ovqatlanishni ta'minlash bo'yicha gigienik talablar

PDF 13 sahifa 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
12.08.2021 0016-21-сон 17.07.2021. ўзбекистон республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфс… https://lex.uz/docs/5534107 1/13 ўзбекистон республикаси бош давлат санитария врачининг қарори ўзбекистон республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 30] санқван № 0016-21 мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда — санитария қоидалари) ўзбекистон республикасининг «аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонуни, ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги пқ-4887- сон «аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2021 йил 25 майдаги пқ-5124-сон «соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2021 йил30 июндаги 407-сон «давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизиминитакомиллаштиришнинг қўшимча чора- тадбирларитўғрисида»ги қарорига мувофиқ мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш чораларини белгилайди. 1-боб. …
2 / 13
арга оид талаблар; е) таомларни тайёрлаш технологияси ва сифатини назорати; ж) ошхонанинг санитария-гигиеник ҳолати ва идишларни тозалаш ва ювилишини назорати; з) овқатланиш рационнининг сифати, таркиби ва миқдори назорати; 3. 1 — 3 ёшдаги ва 4 — 7 ёшдаги болаларнинг овқатланишида кунлик рациондаги овқатланиш нормалари, минерал моддалар миқдори, шунингдек, бир порция овқатнинг энергия қуввати ва ҳажми фарқланади. ушбу фарқланиш мазкур талабларнинг 1, 2, 3, 6-иловаларида келтирилган. мактабгача таълим ташкилотларида 9 — 10,5 соат давомида тарбияланаётган болалар учун тўрт мартадан кам бўлмаган овқатланиш ташкил этилади. бунда иккинчи тушликнинг калорияси кунлик рационнинг 15 фоизидан кам бўлмаслиги керак. физиологик нуқтаи назардан тўғри овқатланишнинг асосий тартиби қуйидагича: нонушта 08:30 — 09:30 иккинчи нонушта 10:30 — 11:00 тушлик 12:00 — 13:00 иккинчи тушлик 15:30 — 16:00 кечки овқат 18:30 — 19:00 кечки тамадди 20.00 — 20.30 мактабгача таълим ташкилотида соғлом таомнома шакллантирилишида кунлик рационда болаларнинг асосий озиқ-овқат моддаларга бўлган эҳтиёжи ва ёшига мос энергия қуввати билан …
3 / 13
бўлган маҳсулотлар ҳар куни киритилади. балиқ, тухум, пишлоқ, сметана, творог маҳсулотлари кунлик меъёрларда оз миқдорни ташкил этганлиги, шунингдек, улардан хар куни алоҳида таом тайёрлашни имконияти бўлмаслиги сабабли таомномага хар куни киритилмайди, лекин ушбу маҳсулотларнинг белгиланган миқдори декада (10 кун) давомида тўлиқ берилиши шарт. мактабгача таълим ташкилотларининг кунлик овқатланиш нормалари болаларнинг ташкилотда бўлган вақтларида (3-4, 9 — 10,5, 12 ва 24 соат) уларнинг кунлик нормаларида белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. бироқ, ҳар бир таом учун сарфланадиган маҳсулотлар миқдори таом тайёрлаш рецептига асосланади. барча маҳсулотларнинг 10 кунлик харажати тасдиқланган кундалик нормаларга аниқ мос бўлиши керак (ҳисоб «чиқитли» графасида юритилади, маҳсулотларга дастлабки ишлов беришдаги чиқиндиси ҳисобланмайди). болалар таомномасида сабзавотли салатлар, янги мевалар (ҳар куни), учинчи таом сифатида янги ёки қуруқ мевалардан тайёрланган компот, кисел, сутли ичимликлар, шунингдек, болалар учун сутли, сабзавотли, мевали бўтқалар кўпроқ киритилиши лозим. болага кун давомида 2 та сабзавотли таом ва бир марта ёрмали таом берилиши …
4 / 13
отлари учун таомлар рецепти» тўпламидан фойдаланиши мумкин. 5. таомномаларга киритилган таомларнинг махсус ишлаб чиқилган технологик карталари бўлиши шарт. ушбу технологик карталарда таомларнинг таркибий қисмлари, энергетик қиймати оқсил, ёғ ва углеводларни миқдори, тайёрланган таомни ҳажми кўрсатилган бўлиши керак. тайёр технологик карталардан фойдаланиш овқатнинг кимёвий таркибини осонгина ҳисоблаб чиқилиши, керак бўлганда бир таомни ўзига тенг бўлган бошқа бир таом билан алмаштиришга ва болаларнинг овқатланиш сифатини кундалик назорат қилиш имконини беради. баъзи маҳсулотлар бўлмаганда улар бошқа маҳсулотлар билан алмаштирилади. бунинг учун мазкур талабларнинг 4-иловасига мувофиқ маҳсулотларни алмаштириш жадвалидан фойдаланилади. 6. таомни тўғри тайёрлаш ва тайёр таомни ҳажми нормага мувофиқ чиқиши учун мазкур талабларнинг 5-иловасига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг дастлабки ва иссиқлик ишловини беришда оғирлик йўқотиш миқдори жадвалидан фойдаланилиши мумкин. овқатланишни ташкил этиш учун масъул ходимлар овқатланаётган болалар ҳисобини «болаларнинг давоматини ҳисобга олиш журнали»да олиб боришади. ҳамшира ҳар куни кейинги кун учун таомнома тақсимотини эрталабки соат 8:00 дан 9:00 гача болалар давомати юритиладиган журналда қайт …
5 / 13
сони тузилган таомномага нисбатан ортиқ бўлиб ёки камайган ҳолатларда ҳақиқатдан тарқатилган таомлар тўғрисида далолатнома тузилади ва тушлик хамда иккинчи тушлик учун таомлар сони келган болалар сонига мос равишда тайёрланади. кейинги овқатларни истеъмол қилиш вақтида (2 нонушта, тушлик, 2 тушлик, кечки овқат) мактабгача таълим ташкилотларида бўлмаган болалар овқатланиш рўйхатидан чиқарилади ва ортиб қолган маҳсулотлар далолатнома асосида омборхонага қайтарилади. агар тушликни тайёрлаш учун ажратилган маҳсулотлар болаларни овқатланиш технологияси бўйича дастлабки ишловидан ўтган бўлса омборхонага куйидагилар қайтарилмайди: мол, қўй, парранда, қуён гўшти ва балиқ, чунки уларни соат 7:30 да ишлатишдан олдин музи эритилади. иссиқлик ишловидан ўтган сабзавотлар; фойдаланиш муддати бундан буён сақлашга имкон бермайдиган сут маҳсулотлари . қайтарилиши мумкин бўлган маҳсулотларга тухум, томат пастаси, қандолат маҳсулотлари, сариёғ, ўсимлик мойи, шакар, ёрма, макарон, мева ва тозаланмаган сабзавотлар киради. 7. иссиқ таомларни (шўрвалар, соуслар, иссиқ ичимликлар, асосий таомлар ва гарнирлар) тарқатилишидаги ҳарорати +60 — +65°с бўлиши лозим. иссиқ таомларни ҳарорати ушбу кўрсаткичдан пасайганда микрофлоранинг интенсив …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ovqatlanishni ta'minlash bo'yicha gigienik talablar" haqida

12.08.2021 0016-21-сон 17.07.2021. ўзбекистон республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфс… https://lex.uz/docs/5534107 1/13 ўзбекистон республикаси бош давлат санитария врачининг қарори ўзбекистон республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 30] санқван № 0016-21 мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (кейинги ўринларда — санитария қоидалари) ўзбекистон республикасининг «аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонуни, ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги пқ-4887- сон «аҳолининг соғлом овқатл...

Bu fayl PDF formatida 13 sahifadan iborat (1,4 MB). "ovqatlanishni ta'minlash bo'yicha gigienik talablar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ovqatlanishni ta'minlash bo'yic… PDF 13 sahifa Bepul yuklash Telegram