"илм йўли" вариатив дастур

PPTX 21 pages 565.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
презентация powerpoint “илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “бошланғич таълимга болаларни мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш бўйича чора-тадбирлар ҳақида”ги 999- сонли қарорини ижро этиш доирасида ўзбекистон ўз зиммасига 6-7 ёшли болаларнинг мактабга тўловсиз мажбурий бир йиллик тайёргарлиги бўйича мажбуриятни олди ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг ташаббуси билан 6-7 ёшли болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, уларга таълим тарбия бериш ва мактабга тайёрлаш мақсадида “илм йўли” вариатив дастури ишлаб чиқилди. “илм йўли” вариатив дастури мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти илмий-методик кенгашининг 2019 йил 29 август 7-сонли йиғилиш қарори билан, мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги ўқув методик ишларни мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишининг 2019 йил 20 сентябрдаги 1-сонли баёни билан тасдиқланган ва нашрга тавсия этилган. “илм йўли” вариатив дастури “илк қадам” давлат ўқув дастури, ўзбекистон республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган …
2 / 21
кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларида; мактабгача ва умумий ўрта таълим тизими учун педагог-кадрларнининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини амалга оширувчи муассасаларда. “илм йўли” вариатив дастури қуйидаги ўқув муассасаларида қўлланилади ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти, шу жумладан, мактабгача таълимнинг муқобил шакллари худудий, миллий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа шарт-шароитлардан келиб чиқиб, ўз муқобил шаклларини ишлаб чиқиши мумкин. дастур асосига бола шахсининг ривожланишидаги асосий соҳалар (жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари; билиш жараёнининг ривожланиши; ижодий ривожланиш) бўйича ўзбекистон республикасида илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари киритилди. «илм йўли» вариатив дастури xi бобдан иборат. i боб. дастурнинг мақсад, вазифа ва тамойиллари ii боб. 6 ёшдан 7 ёшгача болалар ривожланишидаги ўзига хосликлар iii боб. мактабгача ёшдаги болаларнинг таълимида компетентлилик ёндашуви iv боб. ўқитишга ёндашувлар v боб. ўқув-тарбия фаолияти vi боб. режалаштириш vii боб. машғулотлардаги ўқитиш viii боб. кузатиш …
3 / 21
ёшли болаларнинг бўйи ўртача 113-122 см га, ўртача вазни эса 21-25 кг га тенг бўлади. мия соҳалари деярли катта ёшли кишиларники дек шаклланган. ҳаракат соҳалари яхши ривожланган психик жараёнларнинг ривожланиши. хотира(ихтиёрий хотира) фикрлаш(муоммоли вазиятни ечимини топа олиш) тасаввур(ижодий тасаввур ривожланади) нутқ. сўз бойлиги тахминан 3 000 та сўзгача бойиб боради шахс ривожланиши “мен қилишим керак”, “мен қила оламан” мотивларининг англаниши “мен хоҳлайман” мотиви устидан устунлик қила бошлайди ўз “мен”ини англаш бу ёшдаги болада ўйин энди унинг эхтиёжларини қондирмайди, ўқувчи бўлишга ҳохиш уйғонади 6-7 ёшли боланинг мулоқоти мулоқот ташаббусини бошлаш; биринчи яқинлик; бири-бирига, тан олинишга ва ҳурматга эҳтиёж; шерикка нисбатан юқори сезувчанлик (ранжиш, қаршилик) ривожланади iii боб. мактабгача ёшдаги болаларнинг таълимида компетентлилик ёндашуви 6-7 ёшдаги мактабгача бўлган боланинг умумий асосий компетенциялари бола ривожланиши соҳаларининг компетенциялари коммуникатив компетенция–мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси. ўйин компетенцияси – боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. ўқув-тарбиявий жараён …
4 / 21
гича ёндашилади: шахсий ёндашув (бола қандай бўлса шундай қабул қилиш) болага йўналтирилган ёндашув(ёши,қизиқиши,тажрибасини ҳисобга олиш) ривожлантирувчи ёндашув(табиий равишда улғайиши муҳимлигини баҳолаш) индивидуаллаштириш (ҳар бир бола билан унинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олган ҳолда ёндашиш) ривожлантирувчи ўқитиш муҳити ( мтт,маҳалла ва оилада ресурсларинг мавжудлиги) ўйин фаолиятнинг етакчи тури сифатида(ўйин болаларнинг билим доираси ва ҳаракат кўникмаларини ривожлантиради) инклюзив таълим тамойиллари (ривожланишида нуқсонга эга болаларнинг физиологияси ва психикаси билан боғлиқ бўладиган индивидуал ўзига хосликларини ҳисобга олиш) v боб. ўқув-тарбия фаолияти 6-7 ёшли болаларни мактабга мажбурий бир йиллик тайёрлаш бўйича гуруҳлар давлат мактабгача таълим ташкилотлари базасида, мактабларда, маҳаллий худудлар (маҳаллалар)да, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар базасида, шу жумладан, оилавий мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилиши мумкин. мазкур гуруҳлардаги болаларнинг рўйхати мактабгача таълим ташкилоти жойлашган ҳудудга бириктирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари ҳовлима-ҳовли, хонадонма-хонадон юриб, кўриб чиқишлари орқали шакллантирилади. бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрловдан ўтган болаларга давлат намунасидаги бошланғич таълимга мажбурий бир …
5 / 21
ҳисобга олиб тузиб чиқишлари ҳам мумкин. мазкур мавзувий режа мактабгача таълим ташкилотининг педагогик кенгашида тасдиқланади. ҳафталик режа. ҳафталик режа йиллик мавзувий режага таянади ва ўз ичига ҳафтанинг кичик мавзуларини, шу жумладан, шу мавзу бўйича мазкур ҳафтада ўтказиладиган чора-тадбирларни олади. ҳафталик режада ҳам гуруҳдаги, ҳам ташқарида сайр қилиш вақтидаги дидактик ўйинлар, ҳаракатли ўйинлар режалаштирилади. vii боб. машғулотлардаги ўқитиш таълим-тарбия фаолиятининг мақсади болада умумий асосий компетенцияларнинг ва ривожланиш соҳалари компетенцияларининг шакллантирилиши учун шарт-шароитларни яратиш ҳисобланади. мактабгача тайёрлов гуруҳларида болаларнинг барча фаолияти машғулотларни ҳам ўз ичига олган ҳолда ўйинли тарзда ўтказилади. илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мос ҳолда кўзда тутиладики, бола мактабгача тайёрлов гуруҳидан чиқишда маълум бир натижаларга эриша олади. viii боб. кузатиш ва баҳолаш қайд этиш – кузатилаётган фаоллликни ҳужжатлаштириш жараёни. аксарият педагоглар бу ишни табиий равишда амалга оширса ҳам, болаларни мунтазам кузатиш тўлиқ маълумот тўплаш имкониятини беради кузатиш – бу боланинг ишлаётган ёки ўйнаётган пайтида, унинг фаолиятига …

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""илм йўли" вариатив дастур"

презентация powerpoint “илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “бошланғич таълимга болаларни мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш бўйича чора-тадбирлар ҳақида”ги 999- сонли қарорини ижро этиш доирасида ўзбекистон ўз зиммасига 6-7 ёшли болаларнинг мактабга тўловсиз мажбурий бир йиллик тайёргарлиги бўйича мажбуриятни олди ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлигининг ташаббуси билан 6-7 ёшли болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, уларга таълим тарбия бериш ва мактабга тайёрлаш мақсадида “илм йўли” вариатив дастури ишлаб чиқилди. “илм йўли” вариатив дастури мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасин...

This file contains 21 pages in PPTX format (565.7 KB). To download ""илм йўли" вариатив дастур", click the Telegram button on the left.

Tags: "илм йўли" вариатив дастур PPTX 21 pages Free download Telegram