o'zbekiston respublikasi vazirlar mahkamasi qarori

DOCX 33 стр. 80,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 33
ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳақида ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги пқ-3305-сон қарорини бажариш юзасидан ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қуйидагилар: ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги, халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар. 3. мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазири а.в. шин зиммасига ҳамда ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин. ўзбекистон республикасининг бош вазири а. арипов тошкент ш., 2017 йил 21 …
2 / 33
ҳисобланади. 3. вазирлик ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасига (кейинги ўринларда вазирлар маҳкамаси деб аталади) бўйсунади. 4. вазирлик ўз фаолиятини ўзбекистон республикаси президентининг «мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги пф-5198-сон фармонига ва ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги пқ-3305-сон қарорига мувофиқ амалга оширади. 5. вазирлик ўз фаолиятида ўзбекистон республикаси конституцияси ва қонунларига, ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарининг қарорларига, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. 6. вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. 7. қорақалпоғистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари, тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади), вазирлик таркибига кирадиган …
3 / 33
— the ministry of preschool education of the republic of uzbekistan, қисқартмаси — mopre. 2-боб. вазирликнинг тизими 9. вазирлик тизимига қуйидагилар киради: вазирликнинг марказий аппарати; ҳудудий бўлинмалар; мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти; «мактабгача таълим методикаси» журнали таҳририяти; давлат мактабгача таълим муассасалари. 3-боб. вазирликнинг вазифалари ва функциялари 1-§. вазирликнинг вазифалари ва функциялари 10. қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади: 1) мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 2) мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топтириш учун шарт-шароитлар яратиш; 3) болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олишни таъминлаш; 4) замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш; 5) мактабгача таълим муассасаларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш; 6) замонавий педагогик технологияларни қўллаган …
4 / 33
очар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган серҳаракат ўйинлар ва машқлар уюштиришга йўналтирилган шарт-шароитлар яратиш; 9) ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштириш. 11. вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: 1) мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида: мактабгача таълим тизими фаолиятини ташкил этиш ва яхшилаш масалаларида давлат бошқарувини амалга оширади; ягона давлат сиёсатининг асосий йўналишларига, шу жумладан, мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришни назарда тутувчи давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, шунингдек, уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга доир таклифларни кўриб чиқиш учун вазирлар маҳкамасига киритади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда вазирлар маҳкамасига киритади; вазирлик тизимига кирадиган мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштиради, давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади; мактабгача таълимга қўйиладиган давлат …
5 / 33
ан, ахборот технологияларини ва молиявий назоратнинг эътироф этилган халқаро стандартларини жорий этиш йўли билан идоравий мансуб таълим муассасаларида бюджет қонунчилиги бузилиши профилактикаси ва унинг олдини олишга қаратилган молиявий назоратни амалга оширади; ривожланиш тенеденциялари ва истиқболларини белгилайди, мактабгача таълимнинг ҳолатини қиёсий таҳлил қилади; мактабгача таълим муассасалари тармоғи фаолият кўрсатишининг таълим билан боғлиқ ва ижтимоий самарадорлигини таҳлил қилади, уни мақбуллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади; журналлар, бланкалар, ўқув-методик комплекслар, бюллетенлар нашр этилишини ва вазирлик тизими фаолиятига тааллуқли бўлган ўқув қўлланмалари эълон қилинишини, шунингдек, вазирликнинг веб-сайти ишини ташкил этади; 2) мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топтириш учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида: мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларига умумий раҳбарлик қилади; идоравий мансуб таълим муассасаларида бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштиради; таъмирлаш-тиклаш, қурилиш ишларини, шунингдек, мактабгача таълим муассасаларини куз-қиш фаслига тайёрлаш бўйича ишларни, мактабгача таълим муассасалари бинолари ва иншоотларининг жорий иш ҳолатини сақлашни ташкил этади ва мувофиқлаштиради; …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 33 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbekiston respublikasi vazirlar mahkamasi qarori"

ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳақида ўзбекистон республикаси президентининг «ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги пқ-3305-сон қарорини бажариш юзасидан ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. қуйидагилар: ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ; мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. ўзбекистон республик...

Этот файл содержит 33 стр. в формате DOCX (80,2 КБ). Чтобы скачать "o'zbekiston respublikasi vazirlar mahkamasi qarori", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbekiston respublikasi vazirl… DOCX 33 стр. Бесплатная загрузка Telegram