашмалар - gaas, insb, inas ва inpлар қўлланилади. диод тебранма контурга жойлаштирилади. контактларга ўзгармас кучланиш берилганда ганн диодида кучланганлиги 3∙103 в/см бўлган электр майдон ҳосил қиладиган частотаси 60 ггц бўлган электр тебранишлар юзага келади. тебранишлар қуввати 10 – 15 втгача етиши мумкин, фик эса 10-12 % га етади. 3.6. оптоэлектроника диодлари оптоэлектроника – электрониканинг бир бўлими бўлиб, ахборотни қабул қилиш, …
5
таъсирида генерацияланган коваклар ўтишнинг электр майдони таъсирида экстракцияланадилар ва тескари ток унинг “қоронғулик” қийматига нисбатан ортади. ёруғлик оқими ф қанча интенсив бўлса, диод тескари токи iф қиймати шунча катта бўлади. 3.3 – расмда турли ёруғлик оқими қийматларидаги фотодиод вахси келтирилган. ёруғликнинг кенг нурланиш чегараларида фототок ёруғлик оқимига деярли чизиқли боғлиқ бўлади. 3.3 – расм. пропорционаллик коэффициенти бир неча ма/мм ни ташкил этади ва фотодиод сезгирлиги деб аталади. фотодиод турли ўлчаш қурилмаларида ёруғлик оқимини қабул қилгич, ҳамда оптик – толали алоқа линияларида қўлланилади. фотодиод режимидан ташқари фотодиоднинг вентиль (фотовольтаик) режими кенг қўлланилади. бу режимда фотодиод ташқи кучланиш манбаига уланмасдан ишлайди ва қуёш энергиясини бевосита электр сигналга айлантиришга хизмат қилади. диод вентиль режимида нурлатилганда унинг чиқишларида вентиль кучланиш юзага келади. фотодиод бу ҳолатда қуёшли айлантиргич деб аталади. бир бири билан электр жиҳатдан боғланган айлантиргич ва батареялар космик аппаратлар ва ер усти қурилмаларидаги рэаларни таъминлаш учун электр энергия манбаи сифатида қўлланилиши мумкин. ёруғлик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ярим ўтказгичли диодлар"

1403927205_48505.doc ст ст д i u r d d = di du r i = n h d ф di ф к ф = l l ярим ўтказгичли диодлар ════════════════════════════════════════════ режа: 1. тўғриловчи диодлар 2. стабилитронлар 3. варикаплар 4. туннель диодлари 5. генератор диодлар 6. оптоэлектроника диодлари 7. оптронлар диод деб одатда бир ёки бир неча электр ўтишлар ва ташқи занжирга уланиш учун иккита чиқишга эга бўлган электр ўзгартиргич асбобга айтилади. ярим ўтказгичли диодлар маълумотномаларда радиоэлектрон аппаратураларда қўлланилиш соҳалари ёки вазифасига кўра синфланадилар. 3.1. тўғриловчи диодлар тўғриловчи диодлар кучланиш манбаи ўзгарувчан кучланишини ўзгармасга ўгиришда қўлланилади. тўғриловчи диодларнинг асосий хоссаси– бир томонлама ўтказувчанлик бўлиб, унинг мавжудлиги тўғрилаш эффекти билан аниқланади. тўғр...

DOC format, 73.0 KB. To download "ярим ўтказгичли диодлар", click the Telegram button on the left.

Tags: ярим ўтказгичли диодлар DOC Free download Telegram