navro'z bayramiga bag'ishlangan marosim matni

DOCX 8 стр. 79,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
саҳна байрамона безатилган, гуллар, калдиргочлар, дарахтлар, уртада «ассалом наврўз» деб ёзилган ёзма. мусиқа остида болалар залга кириб ўз жойларини эгаллайдилар. болалар карнай, сурнай, ноғора, доира чалиб байрамни очиб берадилар. сўнг саҳнага миллий мусиқа остида жарчи кириб келади. жарчи: эҳе-ҳе-ҳе................. одамлару, одамлар боғда битган бодомлар эшитмадим деманглар, эшитганлар жилманглар. элимизга наврўзи олам келди, ҳамма сайлга.......а бошловчи: ҳа, ҳа нима гап тинчликми ўзи? жарчи: элимизга наврўзи олам келди, ҳали хабарингиз йўқми? бошловчи: бўлмаса ўртокларингни ҳаммасини чақир, бойчечак топайлик. бойчечак кўкламнинг илк элчиси. биргаликда бойчечакни олиб хонадонларга кириб олган қишни ҳайдайлик. уни омонлик-сомонлик деб кўзларига суртиш учун момоларимиз ва боболаримизга етказайлик. бойчечак чикибди бугун навруз экан. ҳамма бир-бирига жигар суз экан. олам ҳам баробар кеча-кундуз экан. бойчечак чикибди бугун навруз экан. ассалом юзлари ёруг наврузим ассалом тонг каби отган наврўзим. тайёрлов гуруҳи болалари хонанда зиёданинг “баҳор” қўшиғига вальс тушиб кириб келадилар. бошловчи: болалар, қулоқ тутинг, табиатнинг қўйнига баҳор келиб юртимда яшнамоқда далалар ташқарида …
2 / 8
и олайлик югуриб чиқсин онаси. бола: бойчечак гул фаслидир наврўз фаслин наслидир. бойчечагим бочечак кутиб олай ҳушчакчак. болалар «бойчечак» қўшиғи фоннограммасига давра рақси тушиб берадилар. бошловчи: шодликдан яйрасин дилларнинг бари, неки ғам, ташвиш бор чекинсин нари. сендек умри боқий бўлсин ёш-қари, хуш келдинг наврўзим дилларга ҳамдам бизнинг қувончлардан қувонсин олам. болалар «бум-бака-бум» рақсини ижро этиб берадилар. бошловчи: бор эканда йўқ экан оч эканда тўқ экан шу яқин замонларда бир ака ва сингил бўлган экан. улар 12 ой билан учрашган эканлар. воқеа бундай бўлган экан. энди давомини тамоша қиламиз. саҳна кўриниши. /мусиқа остида бир бола синглисини етаклаб байрамга кириб келади./ бола : қани , айтчи, декабрдан кейин қайси ой келади? синглиси: март келади. бола: ўйлаб гапиргин. декабрь кейин январь келади. синглиси: йўқ ноябрь келади! бола: эй…сенга ўзи боғча опанг ўргатганми ўзи? декабрдан кейин январь келади. синглиси: йўқ, ҳаммаси бирданига келади. /шу вақт даврага мусиқа остида оймомо кириб келади./ оймомо: вой-бў! баҳсингиз …
3 / 8
биз сеҳргарни чақирамиз. ҳамма: сеҳргар, сеҳргар ўрмондаги афсунгар. олдимизга чиқақол! (мусиқа остида сеҳргар кириб келади) сеҳргар: салом болалар. яна нима тўполон ! ахир байрам одоб бор жойга келади-ку! бола: ассалому алайкум ўрмон сеҳргари. бизга ўрмон ҳайвончаларини сеҳрдан озод этиб беринг. сеҳргар: жуда яхши! агар сен менинг топишмоқларимни топсанг мен уларни жодудан озод қиламан, тополмасанг сени ҳам синглинг билан биргаликда музлатиб қўяман. бола: менга боғчамиз болалари ёрдам беришади. сеҳргар: топишмоклар. 1.тошу қумларни суриб тоғдан келар югуриб. (сув) 2.баҳорда ўсиб чиқди ям-яшил бўлиб чикди. (майса) 3.нур сочар ўтли яшар боқай десанг кўз қамашар. (куёш) 4.ўзи қизил гўзал бирам, қирга ёзар гўзал гилам. (гуллолалар). 5.кўлсиз оёқсиз эшик очар. (шамол). 6.у тушганда дала - қир кулади қиқир-қиқир. (ёмғир). /ҳар-бир тўғри топишмоқда ўрмон ҳайвонлари эрий бошлайдилар./ айиқполвон: ухлабман роса тўйиб овозингиз эшитиб, сергак тортибман бир дам, бўлингиз менга ҳамдам. қарасам келиб баҳор, тўлиб оқмоқда анҳор, қани асал яласам мазза қилиб қувнасам. қуён: мен қуён узун …
4 / 8
у. оймомо: сен уларни нотўғри тартибда айтдинг энди улар келмайдилар. сингил: агар мен дугоналарим билан рақсга тушиб берсам ойлар менинг хатоимни кечиришадими? оймомо: албатта кечиришади. қани дугоналарингни даврага чақир. қизлар “ қизларжон “ рақсини ижро этиб берадилар /мусиқа остида биттадан ойлар чиқа бошлайди./ январь: мен январман. менда “ватан ҳимоячилари” куни нишонланади. февраль: мен февралман. менда олломаларимизнинг таваллуд топган кунлари нишонланади. март: мен эса мартман. бу ойда меҳрибон онажонлар байрами ҳамда наврўзни сумалак билан кутиб оламиз. апрель: мен апрелман. менда буюк соҳибқирон амир темир бобомиз- нинг таваллуд кунлари нишонланади. май: мен эса майман .менда болажонлар варраклар учуришади. июнь: мен июнман.менда бутун болалар байрами нишонланади. июль: мен июлман. менда таътиллар, дам олиш кунлари бўлиб, болалар боғларга, тоғларга чиқадилар. август: мен августман. менда болажонлар улғайиб , мактабга ҳозирлик кўришади. сентябрь: мен эса сентябрман. менда ўзбекистонимизнинг мустақиллик куни тантанали нишонланади. октябрь: мен октябрман. менда “ўқитувчи , мураббиялар” ва “давлат тили” байрамлари нишонланади. ноябрь: мен …
5 / 8
алом азиз болалар, меҳрибон онажонлар. билимга қалби тўла, меҳригўё устозлар. байрам билан табриклаб салом келтирдим сизга! бошловчи: раҳмат сенга баҳорой ! баҳорой: азизлар бугун наврўз байрами! келинг гўзал наврўзойни қарши олайлик. /мусиқа остида бошига гулчамбар кийган, қўлида гулдаста билан наврўзой кириб келади./ бошловчи: салом сенга наврўзой! фасли баҳор элчиси. хуш келибсан даврага табиат даракчиси. наврўзой: салом азиз болалар, шўх шодон дурдоналар. салом келтирдим сизга, табиатим бағридан. бола: баҳор келса яшнар олам, яшнар диллар шўх кўнгиллар, ўзбекистон юртим бўйлаб, сайрар хушчақчақ булбуллар. бола: сувлар шилдираб оқар, қўшиғи дилга ёқар. бизга шодлик келтирдинг, салом сенга наврўзой! қизлар “ гулпари “ рақсини ижро этиб берадилар . наврўзой: болалар қаранглар даврамизга деҳқон бобо ташриф буюряптиларку. /мусиқа остида деҳқонбобо чигитполвон ва буғдойойлар билан кириб келади./ бошловчи: ассалому алайкум, деҳқонбобо! деҳқонбобо: ваалайкум ассалом жажжи набираларим. бугундан бошлаб юртимизда меҳнат палласи. жўшқин ҳаёт палласи бошланди. ўзим билан бирга чигитполвонни ва буғдойойларни олиб келганман. буғдойой: мен ҳар доим …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "navro'z bayramiga bag'ishlangan marosim matni"

саҳна байрамона безатилган, гуллар, калдиргочлар, дарахтлар, уртада «ассалом наврўз» деб ёзилган ёзма. мусиқа остида болалар залга кириб ўз жойларини эгаллайдилар. болалар карнай, сурнай, ноғора, доира чалиб байрамни очиб берадилар. сўнг саҳнага миллий мусиқа остида жарчи кириб келади. жарчи: эҳе-ҳе-ҳе................. одамлару, одамлар боғда битган бодомлар эшитмадим деманглар, эшитганлар жилманглар. элимизга наврўзи олам келди, ҳамма сайлга.......а бошловчи: ҳа, ҳа нима гап тинчликми ўзи? жарчи: элимизга наврўзи олам келди, ҳали хабарингиз йўқми? бошловчи: бўлмаса ўртокларингни ҳаммасини чақир, бойчечак топайлик. бойчечак кўкламнинг илк элчиси. биргаликда бойчечакни олиб хонадонларга кириб олган қишни ҳайдайлик. уни омонлик-сомонлик деб кўзларига суртиш учун момоларимиз ва боболаримизга ...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (79,8 КБ). Чтобы скачать "navro'z bayramiga bag'ishlangan marosim matni", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: navro'z bayramiga bag'ishlangan… DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram