daun sindromi haqida tushuncha

DOCX 12 стр. 76,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
даун синдроми ҳақида сўз юритишдан олдин аввало ҳар бир инсон ушбу касаллик ҳақида кўпроқ тушунчага эга бўлиши керак. шу боис, келинг, олдин ушбу касаллик ҳақида тушунча бериб ўтамиз. бола даун синдроми билан туғилишининг асосий омили нима? боланинг даун синдроми билан туғилишининг асосий омили онанинг ёши ҳисобланади. бу ҳақда россия фанлар академиясининг тиббий-генетик илмий маркази матбуот хизмати маълум қилган. мутахассисларнинг айтишича, ирқий келиб чиқиш ёки иқтисодий-ижтимоий шароитлар ҳомиланинг ушбу ирсий четлашиш билан туғилишига таъсир қилмайди. бироқ ҳудуднинг анъанавий ва диний хусусиятлари аҳамиятга эга бўлиши мумкин, чунки ҳомиладорликни тугатиш қабул қилинмаган ҳудудда бу четлашишга эга болалар сони ошиб боради. аёлларда 40 ёшига келиб, даун синдроми билан бола туғилиши эҳтимоли 30 ёшлиларга нисбатан 9 марта юқорироқдир. кўплаб давлатларда ҳомиладор аёлларнинг ёшидан қатъий назар, уларда ҳомилада 21-хромосома трисомиясини аниқлаш бўйича туғруққача скрининг ўтказилади. бу синдромни топишнинг энг самарали усули ноинвазив перинатал тест, яъни она қонидан ажратилган ҳомила днксининг таҳлили ҳисобланади. бундай таҳлилни ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасидаёқ …
2 / 12
ашади. улар – қуёш болалари. аутизм ва даун синдроми – руҳий имконияти чекланганликнинг энг кўп учрайдиган шаклларидан бири. бундай ташхис қўйилганлар кўпинча ўз оламида яшайди, ўзига хослиги боис жамиятдан узилиб қолади. аммо яккаланиб қолиш ёки фақатгина ўзига ўхшаганларнинг қуршовида қолиш даун синдроми ва аутизмнинг янада оғирлашишига сабаб бўлиши мумкин. шу боис имконияти чекланганларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ҳақида кўп гапирилади. лекин жамият уларнинг ҳуқуқлари ва ҳиссиётларига дахл қилмаган ҳолда мулоқотга киришишга тайёрми? руҳий имконияти чекланган инсонлар билан мулоқотда унинг нималарни ҳис қилиши, сизни, дунёни қандай кўришини билиш муҳим. улардаги ғайриодатий ҳаракатларга нима сабаб бўлишини билиш уни тушуниш ва ғамхўрлик қилишда биринчи қадам бўлади. аутистлар – ёмғир болалари аутистик спектрдаги бузилишлар бўлувчи синдром – аутизм боланинг ижтимоий ҳаётга мослаша олмаслиги билан кечади. бу касаллик эмас, уларнинг энг асосий ўзига хослиги шундаки, реалликни бошқача кўради, эшитади, сезади. улар одатда иқтидорли, ижодкор бўлишади. шу боис ҳам ёмғир болалари деб ном берилган. ёмғир болалари билан …
3 / 12
ир-бирига боғлиқ эмас, балки бир-бирига цемент билан мустаҳкамланмай, устма-уст терилган ғиштларга ўхшайди. қўққисдан жисмоний ҳолат ўзгарса, боланинг ҳожатга чиққиси келиб қолса, баланд товуш янграса, бу ғиштлар тўрт томонга сочилиб кетади ва мавҳумлик пайдо бўлади, натижада бола ваҳимага тушади. ёмғир болаларига ташқи дунёга бефарқлик, ўзи билан ўзи гаплашиш хос. сезгиларнинг ўта таъсирчанлиги ва ўз навбатида бир-бирини тўлдирмаслиги болада ташқи дунёга нисбатан ҳуркиш, ваҳима ҳиссини уйғотади. мана шу ваҳимани босиш учун бола ўзини чалғитувчи одат топади: бир жойда тинимсиз айланиши, ўзини тишлаши, қўлларини тез-тез ҳаракатга келтириши мумкин. бу – боланинг яна стабил ҳолатга қайтиши, ўз қобиғига кириб олиши учун ўзига хос ҳимоя воситаси саналади. улар ўзгаларнинг ҳисларини тушунишмайди. улар бошқаларнинг жаҳл, қайғу, хурсандчилик, йиғи каби ҳиссиётларини тўғри баҳолаш учун етарли даражадаги маълумотни қабул қила олмайди, шунинг учун мос реакция қайтармайди. сиз жаҳл қилганингизда у кулиши мумкин. улар фақат аниқликни қабул қилади. ўзаро суҳбатда одамлар метафора, киноя ёки ҳазил ифодасини берувчи оҳанг кабилардан …
