zamonaviy yagona maktab formasini ta'minlash chor-tadbirlari

DOCX 6 sahifa 25,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
 ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги, молия вазирлиги ва «ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018/2019 ўқув йили давомида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун замонавий ягона мактаб формасини (кейинги ўринларда мактаб формаси деб юритилади) жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 2. қуйидагилар: давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари 1-иловага мувофиқ; давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. белгилансинки, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига 1-иловага мувофиқ тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан …
2 / 6
чаларини ташкил этсин ва уларнинг жойлашиш манзилларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилсин. 6. ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, «ўзстандарт» агентлиги, «ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактаб формасининг белгиланган стандартларга, санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сифатли тўқимачилик маҳсулотларидан тайёрланиши устидан назорат ўрнатсин. 7. ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги: 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мактаб формасининг давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ихтиёрий жорий қилинишига кўмаклашсин; 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мактаб формасининг давлат умумий ўрта таълим муассасаларида тўлиқ жорий этилишини таъминласин; ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига мактаб формасида келишнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борсин. 8. тижорат банкларига аҳолининг мактаб формаларини харид қилиши учун ўзбекистон республикаси марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратиш тавсия этилсин. 9. ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мактаб …
3 / 6
ипов тошкент ш., 2018 йил 15 август, 666-сон вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига 1-илова давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формаларининг шакллари 1 — 6-синфлар учун т.р кийимлар ранги мато таркиби изоҳ 1. кўйлак oқ 100% пахта оддий классик бичимда тикилган, енги калта вариантда ҳам тикилади. 2. нимча кўк, кўк катак 65% пахта, 35% полиэстер ўғил болалар нимчасининг олд тарафида кўк катак матодан фойдаланилган, қиз болалар нимчасининг ёнида ёлғон чўнтак тикилган. 3. шим кўк 65% пахта, 35% полиэстер шимнинг олд қисмида стрелка ва икки ёнида чўнтаклари бор. шим кийиб юрилганида оёқнинг тўпиғи ёпиқ ҳолатда бўлиши таъминланиши шарт. 4. юбка кўк катак 65% пахта, 35% полиэстер трапеция шаклида тикилган ва ён қисмида тўртта йиғма мавжуд. юбка кийиб юрилганида тиззадан тепасини тўлиқ ёпиши ва тиззадан пастга кўпи билан 8 сантиметргача узайтирилиши мумкин. 5. енгил куртка кўк 65% пахта, 35% полиэстер эркин бичимда тикилган, ёқа ва …
4 / 6
асини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур низом давлат умумий ўрта таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб юритилади) ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини (кейинги ўринларда — мактаб формаси) жорий этиш тартибини белгилайди. 2. ушбу низом талаблари таълим муассасалари ўқувчилари учун мажбурий ҳисобланади. мазкур низом талаблари ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаблари ва мактаб-интернатлари учун татбиқ этилмайди. 3. мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт. 2-боб. таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этишнинг мақсад ва вазифалари 4. мактаб формасини жорий этишнинг мақсади ўқувчиларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишишига кўмаклашиш, ўзаро тенглик ва белгиланган тартиб-қоидаларга итоаткорлик ҳиссини уйғотиш, уларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш учун шарт-шароит яратиш, ўқувчилар ўртасида cоғлом рақобат муҳитини юзага келтиришдан иборат. 5. қуйидагилар мактаб формасини жорий этишнинг вазифалари ҳисобланади: таълим муассасаларида соғлом ижтимоий-психологик …
5 / 6
5 — 15 см пастда бўлиши; ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши; оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги; кўйлакнинг энг юқоридаги фақат битта тугмасидан ташқари бошқа тугмаларнинг қадалган бўлиши; кийимларнинг тоза ва дазмолланган бўлиши. 7. ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим, таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно. ўзбекистон республикасида аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар хамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмайди. шунингдек, умумтаълим мактабларида: ўғил бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, соқол қўйган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ва ёрқин рангларга бўяган ҳолда келишларига; қиз бола ўқувчиларнинг таълим муассасасига танасининг очиқ қисмига татуировка туширган ёки пирсинг қилган, сочини ёрқин рангларга бўяган, юзини кўзга ташланадиган даражада макияж …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"zamonaviy yagona maktab formasini ta'minlash chor-tadbirlari" haqida

 ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида вазирлар маҳкамаси қарор қилади: 1. ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги, молия вазирлиги ва «ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018/2019 ўқув йили давомида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун замонавий ягона мактаб формасини (кейинги ўринларда мактаб формаси деб юритилади) жорий этиш тўғрисидаги таклифи ма...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (25,3 KB). "zamonaviy yagona maktab formasini ta'minlash chor-tadbirlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: zamonaviy yagona maktab formasi… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram