vositachilik bitimlari. marketing tadqiqotlari.

DOCX 23 стр. 109,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 23
12-mavzu. vositachilik bitimlari. marketing tadqiqotlari. reja: 1. agentlik shartnomasi 2. komissiya shartnomasi 3. marketing tadqiqotlari (ish) uchun shartnoma 4. reklama shartnomasi 5. axborot xizmati shartnomasi 6. transport ekspeditsiya shartnomasi 7. saqlash shartnomasi 8. boshqa turdagi vositachilik shartnomalari воситачилик шартномаси хизмат кўрсатишга оид шартномалар тизимига мансуб ҳисобланади ва бунда воситачи комитент кўрсатмаларига мувофиқ ўз номидан лекин комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимларни тузади. хизмат кўрсатишнинг бу турида воситачи томонидан учинчи шахс учун ҳуқуқий оқибат туғдирадиган юридик ҳаракат содир этилади. воситачилик ёрдамида мол-мулкни пулли реализация қилишга доир келишувлар амалга оширилади. бошқача қилиб айтадиган бўлсак у савдо воситачилиги муносабатини расмийлаштиради. профессионал савдо воситачиси (воситачи) иштирокчи сотувчи (ишлаб чиқарувчи) ва сотиб олувчи (истеъмол қилувчи) ликдан ва яна контрагентларни топиш улар билан тузилган келишувларни расмийлаштириш ва бажаришдан ҳам озод этади. масалан, халқаро савдо муносабатларида ишлаб чиқарувчилар (экспортер) ёки истеъмол қилувчилар (импортер) халқаро контрагентлар билан олдисотди ишларида халқаро бозорда воситачи иштирокида иш кўрадилар. ўзбекистон республикаси …
2 / 23
ишончли бошқариш шартномалари киради. топшириқ шартномаси ҳам воситачилик шартномаси каби ўзида учинчи шахснинг муайян топшиғирини бажариш хизматини ифодалайди. албатта бунда воситачи ва вакил бажарилиши лозим бўлган юридик ҳатти-ҳаракат ва битим соҳаси бўйича муайян билим ва малака эга бўлиши талаб этилади. с.б.бобоқуловнинг фикрича топшириқ шартномаси бўйича қонунга зид бўлмаган ҳаракатлар юзасидан топшириқ берувчининг берган топшириғини вакил амалга оширса, воситачилик шартномаси бўйича воситачи фақатгина фуқаролик муомаласида бўлиши мумкин бўлган буюмлар юзасидан савдосотиқ қилишда воситачилик қилиш мумкин 1 . бу ўринда с.б.бобоқулов воситачилик шартномасини фақат савдо-сотиқ қилиш бўйича битимлар тузиш билан боғлаши баҳсли характерга эга. бинобарин, фкда воситачилик шартномасига берилган таърифда шартноманинг айнан қайси соҳадаги битимлар тузиш хизматини амалга оширишга қаратилганлиги белгиланган. шу сабабли воситачилик савдо-сотиқ битимлари билан бирга, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш битимларини тузишга ҳам қаратилиши мумкин. воситачилик шартномаси қуйидаги ҳолатлар бўйича топшириқ шартномасидан фарқ қилади: 1. бажарилиши лозим бўлган кўрсатмалар ва кўрсатиладиган хизмат мазмуни ва моҳиятига кўра. агар топшириқ шартномаси …
3 / 23
мажбуриятларнинг унинг ўзи учун эмас, балки топшириқ берувчи учун вужудга келади. воситачилик шартномасида воситачининг учинчи шахс билан тузилган битим юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлар комитенда воситачидавужудга келади. зеро, фкнинг 832-моддаси 2-қисмида белгиланганидек, воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатларга киришган бўлса ҳам, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади. 3. топшириқ шартномасида ҳам, воситачилик шартномасида ҳам барча ҳаракатлар топшириқ берувчи ва комитент ҳисобидан амалга оширилади. бироқ топшириқ шартномасида вакил амалга оширадиган юридик ҳаракатлар мол-мулкка нисбатан умумий қилиб белгиланса, воситачилик шартномаси муайян муддатга ёки амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда, қайси ҳудудда бажарилиши кўрсатилган ёки кўрсатилмаган ҳолда, комитент воситачига топширган комитентнинг манфаатларини кўзлаб ва унинг ҳисобидан битим тузиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бермаслик ҳақида мажбурият олган ҳолда ёки бундай мажбуриятни олмаган ҳолда, воситачилик нарсаси бўлган товарларнинг ассортименти хусусида шартлар қўйилган ёки қўйилмаган ҳолда тузилиши мумкин. 4. …
4 / 23
нун ҳужжатлари такомиллаштиришни талаб қилади. хусусан, воситачиликни амалга ошириш соҳаларидан келиб чиқиб, фаолиятнинг ушбу турини лицензиялаш масалалари қонун ҳужжатларида белгиланмаган. шу муносабат воситачилик хизматини тартибга солувчи қонун нормаларини такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. воситачилик шартномасининг моҳияти фуқаролик ҳуқуқи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда учинчи шахсларнинг иштироки фуқаролик ҳуқуқи фанида ва иқтисодий муомала тизимида ўзига хос ўринга эга ҳисобланади. бинобарин, шахснинг ўзига тегишли субъектив ҳуқуқларини амалга ошириш имконияти ва салоҳиятига эга бўлмаслиги ёхуд унда шунга хоҳиш ва истакнинг мавжуд эмаслиги унинг ҳуқуқлари бекор бўлиши ёки барҳам топишига олиб келмайди. шу билан бирга шахсга тегишли ҳуқуқларнинг у томонидан амалга оширилмаслиги ушбу ҳуқуқлар муомаласига ҳам тўсқинлик қилмайди. маълумки фуқаролик ҳуқуқ субъектларга ўз ҳуқуқларини учинчи шахслар орқали амалга ошириш имкониятини беради ва бунда турли хилдаги фуқаролик-ҳуқуқий конструкциялар айнан мазкур ҳолатга қаратилган. хусусан, фкнинг 9-моддасида фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этишлари …
5 / 23
ҳуқуқларни ўз номидан амалга оширилиши билангина алоҳидалик касб этади. бу ҳолатда фкнинг 832-моддасида воситачилик шартномасига берилган таърифдан англашилади. мазкур нормага мувофиқ, воситачилик шартномаси бўйича бир тараф (воситачи) иккинчи тарафнинг (комитент) топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимни ҳақ эвазига тузиш мажбуриятини олади. мазкур таъриф ва фкда воситачилик шартномаси бевосита тартибга солишга бағишланган бошқа нормаларда ифодаланган ҳолатлар мазкур шартноманинг моҳиятини белгиловчи қуйидаги конструктив белгиларини ажратиб кўрсатиш имконини беради: биринчидан, воситачилик шартномаси вакиллик, ишончнома, топшириқ, мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси каби хизмат кўрсатиш шартномаларига киради. иккинчидан, воситачилик шартномасининг предметини учинчи шахслар билан тузиладиган битимлар ташкил қилади . учинчидан, битим (битимлар) топшириқ кимга берилган бўлса, шу шахс номидан тузилиши лозим. юқорида таъкидлаганимиздек мазкур ҳолат воситачилик шартномасининг топшириқ шартномасидан ажартиб турувчи энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади ва бу қоида фкнинг 832-моддаси 2- қисмидан келиб чиқади. мазкур нормага кўра, воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 23 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "vositachilik bitimlari. marketing tadqiqotlari."

12-mavzu. vositachilik bitimlari. marketing tadqiqotlari. reja: 1. agentlik shartnomasi 2. komissiya shartnomasi 3. marketing tadqiqotlari (ish) uchun shartnoma 4. reklama shartnomasi 5. axborot xizmati shartnomasi 6. transport ekspeditsiya shartnomasi 7. saqlash shartnomasi 8. boshqa turdagi vositachilik shartnomalari воситачилик шартномаси хизмат кўрсатишга оид шартномалар тизимига мансуб ҳисобланади ва бунда воситачи комитент кўрсатмаларига мувофиқ ўз номидан лекин комитент ҳисобидан бир ёки бир неча битимларни тузади. хизмат кўрсатишнинг бу турида воситачи томонидан учинчи шахс учун ҳуқуқий оқибат туғдирадиган юридик ҳаракат содир этилади. воситачилик ёрдамида мол-мулкни пулли реализация қилишга доир келишувлар амалга оширилади. бошқача қилиб айтадиган бўлсак у савдо воситачилиги мунос...

Этот файл содержит 23 стр. в формате DOCX (109,7 КБ). Чтобы скачать "vositachilik bitimlari. marketing tadqiqotlari.", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: vositachilik bitimlari. marketi… DOCX 23 стр. Бесплатная загрузка Telegram