пуанкаре

PDF 18 стр. 501,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 18
абдуқаюм йўлдошев пуанкаре ҳикоя i “вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан”. бундан ўттиз беш йил бурун масковда мана шу портфелни нақ бир юз йигирма рублга олаётганимда сотувчи “тоза чарм. сизга юз йил хизмат қилиб беради. ҳатто бир асрдан кейин ҳам янгидай туради!” деб роса оғиз кўпиртирган, ёнимда турган ўзим қатори аҳли урфоннинг айримлари эса кўрсаткич бармоқларини чаккаларига тираб, айлантиришдан ўзларини тийишолмаган, баайни айтмоқчи бўлгандиларки, тентаклик ҳам эви билан­да, сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига, деганлари асли шу; аммо на илож, зоримиз бор, зўримиз йўқ, илло наинки лириклар, балки биздек жиддий риёзиётчилар сафида ҳам ақли қосирлар учраб туриши эҳтимоллик назариясига мос ва хос… дарвоқе, олдиндан айтиб қўя қолай, келажак уларнинг адашмаганлигини кўрсатди. аммо ўшанда… ўшанда кўнглим портфелга суст кетганди. гўё шуни олсам, ичига қўлёзмаларимни солсам, габаритлари улканроқ тумор янглиғ маҳкам бағримга босиб юрсам бас, барча ишларим ўз­ўзидан юришиб кетадигандек. тўғри, тиркаш жўрам ниҳоят …
2 / 18
а, мендай олий маълумотли, бўйнига илоннинг тилидай бўйинбоғ тақиб олган бўлғуси олим қўйнига урғочи бўрининг жинсий органини солиб юрсинми? ўрисчасига айтганда, где это видано… аммо дўлвор жўрамни хафа қилиб қўймай деган мақсадда бу ажабтовур “совға”ни рад этишим сабабини ётиғи билан, илмийроқ асосда тушунтиришга уриндимки, хўп, ана, ўзинг уч юз чақиримлик йўлдан келдинг шу матоҳни кўтариб, хўш, бундай ўйлаб кўр­чи, нима бўлди, қайси ишинг бирдан, секундда, гаррантияси билан жўнашиб кетди? чақирилмаган қўноғимни чуқур мантиқли гапим билан бопладим­ ов, деб турсам, тиркаш куйдирган калладай тиржайди: “сени топдим­ку, жўра, ишимнинг бундан ортиқ жўнашгани бўлама?”. бунга нима дейсиз? йўқ, алдаб­сулдаб, “кейин бориб оламан” қабилидаги яхши гаплар билан жўрамни ўша очилмаган тугунчадаги шармсиз бойлиги билан қўшиб ортга қайтариб юбордим. сўнгроқ, не ҳодисотлару истилоҳлар, не эврилишлару синоатлар ҳосиласи ўлароқ онг­шуур бирлан тафаккурда, қалб бирлан руҳониятда бемисл ўзгаришлар юз берганида, айниқса, қисматнинг омадсизлик ҳамда бебахтлик аталмиш икки баҳайбат тоши орасида шафқатсизларча эзилиб­ янчилиб, зулумот бағрида “дод” дейишга …
3 / 18
текизиб гурунглашиб ўтиришдан ортиқ ҳўзир борма бу дунёда?”) одам қуригандай келиб­келиб хотини билан гаров ўйнаб, кенжасининг тўйига тошкентдан қирқта санъаткор опкелган, ҳаммасини тоққа отда опчиққан, орқаси шилинганидан столда ўтиролмай, диконглаб ўйнайверган қўшиқчи­раққосларнинг устидан даста­даста пул сочган, тўйдан кейин эса – баҳс шартига кўра – устма­уст қирқ кун мағлуб хотинини тўй суратга олинган видеони томоша қилишга мажбур этган, ўзи бўлса ўтирган чорпояда мийиғида илжайган кўйи мўйловини сила­аб… бир бандага бундан ортиқ яна не керак, ахир, яна не керак?.. айтгандай, гап портфелдан бошланганди­я, мен бўлсам қаёқларга улоқиб кетдим. бироқ бунга ажабланмасаям бўлади – математик қонуният бу. ҳаётнинг ўзи сонлардан иборатлиги қанчалик рост бўлса, ёш билан тил эшилишининг бир­бирига тўғри мутаносиблиги шунчалик ҳақиқат. зеро, мен ҳалига довур кам гапирадиган мўйсафидни кўрмадим… мана ўша портфель. юз йил эмиш! бир асрнинг учдан бирини ўтаб­ўтамай юзимга ўхшаб бужмайиб, қаримсиқ бўлиб қолди; бир хил жойларининг териси кўчган, кал бошимни эслатади. мол ҳам эгасига ўхшаркан­да. буям 1 камдай, …
