"aqliy hujum"

PPT 31 pages 7.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
yunusobod tumani 265-maktab taqdimoti президентимиз шавкат миромонович мирзиёевнинг “одамларимиз ислоҳатлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур” – деган боқий фикрлари биз учун дастур амал бўлмоғи лозим. “ақлий хужум” тарбиячи ким? ва у қандай бўлиши керак? тарбиячи – тарбиячи – тарбиячи – дастур ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли ҳайъат йиғилиши қарори билан тасдиқланган ва нашр қилиш учун тавсия этилган. “илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури муаллифлардан: дастур муаллифлари юнисефнинг ўзбекистондаги халқаро болалар жамғармасига ва, шу жумладан, мазкур дастурни ишлаб чиқишда ўз фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини тақдим этган ҳамда уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга самимий миннатдорчилик билдирадилар: анна голубева юнисеф халқаро консультанти дипа шанкар юнисеф таълим секцияси раҳбари вазира назарова юнисеф маслаҳатчиси юлия нарольская юнисеф маслаҳатчиси муаззам исмоилова юнисеф консультанти ли донг вук пучон (жанубий корея) университети профессори муаллифлар: и.в.грошева, л.г.евстафьева, д.т.махмудова, ш.б.набиханова, с.в.пак, г.э.джанпеисова мундарижа 1-боб. умумий қоидалар 2-боб. мтмдаги таълим фаолиятининг …
2 / 31
ига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг асосий ғоялари ифодаланган, шунингдек, боланинг таълимнинг кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенциялари белгиланган. 1.1. мтмда давлат ўқув дастурини қўллаш. мтмда давлат ўқув дастурини қўллаш давлат ўқув дастури вариатив ўқув дастурларини яратишда мажбурий таянч хужжат ҳисобланади. таълим муассасалари мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган вариатив ўқув дас-турларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. таълим муассасаси давлат дастури асосида ўзининг мтм ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш хуқуқига эга. таълим муасасасининг ишчи ўқув дастури муассаса педагоглари томонидан ота-оналарни жалб этган ҳолда тузилади ва амалдаги қонунчилик тартибида тасдиқланади. 1.2. мтмнинг мақсад ва вазифалари мтмнинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат: - боланинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишига оид давлат талаблари асосида ҳамда давлат ўқув дастурига мувофиқ унинг ҳар томонлама ва баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш; - мактабгача ёшдаги болаларнинг ўқув-тарбиявий фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш; - …
3 / 31
ланинг ривожланиши ва ижтимоий мослашиши учун қулай муҳит яратиш; -бола учун хавфсиз муҳитни таъминлаш; -мтмнинг оила, маҳалла ва мактаб билан ҳамкорлиги; -миллий маданий анъаналар қадриятини ошириш ва бошқа миллатлар маданиятига ҳурмат, бошқа миллатлар маданиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш; боланинг мактабгача таълим муассасасидаги ривожланишини қўллаб-қувватлаш жамоавий иш ҳисобланади ва унинг амалга оширилиши учун мактабгача таълим муассасаси раҳбари жавобгар бўлади. 2.1. мтм таълим жараёнининг мақсадлари ўқув-тарбиявий жараённинг мақсади болаларда умумий компетенциялар ва ривожланиш соҳалари компетенцияларини шакллантириш учун тегишли шароитлар яратишдан иборатдир. 2.3. мтмда қўшимча таълим хизматларини ташкил қилиш қўшимча таълим хизматлари мактабгача таълим муассасаси томонидан имкониятлардан келиб чиққан ҳолда болалар ва аҳоли эҳтиёжларига мос равишда ташкил этилади. қўшимча таълим хизматлари факультатив ҳисобланади ва уларни ташкил қилишда кўнгиллилар (волонтёрлар), ота-оналар ва ҳомийлар иштирок этиши мумкин. 2.4.алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун мўлжалланган таълим фаолияти мактабгача таълим муассасасида алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болаларни қўллаб- қувватлаш жамоавий иш ҳисобланади ва уни амалга ошириш учун …
4 / 31
ш борасидаги ташаббусларини қўллаб –қувватлаш. 2-боб. мтм таълим жараёнининг мақсад ва тамойиллари 3-боб. мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув компетенция- нима? 3-боб. мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув компетенция- боланинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир. бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади. мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув ўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади. бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади. 3.1. мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) боланинг умумий муҳим компетенциялари коммуникатив компетенция – мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси. ўйин компетенцияси – боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. ўқув-тарбиявий фаолият учун асос ҳисобланади. ижтимоий …
5 / 31
г шаклланиши» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунланганидан сўнг 6-7 ёшли бола: ўз имкониятлари ва ёши билан боғлиқ жисмоний ривожланиш меъёрларига мос равишда жисмоний фаоллик кўрсатади; турли ҳаракатчанлик фаоллигини уйғун равишда ва мақсадли бажаришни билади; турли ҳаётий ва ўқув вазиятларида майда моторика кўникмаларидан фойдаланади; ўз ҳаракатларини ҳиссиёт ва сезги органлари ёрдамида бошқаради; шахсий гигиена малакаларини қўллайди; соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш асосларини билади; хавфсиз ҳаётий фаолият асослари қоидаларига риоя қилади. 3.2.2. «ижтимоий-ҳиссий ривожланиш» соҳаси компетенциялари «ижтимоий-эмоционал ривожланиш» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола: ўз «мен»и ва бошқа инсонларнинг ҳаётий фаолият муҳитидаги роли тўғрисида тасаввурга эга бўлади; ўз ҳиссиётларини бошқаради ва уларни вазиятга мос равишда ифодалайди; ўзгаларнинг ҳиссиётларини фарқлайди ва уларга мос равишда жавоб беради; катталар ва тенгдошлар билан вазиятга мос равишда мулоқот қилади; мураккаб вазиятлардан конструктив чиқиш йўлларини топади. 3.2.3. «нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари» соҳаси компетенциялари «нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""aqliy hujum""

yunusobod tumani 265-maktab taqdimoti президентимиз шавкат миромонович мирзиёевнинг “одамларимиз ислоҳатлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур” – деган боқий фикрлари биз учун дастур амал бўлмоғи лозим. “ақлий хужум” тарбиячи ким? ва у қандай бўлиши керак? тарбиячи – тарбиячи – тарбиячи – дастур ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 4-сонли ҳайъат йиғилиши қарори билан тасдиқланган ва нашр қилиш учун тавсия этилган. “илк қадам” мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури муаллифлардан: дастур муаллифлари юнисефнинг ўзбекистондаги халқаро болалар жамғармасига ва, шу жумладан, мазкур дастурни ишлаб чиқишда ўз фикр-мулоҳазалари ва тавсияларини тақдим этган ҳамда уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга самимий минн...

This file contains 31 pages in PPT format (7.9 MB). To download ""aqliy hujum"", click the Telegram button on the left.

Tags: "aqliy hujum" PPT 31 pages Free download Telegram