kasalxona infektsiyalari

DOCX 4 pages 23.6 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
касалхона ичи инфекцияси – беморнинг диагностика ва даволаш мақсадида даволаш-профилактика муассасасига ётқизилиши ёки мурожаат қилиши натижасида келиб чиқадиган микроб этиологияли ҳар қандай клиник ифодаланган касалликдир. ходимларнинг касбий фаолияти натижасида юқтирган касалликлари ҳам шифохона ичи инфекциясига киради. ҳаво стерилизатори – тиббий асбоб-анжомларни иссиқ ҳаво ёрдамида стерилизация қилишга мўлжалланган махсус ускуна. мукаммал тозалаш – хоналарни (барча юзалар, мебель ва ускуналар) дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида артиш ва/ёки ювиш ва ҳавони зарарсизлантириш билан ўтказиладиган намли тозалаш усулидир. қўлларга гигиеник ишлов бериш – ювувчи ёки антисептик воситани қўллаш билан тиббиёт ходимлари қўллари кафтлари терисидан транзитор микрофлора ва бошқа ифлосланишларни йўқотиш бўйича услублар йиғиндисидир. дезинфекция – юқумли ва паразитар касалликлар қўзғатувчиларини йўқотишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуаси. юқори даражали дезинфекция – бактериялар, вируслар ва спораларни йўқотадиган дезинфекция туридир. ўрта даражали дезинфекция – споралардан ташқари, бактериялар, вируслар, замбуруғлар, сил микобактерияларини йўқотадиган, лекин спораларга таъсир қилмайдиган дезинфекция туридир. паст даражали дезинфекция – бактериялар, баъзи бир замбуруғлар, вирусларни йўқотишга, лекин сил микобактериялари …
2 / 4
и. контаминация – меъёрда стерил (тоза) тўқима ва бўшлиқларга юқумли, органик ва кимёвий агентларни ёки материалларни тушиши. табиий ёритиш коэффициенти – иш жойидаги табиий ёритиш даражасининг шу пайтда ташқаридаги очиқ жойда ўлчанган ёритилганликка фоизли нисбати. ҳаво алмашинуви курси – берилаётган (чиқариб юборилаётган) ҳавонинг ушбу хона ҳажмига вақт бирлигидаги нисбати. критик асбоблар – тананинг қон оқими ва стерил тўқималарига киритиладиган асбоблар бўлиб, ушбу жарроҳлик асбоблари, юрак ички катетерлари, сунъий қон айланиши аппарати ва диализаторлар қисмларидир. ушбу буюмларнинг ҳаммаси стерил бўлиши шарт. тери антисептиклари – қўзғатувчиларнинг терига кириши ва кўпайишини бартараф этувчи микробларга қарши воситалардир. тиббий буюмлар – даволаш муассасаларида диагностика ва даволаш муолажаларини ўтказиш учун ишлатишга мўлжалланган металл, шиша, резина, латекс, полимер ва бошқа материаллардан тайёрланган буюмлар. манометр – суюқлик ва газ босимини ўлчаш учун асбоби. буғли стерилизатор (автоклав) – тиббий буюмларни стерилизация қилиш учун махсус ускуна бўлиб, унда стерилловчи агент юқори босим остидаги сув буғи бўлиб ҳисобланади. ярим критик асбоблар …
3 / 4
илади. питтинг (нуқтали) коррозия – фақат пассив металлар ва қотишмаларда юз берадиган коррозив емирилиш тури. питтинг коррозия никелли, цирконийли, хром-никелли, хромли, алюминийли қотишмалар ва бошқаларда кузатилади. питтинг коррозияда юзадаги фақат алоҳида участкалар емирилади, уларда чукур зарарланиш – питтинглар ҳосил бўлади. тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация қилиш – тиббий асбоб-анжомлар ва буюмлар устидаги (ичидаги) барча турдаги, шу жумладан спора ҳосил қилувчи микроорганизмларни йўқ қилиш (ўлдириш). стерилизацияловчи восита – стерилизацияловчи агент ёки таъсир қилувчи моддаси бўлган физикавий ёки кимёвий восита. стерилизация маркази - тиббий асбоб-анжомлар ёки тиббий мақсадларда ишлатиладиган буюмларни (жарроҳлик асбоблари, чойшаблар, боғловчи материаллаи ва бошқалар) марказлаштирилган тарзда стерилизация қилиш амалга оширувчи, шунингдек мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, даволаш-профилактика муассасаларининг барча бўлинмаларини стерил материаллар ва буюмлар билан таъминлайдиган муассаса. стерилизация контейнери (бикси) – тиббий мақсадлардаги материаллар ва асбоб-ускуналарни буғли стерилизаторлар (автоклавлар)да стерилизация қилиш ҳамда уларни операция ва боғлаш хоналарида сақлаш учун мўлжалланган металл қути. тиббий асбоб-анжомлар ва буюмларни стерилизация …
4 / 4
ҳам инобатга олиниши керак. санитария қоидалари, ўз ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, стерилизация марказлари шунингдек тиббий фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар учун мўлжалланган бўлиб, ўзбекистон республикаси ҳудудида бажариш учун мажбурийдир. ушбу санитария қоидаларининг бажарилиш назорати давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда олиб борилади. ушбу санитария қоидалари фаолияти лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш билан боғлиқ бўлган барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ижро этиш учун мажбурийдир.

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "kasalxona infektsiyalari"

касалхона ичи инфекцияси – беморнинг диагностика ва даволаш мақсадида даволаш-профилактика муассасасига ётқизилиши ёки мурожаат қилиши натижасида келиб чиқадиган микроб этиологияли ҳар қандай клиник ифодаланган касалликдир. ходимларнинг касбий фаолияти натижасида юқтирган касалликлари ҳам шифохона ичи инфекциясига киради. ҳаво стерилизатори – тиббий асбоб-анжомларни иссиқ ҳаво ёрдамида стерилизация қилишга мўлжалланган махсус ускуна. мукаммал тозалаш – хоналарни (барча юзалар, мебель ва ускуналар) дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида артиш ва/ёки ювиш ва ҳавони зарарсизлантириш билан ўтказиладиган намли тозалаш усулидир. қўлларга гигиеник ишлов бериш – ювувчи ёки антисептик воситани қўллаш билан тиббиёт ходимлари қўллари кафтлари терисидан транзитор микрофлора ва бошқа ифлосланишларни йўқот...

This file contains 4 pages in DOCX format (23.6 KB). To download "kasalxona infektsiyalari", click the Telegram button on the left.

Tags: kasalxona infektsiyalari DOCX 4 pages Free download Telegram