vazirlar mahkamasi qarori maqtasidagi "maktabgacha, umumiy orta, orta mahsus, kasb-hunar va maktabdan tashqari davlat ta'lim muassasalari pedagog kadrlarini attestatsiyadan otkazish tartibi to'g'risida" nizom

DOCX 13 sahifa 131,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида «таълим тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. белгилансинки: аттестациядан ўтди деб эътироф этилган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) белгиланган намунадаги сертификатлар билан таъминланади; олдинги таҳрирга қаранг. педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёни билан боғлиқ, шу жумладан тест синовлари материалларини тайёрлаш ва сертификатларни нашр этиш билан боғлиқ харажатлар ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тақдим этиладиган харажатлар сметасига мувофиқ ўзбекистон республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. (2-банднинг учинчи хатбошиси ўзбекистон …
2 / 13
лалари комплексига киритсин. (3-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сонли қарори таҳририда — ўр қҳт, 2017 й., 29-сон, 698-модда) 4. ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, халқ таълими вазирлиги, меҳнат вазирлиги, вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда: аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар; ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар. 5. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўзбекистон республикаси бош вазирининг ўринбосари б.ю. ходиев зиммасига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири ш. мирзиёев тошкент ш., 2016 йил 7 апрель, 107-сон вазирлар маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига илова мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом i. умумий қоидалар 1. ушбу низом «таълим тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунининг 25-моддасига мувофиқ мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим …
3 / 13
и) талаблар асосида ўрганилади. (2-банд ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сонли қарори таҳририда — қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 09/18/10/0533-сон) 3. қуйидагилар педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади: ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш; иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратиш; хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш; компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш. 4. аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади. 5. аттестация мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари учун ҳар беш йилда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари учун ҳар уч йилда бир марта ўтказилади. педагог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади. 6. аттестациядан белгиланган муддатда малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган: мактабгача …
4 / 13
а махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумий ўрта таълим босқичида умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанларидан дарс бераётган педагог кадрлар аттестациядан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун белгиланган тартибда ўтказилади. 9. меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади. 10. аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади. олдинги таҳрирга қаранг. олдинги таҳрирга қаранг. олдинги таҳрирга қаранг. 11. ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — давлат инспекцияси) мактабгача таълим вазирлиги, халқ таълими вазирлиги, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш учун вазирлар маҳкамасининг таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплексига тақдим этади. аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни …
5 / 13
а махсус ваколат берилган давлат органлари ва таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади. 14. ўзбекистон республикаси меҳнат вазирлиги ўрнатилган тартибда аттестациянинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, педагог кадрларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда ўтишини назорат қилади. олдинги таҳрирга қаранг. 15. аттестация ўтказишда таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва аттестацияни назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади. (15-банднинг биринчи хатбошиси ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сонли қарори таҳририда — ўр қҳт, 2017 й., 29-сон, 698-модда) мувофиқлаштириш ишлари аттестация жадвалларини ишлаб чиқиш ва аттестацияга оид фаолиятни ташкил этиш бўйича қўшма қарорлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишдан, биринчи, олий малака тоифали ва етакчи, бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларига талабгор педагог кадрлар учун тест (ёзма, ижодий иш) синовларини ўтказишдан ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилишдан, педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатлар топширилишини таъминлашдан иборат. олдинги таҳрирга қаранг. аттестацияни назорат қилиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"vazirlar mahkamasi qarori maqtasidagi "maktabgacha, umumiy orta, orta mahsus, kasb-hunar va maktabdan tashqari davlat ta'lim muassasalari pedagog kadrlarini attestatsiyadan otkazish tartibi to'g'risida" nizom" haqida

ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида «таълим тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига мувофиқ ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. белгилансинки: аттестациядан ўтди деб эътироф этилган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари (кейинги ўри...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (131,0 KB). "vazirlar mahkamasi qarori maqtasidagi "maktabgacha, umumiy orta, orta mahsus, kasb-hunar va maktabdan tashqari davlat ta'lim muassasalari pedagog kadrlarini attestatsiyadan otkazish tartibi to'g'risida" nizom"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: vazirlar mahkamasi qarori maqta… DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram