vazirlar mahkamasi qarori bo'yicha davlat xizmatlari korsatishning ma'muriy reglamentini tasdiqlash to'g'risida

DOCX 11 sahifa 37,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори вазирлар маҳкамасининг «болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида ўзбекистон республикаси президентининг «аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги пф-5278-сон фармонига мувофиқ, шунингдек, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. вазирлар маҳкамасининг «болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига (ўзбекистон республикаси қт, 2018 й., 3-сон, 69-модда) иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин: мазкур регламент талаблари татбиқ этиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — ташкилот) доирасига аниқлик киритиш; ташкилотларга қабул қилишда мактабгача таълим бўлимларининг иштирокини қисқартириб, ушбу жараёнда ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг назоратини янада кучайтириш; ташкилотлардаги бўш жойлар ҳисобини юритиш, электрон …
2 / 11
лари; етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар; «аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари; контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари; талабалар ва педагогларнинг болалари; акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар; кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар. ушбу қарор кучга киргунга қадар ташкилотга қабул қилиш учун сўровномаси имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади. 3. «киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси уч ой муддатда мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин. 4. ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ҳамда «uzinfocom давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» мчж билан биргаликда икки ой муддатда мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимининг вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат персоналлаштириш маркази, адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги ва давлат статистика қўмитасининг …
3 / 11
стон республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги ҳамда мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин. 7. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўзбекистон республикаси бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари б.а. мусаев, ўзбекистон республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси — it-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи о.м. умаров, ўзбекистон республикаси адлия вазири р.к. давлетов ҳамда ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазири а.в. шин зиммасига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири а. арипов тошкент ш., 2021 йил 20 май, 319-сон вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сон қарорига илова вазирлар маҳкамасининг «болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар 1. қарорнинг номи, муқаддимаси, 1-банди ва 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «муассасаларига» сўзи «ташкилотларига» сўзи билан алмаштирилсин. 2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «2. белгилансинки: 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, давлат …
4 / 11
оидалар 1. ушбу регламент болаларни қуйидаги мактабгача таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — ташкилот) қабул қилиш тартибини белгилайди: умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари (оталиққа олган ташкилот ходимларининг болалари учун квоталар бундан мустасно); қўшма турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари (имконияти чекланган болалар учун ажратилган ўринлар бундан мустасно); умумий турдаги давлат идоравий мактабгача таълим ташкилотлари (белгиланган квоталар бўйича); давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент болалари учун белгиланган квоталар бўйича). 2. ушбу регламентнинг амал қилиши болаларни давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг мобил гуруҳларига, мактабга бир йиллик бепул мажбурий тайёрлов гуруҳларига қабул қилишда татбиқ этилмайди. 3. ушбу регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: ваколатлиорган — туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими; давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги; ижтимоий кўмакка муҳтож …
5 / 11
имларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари; оталиқ — оталиққа олинган мактабгача таълим ташкилотига ўзбекистон республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки бошқа беғараз тизимли ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият; ташкилот — давлат мактабгача таълим ташкилоти, давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шу жумладан, оилавий турдаги мактабгача таълим ташкилоти; умумий рўйхат — давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлмаган болалар рўйхати. 4. болаларни ташкилотга қабул қилиш тартиботини амалга оширишда: а) ташкилотлар раҳбарлари ташкилот қуввати ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда, шунингдек, ташкилотнинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотларнинг гуруҳ очилган ёки ёпилган, гуруҳ қуввати ёки таълим тури ўзгарган, бола қабул қилинган ва ташкилотдан чиқарилган ёки бошқа гуруҳга ўтказилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг (кейинги ўринларда — мактабгача таълим вазирлиги) мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — мтбат) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"vazirlar mahkamasi qarori bo'yicha davlat xizmatlari korsatishning ma'muriy reglamentini tasdiqlash to'g'risida" haqida

ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори вазирлар маҳкамасининг «болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида ўзбекистон республикаси президентининг «аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги пф-5278-сон фармонига мувофиқ, шунингдек, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. вазирлар маҳкамасининг «болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий ...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (37,7 KB). "vazirlar mahkamasi qarori bo'yicha davlat xizmatlari korsatishning ma'muriy reglamentini tasdiqlash to'g'risida"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: vazirlar mahkamasi qarori bo'yi… DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram