davlatning maqsadli jamg'armalari

PPTX 118 sahifa 271,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 118
презентация powerpoint давлатнинг мақсадли жамғармалари режа: 1. давлатнинг мақсадли жамғармаларининг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. 2. пенсия жамғармаси. 3. бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси. 4. ўзбекистон республикаси хусусийлаштирилган.корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси. 5. ўзбекистон республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси. 1. давлатнинг мақсадли жамғармаларининг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва аҳамияти давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органлари ихтиёридаги қатъий мақсадли хусусиятга эга бўлган молиявий маблағлар йиғиндисидир. бу жамғармаларни молиявий маблағларининг шаклланиши, тақ-симланиши ва ресурслардан мақсадли фойдаланиши бевосита молиявий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мувофиқлаштирилади ва тартибга солинади. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ижтимоий-иқтисодий хусусиятига кўра, муайян бир аҳоли қатлами ёки инвестицион дастур эҳтиёжларини назарда тутиб, мамлакатда яратилаётган миллий даромадни қайта тақсимлаш орқали ташкил этилади. давлат умумжамият аҳамиятига молик бўлган ижтимоий -иқтисодий чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларда шаклланаётган молиявий ресурсларнинг бир қисмини бюджетдан ташқари жамғармалари ихтиёрига молиянинг тақсимлаш функцияси орқали …
2 / 118
бўлади. ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларига таяниб айтиш мумкинки, одатда давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидаги шартли икки йўл орқали ташкил этилади: 1. давлат бюджетига ажратилиши лозим бўлган маблағлар ҳисобидан муҳим умумжамият аҳамиятига эга бўлган муаммоларни ҳал этиш учун маълум бир харажатларни ташкил этиш; 2. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармасини шахсий (ўзлик), махсус ажратма ва бадал маблағлари ҳисобидан шакллантириш. бизда ҳам юқорида қайд этилган вазиятга ўхшаш ҳолат вужудга келиши ва мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши муносабати билан 2004-2009-молия йилларини ўзида қамраб олган давлатнинг бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармаси ташкил этилган эди. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳар қандай мақсадли хусусиятга эга бўлиб, одатда унинг номида қандай мақсад учун ташкил этилаётганлиги акс этади. масалан, пенсия жамғармаси, республика йўл жамғармаси, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва ҳ.к. молия тизимининг бошқа бўғинлари каби давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этишнинг моддий манбалари миллий даромад ҳисобланади. бундай жамғармаларнинг аксарият қисми миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида вужудга …
3 / 118
уларнинг кўлами кенг, аммо асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:  иқтисодиётнинг устувор соҳаларини қўшимча молиявий ресурслар билан таъминлаш (экология фондлари, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқалар);  турли махсус жамғармалар кўмагида аҳолига ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари бевосита давлат ихтиёрида бўлсада, алоҳида шаклда фаолият юритади ва давлат томонидан молиявий ресурсларини дафъатан олиб қўйишга рухсат берилмайди. уларнинг давлат бюджети ва унга тенглаштирилганлардан фарқли томони шундаки, бу фондларнинг молиявий ресурсларидан фойдаланиш қатъий мақсадли хусусиятга эга. мақсадга эришгандан кейин даромад олиш мақсадида бошқа тижорат обектларига муддатли инвестиция қилиш ҳам мумкин. амалиётда ҳар бир давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармасининг молиявий манбалари ҳар хил бўлади. лекин шартли равишда уларнинг қуйидаги гуруҳлардан ташкил топиши жаҳон тажрибасида намоён бўлади:  мос равишдаги фондлар учун давлат томондан ўрнатилган махсус мақсадли солиқлар, йиғимлар ва ажратмалар;  хўжалик субектларининг иқтисодий-молиявий самарасидан ажратмалар;  давлат бюджети маблағлари;  фондларни юридик шахс сифатида тижорат фаолияти(молия бозори)дан олган фойдалари;  тижорат …
4 / 118
аси (ушбу жамғарма 2019-йил 1-январдан бошлаб ўзбекистон республикасининг автомобил йўллари давлат қумитаси тасарруфига ўтказилди ва унинг асосий функцияларини бажариш мақсадидаги манзилли дастурларни келишиш ва молиялаштириш ўзбекистон республикаси молия вазирлиги функциясига ўтказилди), ўзбекистон республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси ва бошқалардан иборат. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳуқуқий мақомига мувофиқ ҳам классификацияланади. одатда, улар федератив сиёсий тузумга асосланган давлатларда 3 тага, унитар сиёсий тузумга асосланган мамлакатларда эса 2 тага бўлинади. жумладан, федератив мамлакатларда давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалар қуйидагилардан иборат: 1) федерал бошқарув мулкида бўлган давлат жамғармалари; 2) федерация таркибида бўлган штат, республика, эр, кантонлар ва бошқалар мулкидаги минтақавий жамғармалар; 3) маҳаллий (муниципал) бошқарув ва ихтиёрида бўлган маҳаллий аҳамият касб этувчи жамғармалар. унитар сиёсий тузумга асосланган давлатларда эса бу жамғармалар: 1) республика тасарруфида бўлган жамғармалардан …
5 / 118
4 ўзбекистон республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси; 5) ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “нуроний” жамғармаси; 6) ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги республика йўл жамғармаси (ушбу жамғарма 2019-йил 1-январдан бошлаб ўзбекистон республикасининг автомобил йўллари давлат қумитаси ихтиёрига ўтказилди ва унинг асосий функцияларини бажариш мақсадидаги манзилли дастурларни келишиш ва молиялаштириш ўзбекистон республикаси молия вазирлиги функциясига ўтказилди); 7) ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “эл-юрт умиди” жамғармаси. маблағлари солиқлар, мажбурий тўловлар ва жарималар, шунингдек бюджет субсидияларидан шакллантириладиган давлат мақсадли жамғармалари давлат функцияларини амалга ошириш учун ташкил этилади. давлат мақсадли жамғармалари ўзбекистон республикаси президентининг қарори билан ташкил этилади. давлат мақсадли жамғармалари юридик шахс шаклида ёки юридик шахс ташкил этмасдан тузилиши мумкин. 2. пенсия жамғармаси умумдавлат молияси таркибидаги бўғинлар ичида давлат бюджетидан кейин ҳажми ва истеъмолчиларни қамраб олиш кўлами ҳамда ижтимоий аҳамияти бўйича иккинчи ўринда турадиган марказлашган жамғармалардан бири бу бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ҳисобланади. ўзбекистон республикасида бюджетдан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 118 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlatning maqsadli jamg'armalari" haqida

презентация powerpoint давлатнинг мақсадли жамғармалари режа: 1. давлатнинг мақсадли жамғармаларининг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. 2. пенсия жамғармаси. 3. бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси. 4. ўзбекистон республикаси хусусийлаштирилган.корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси. 5. ўзбекистон республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси. 1. давлатнинг мақсадли жамғармаларининг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва аҳамияти давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органлари ихтиёридаги қатъий мақсадли хусусиятга эга бўлган молиявий маблағлар йиғиндисидир. бу жамғармаларни молиявий маблағларининг шаклланиши, тақ-симланиши ва ресурслардан мақсадли фойдал...

Bu fayl PPTX formatida 118 sahifadan iborat (271,6 KB). "davlatning maqsadli jamg'armalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlatning maqsadli jamg'armala… PPTX 118 sahifa Bepul yuklash Telegram