4 / 18
ар, илтимос, ўтинаман, ёлвораман… аммо қани таваллойимни бир кас эшитса! билъакс, “мияси чайқалган­да, ҳар нарсани валдираяпти… йўқ, ўзини артистликка солаяпти… бу энди шопирни соғиб ичади” қабилидаги тахминлар қулоғимга чалинди, холос. ҳолбуки, мен артист эмасдим, миям чайқалмаганди, эсанкираб қолган шўрлик шопирни соғиб ичиш ниятим ҳам йўқ эди. мен қўлёзмаларимни йўқотиб қўйиш ваҳимасидан шу кўйга тушгандим. гарчанд ўшал бахтсиз ҳодиса туфайли қаторасига тўрт йил ҳасса таяниб юришга ўтган бўлсам­да, мени чап оёғимдаги болдир суягининг тўрт энликка қисқаргани эмас, ногаҳоний зарба боис қўлимдан отилиб кетган портфелимдан сочилган битикларимнинг изсиз йўқолгани кўпроқ изтиробга солди. кимга керак эди улар? ҳар саҳифадаги нари борса саккизта формула билан тўртта график кимниям қизиқтирарди? бу ахир… бу ахир, агар муқояса жоиз эса, кўринмас одамнинг иш дафтарини ўғирлаб қочган, сўнг узун тунлари саҳифалардаги ўзининг мутлақо тиши ўтмайдиган қайдларга анграйиб қараб ўтирадиган саводсиз, жоҳил кимсанинг мантиқдан буткул холи қилиғини эслатмаяптими сизга? йўқ, йўқ, уэллсни тинч қўяйлик. илло, мендай ер юзида судралиб …
5 / 18
илиб­ тутилиб қоладиган одат чиқарарди. биз афсоналар ва ўтрикларнинг юмшоққина, иссиққина қучоғида яшаймиз. биз ўзимиз шуни истаймиз, бошқаси керак эмас, бошқаси бизга ёқмайди, нотавон кўнглимизга ўтиришмайди. биз ўзимиз тўқиб чиқарган ривоятларга­да ишониб кун кечирамиз, зарурат туғилиб қолганда уйдирмаларимизни ялов қилиб кўтарамиз, “ягона ҳақиқат!”, ҳимоя қиламиз, улар учун жангга кирамиз, жон олиб­жон берамиз, қаҳрамонлик кўрсатамиз. мисоли ўрмонга адашиб кириб қолган отга беадад ҳайрат ва қўрқув билан термулиб қолган, сўнг, от қариб вафот этгач, уни илоҳ даражасига кўтарган, суякларига сиғина бошлаган гўл аборигенлар мисоли ҳаётимиздаги тимсол ва тушунчаларимизни аввал ўзимиз бўй­ бастимизга мослаб яратиб оламиз­да, сўнг уларнинг ожиз бандиларига эвриламиз. шаксиз, бу гап биринчи бўлиб кимдан чиққанини энди аниқлаб бўлмайди. аммо институтда каминанинг хўп ғаройиботларга бой қисмати борасида ажабтовур талқинлар бор эдики, улар бора­бора, эҳтимолки ўзимнинг унсиз маъқулловиму ҳайбаракаллачилигим орқали исбот ҳам талаб қилиб ўтирмайдиган оддий маъқулот, яъниким аксиома сифатида тилга олинадиган бўлиб қолди. сиз биринчи курсда таълим олаётган исталган талаба ёинки …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 18 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "пуанкаре"

абдуқаюм йўлдошев пуанкаре ҳикоя i “вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан”. бундан ўттиз беш йил бурун масковда мана шу портфелни нақ бир юз йигирма рублга олаётганимда сотувчи “тоза чарм. сизга юз йил хизмат қилиб беради. ҳатто бир асрдан кейин ҳам янгидай туради!” деб роса оғиз кўпиртирган, ёнимда турган ўзим қатори аҳли урфоннинг айримлари эса кўрсаткич бармоқларини чаккаларига тираб, айлантиришдан ўзларини тийишолмаган, баайни айтмоқчи бўлгандиларки, тентаклик ҳам эви билан­да, сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига, деганлари асли шу; аммо на илож, зоримиз бор, зўримиз йўқ, илло наинки лириклар, балки биздек жиддий риёзиётчилар сафида ҳам ақли қосирлар учраб туриши эҳтимоллик назариясига мос ва хос… дарвоқе, олдиндан айтиб қўя...

Этот файл содержит 18 стр. в формате PDF (501,9 КБ). Чтобы скачать "пуанкаре", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: пуанкаре PDF 18 стр. Бесплатная загрузка Telegram