inflatsiya va uning mohiyati, kelib chiqish sabablari va shakllari

PPT 31 pages 1.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
powerpoint presentation кўриладиган режа саволлари 1.инфляция ва унинг моҳияти, келиб чиқиш иқтисодий сабаблари ва шакллари. 2. инфляциянинг социал-иқтисодий оқибатлари. 3. инфляцияни бартараф қилиш йўллари. 4. пул ислоҳотлари ва уни пул муомаласини барқарорлаштиришдаги ўрни. 5. иқтисодиётни бошқаришда марказий банк пул-кредит сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари. инфляция ва унинг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва шакллари. инфляциянинг луғавий маъноси инфляция лотинча «инфлатио» сўзидан олинган бўлиб «шишиш», «бўртиш», «кўпчиш» деган маънони англатади. бу сўз xix асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодчилар томонидан иқтисодий атама сифатида ишлатилгунга қадар, тиббиётда хавфли ўсма касаллигини ифодалашда қўлланилган. инфляциянинг иқтисодий маъноси замонавий фан тилида баҳоларнинг мунтазам (доимий –ялпи) ўсишидир айрим иқтисодий адабиётларда инфляциянинг иқтисодий маъноси пулнинг қадрсизланиши сифатида таърифланади; инфляциянинг мазмун моҳияти пул миқдорининг ўзгариши билан боғлиқ монетаризм фани (миқдорий пул назариясининг янги йўналиши) м.фридмен: инфляция ҳар доим пул билан боғлиқ ҳодисадир. инфляция тўғрисида эволюцион ва рационал таълимот эволюцион таълимотга асосан товар пул ёки олтин пул қадрсизланмайди – инфляция мавжуд бўлмайди; рационал …
2 / 31
унда пул хазина тўплаш функциясини бажаради. демак, муомалага зарур пул миқдори олтин пул томонидан автоматик тартибга солинади. яъни муомалада олтин пуллар амалда бўлганда инфляцияга ўрин қолмайди. шундай қилиб, к.маркснинг фикрича муомаладги пул миқдорини товарлар суммаси белгилаб беради. пул миқдори ишлаб чиқарилаётган товарлар суммаси ёки унинг баҳосига таъсир этмайди. пулнинг иқтисодий жараёнларга бундай бетаъсирлиги фанда пул нейтраллиги деб аталади. миқдорий пул назарияси пулнинг миқдорий назарияси француз мутафаккири жан боден (1530-1596) хизматлари орқали фан сифатида шаклланган. мазкур ғоя, xvii ва xviii асрларда яшаб ўтган англиялик файласуфлар д.ж.локка (1632 – 1704) ва д.юм (1711 – 1776) ҳамда француз мутафаккири ш.монтескьелар (1689 – 1755) томонидан қўллаб-қувватланди. мазкур назария, товар баҳоси билан муомаладаги пул миқдори (пул қиймати)нинг ўзаро боғлиқлигини ўрганувчи фан сифатида танилган. унга кўра муомалада пул миқдорининг ўзгариши бозордаги пул қиймати ва шунга мос равишда товарлар баҳосини ўзгаришига олиб келади. (марксда қандай) масалан, муомаладаги пул миқдори 2 мартага кўпайса, товарлар нархи ҳам шунга мос …
3 / 31
ди, лекин унинг миқдори ўзгармайди. реал кўрсатгичларни пул миқдорига боғлиқ эмаслиги пулнинг нейтраллигини билдиради. (миқдорий назарияга кўра) миқдорий пул назарияси - пул миқдорининг классик формуласи мазкур таълимотнинг ёрқин намояндаси и.фишер (1911 йил) томонидан ишлаб чиқилган миқдорий назариянинг “трансакцион” (айрибошлаш жараёни) вариантида, муомаладаги пул миқдори товарлар миқдори ва уларни ўртача баҳоси ҳамда пул айланиш тезлигига боғлиқ эканлиги илмий таҳлил қилинган. муаллиф, ушбу боғлиқликни қуйидаги математик тенглама орқали ифодалади: mv = pq. бу ерда: м – муомаладаги пул массаси; v – пул айланишининг ўртача тезлиги; р – товарлар ўртача баҳоси; q – муомаладаги товарлар миқдори. трансакцион” (айрибошлаш) - фишер варианти и.фишернинг фикрича, мазкур математик тенликдаги v ва q кўрсаткичлари, қисқа муддатлар оралиғида пул миқдори ва пул-кредит сиёсатига боғлиқ бўлмасдан, ўзининг табиий ўсиш даражасига интилади. хусусан, товарлар миқдорини ифодаловчи q кўрсаткичи мувозанатли иқтисодиётда доимий катталикка эга бўлади, чунки ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига мамлакатдаги мавжуд меҳнат ресурслари ва ишлаб чиқариш қувватлари таъсир этади. шунингдек, …
4 / 31
қисми ҳисобланган яна бир масалага, муомаладаги пул миқдорини марказлашган ҳолда давлат томонидан тартибга солиш бўйича янги қадам қўйди. монетаризм – янги миқдорий пул назарияси номинал ва реал пул башарти, муомаладаги товарга нисбатан талаб ва таклиф мавжуд экан, демак муомаладаги пул миқдорига нисбатан ҳам талаб ва таклиф бўлиши муқаррардир. худди шунингдек, муомаладаги товарлар баҳоси талаб ва таклиф асосида шаклланар экан, табиийки муомаладаги пул миқдорига бўлган талаб ва таклиф ўз ўрнида пул қийматини белгилайди. демак пул икки хил қийматга – номинал ва реал қийматга эга экан монетаризм – янги миқдорий пул назарияси шундай тахлиллар асосида монетарзм асосчиси, м.фридмен пул назариясига номинал ва реал пул каби янги муҳим тушунчаларни киритди. олимнинг фикрича, номинал пулни таклиф, реал пулни эса пулга бўлган талаб яратади. номинал ва реал пул қийматларининг ўзаро тенглашуви, иқтисодиётдаги талаб ва таклифни мувозанат ҳолатига келганини англатади. пулга талаб хўжалик субъектлари томондан, таклиф эса марказий банк томонидан белгиланади. демак, инфляция марказий банкнинг муомалага …
5 / 31
р нархи оширилиши билан мувозанатга келади. янги талабнинг ўсиши қўйидаги сабаблар билан боғлиқдир: ишлаб чиқариш циклининг энг паст инқироз босқичидан - жонланишга ўтиш жараёни мавжуд эркин ресурслар (асосий воситалар, хом ашё, бўш ер, ортиқча ишчи кучи ва эркин маблағлар) тўла сафарбар этилади. ишлаб чиқаришни ўсиши барча ресурсларни тўла банд этилиши билан якунланади. лекин, эски инерция яна ишлаб чиқаришнинг ўсишини давомли бўлишини тақазо қилади. лекин инвестициялар учун ресурслар (асосий воситалар, хом ашё, бўш ер, ортиқча ишчи кучи ва эркин маблағлар) етишмайди. натижада ресурслар бўлган талаб қондирилмайди, яъни ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида зиддият вужудга келади. мазкур зиддият товарлар нархини ошиши билан ечилади. талаб инфляцияси ва пул миқдори мазкур зиддият айни пайтда пул бозоридаги пулга бўлган бўлган талаб ва таклиф мутонасиблигига ҳам путур етказади, яъни хўжалик субъектлари томонидан қўшимча пулга эхтиёж туғилади. мазкур талаб марказий банк таклифи билан қондирилиши лозим. агар, марказий банк муомалага талабдан ортиқ пул чиқарса ёки таклиф талабдан ортиб …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "inflatsiya va uning mohiyati, kelib chiqish sabablari va shakllari"

powerpoint presentation кўриладиган режа саволлари 1.инфляция ва унинг моҳияти, келиб чиқиш иқтисодий сабаблари ва шакллари. 2. инфляциянинг социал-иқтисодий оқибатлари. 3. инфляцияни бартараф қилиш йўллари. 4. пул ислоҳотлари ва уни пул муомаласини барқарорлаштиришдаги ўрни. 5. иқтисодиётни бошқаришда марказий банк пул-кредит сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари. инфляция ва унинг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва шакллари. инфляциянинг луғавий маъноси инфляция лотинча «инфлатио» сўзидан олинган бўлиб «шишиш», «бўртиш», «кўпчиш» деган маънони англатади. бу сўз xix асрнинг ўрталаридан бошлаб иқтисодчилар томонидан иқтисодий атама сифатида ишлатилгунга қадар, тиббиётда хавфли ўсма касаллигини ифодалашда қўлланилган. инфляциянинг иқтисодий маъноси замонавий фан тилида баҳоларнинг мунтазам (дои...

This file contains 31 pages in PPT format (1.2 MB). To download "inflatsiya va uning mohiyati, kelib chiqish sabablari va shakllari", click the Telegram button on the left.

Tags: inflatsiya va uning mohiyati, k… PPT 31 pages Free download Telegram