4 / 12
мларнинг кўзига қарай олмайман. узоқ уринишлардан кейингина мулоқот чоғида суҳбатдошимнинг икки қоши ўртасига қараб туришни ўргандим», дейди. ёмғир болалари бошқаларга нисбатан эмпатия кўрсата олмаслиги уларда ҳеч қандай ҳиссиёт йўқ дегани эмас. улар ҳам хурсанд бўлишади, қайғуга ботишади. фақат буни бошқачароқ намойиш этишади. қуёш болалари хромосомалар сонининг одатдагидек 46та эмас, 47та бўлиши билан кечувчи даун синдроми боланинг нафақат руҳий ҳолати, балки ташқи кўринишида ҳам аниқ белгилар билан намоён бўлади. доим очиқ чеҳрада бўлиши, меҳрибонлиги учун ҳам уларни қуёш болалари деб аташади. даун синдроми бўлган болаларда ташқи белгилар: юзнинг яссилиги, кўз қисиқлиги, кўзлар орасининг узоқлиги, бурун ва қулоқнинг нисбатан кичиклиги намоён бўлади. қуёш болалари аутистлардан фарқли равишда жамият билан бирга бўлишга интилади. бунда унга кўмаклашиш ва унинг ўзига хослигини инобатга олиш керак: маълумотларни қабул қилиш қийин кечади. ақлий ривожланишнинг секинлиги боис даун синдроми бўлган болалар маълумотни, янги кўникмани тенгдошларига қараганда анча узоқ ва мураккаб ўзлаштиришади. фикрни етказишда ҳам гапни имкон қадар содда …
5 / 12
гапирган маъқул. ундан ҳалинчакда учишни истайсанми деб сўрагандан кўра, ҳалинчакни кўрсатиш яхшироқ. уни бирон нарсани танлашга ундаш керак эмас. қанақа ширинлик ейишни истайсан, деб эмас, шоколад олиб берайми, деб сўраш тўғрироқ бўлади. энг муҳими – сабр. қуёш болалари ўз фикрини етказиб беришга қийналиши, жумлаларни узоқ такрорлаши мумкин. бу пайтда уни шоширмаслик, сабр ва диққат билан тинглаётганингизни кўрсатиш керак. шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда нафақат даун синдроми билан балки бошқа касаллик биланг оғриган беморлар учун ҳам кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. турли хил саҳоват ташкилотлари орқали уларга ёрдам кўрсатиб келинмоқда. жумладан, ўзбекистонлик опа-сингил «қуёш-болалар»и учун мобил илова ишлаб чиққанлиги ҳам ғоят таҳсинга сазовордир. 17 ёшли севинч ва унинг опаси настарин ҳар йили бмт тараққиёт дастури қўллаб-қувватлаши остида ўзбекистонда хотин-қизлар учун technovation технологик танлови ўтказилиши ҳақида эшитишлари билан унда иштирок этишга қарор қилишди. зеро, бу вақтга келиб, уларда мобил телефонлар учун илова ишлаб чиқиш ғояси бор эди. етти йил илгари маҳмудовлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "daun sindromi haqida tushuncha"

даун синдроми ҳақида сўз юритишдан олдин аввало ҳар бир инсон ушбу касаллик ҳақида кўпроқ тушунчага эга бўлиши керак. шу боис, келинг, олдин ушбу касаллик ҳақида тушунча бериб ўтамиз. бола даун синдроми билан туғилишининг асосий омили нима? боланинг даун синдроми билан туғилишининг асосий омили онанинг ёши ҳисобланади. бу ҳақда россия фанлар академиясининг тиббий-генетик илмий маркази матбуот хизмати маълум қилган. мутахассисларнинг айтишича, ирқий келиб чиқиш ёки иқтисодий-ижтимоий шароитлар ҳомиланинг ушбу ирсий четлашиш билан туғилишига таъсир қилмайди. бироқ ҳудуднинг анъанавий ва диний хусусиятлари аҳамиятга эга бўлиши мумкин, чунки ҳомиладорликни тугатиш қабул қилинмаган ҳудудда бу четлашишга эга болалар сони ошиб боради. аёлларда 40 ёшига келиб, даун синдроми билан бола туғилиши эҳт...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOCX (76,3 КБ). Чтобы скачать "daun sindromi haqida tushuncha", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: daun sindromi haqida tushuncha DOCX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram