davlatning maqsadli jamg'armalari

PPTX 112 pages 265.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 112
презентация powerpoint давлатнинг мақсадли жамғармалари режа: 1. давлатнинг мақсадли жамғармаларининг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. 2. пенсия жамғармаси. 3. бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси. 4. ўзбекистон республикаси хусусийлаштирилган.корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси. 5. ўзбекистон республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси. 1. давлатнинг мақсадли жамғармаларининг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва аҳамияти давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органлари ихтиёридаги қатъий мақсадли хусусиятга эга бўлган молиявий маблағлар йиғиндисидир. бу жамғармаларни молиявий маблағларининг шаклланиши, тақ-симланиши ва ресурслардан мақсадли фойдаланиши бевосита молиявий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мувофиқлаштирилади ва тартибга солинади. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ижтимоий-иқтисодий хусусиятига кўра, муайян бир аҳоли қатлами ёки инвестицион дастур эҳтиёжларини назарда тутиб, мамлакатда яратилаётган миллий даромадни қайта тақсимлаш орқали ташкил этилади. давлат умумжамият аҳамиятига молик бўлган ижтимоий -иқтисодий чора-тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларда шаклланаётган молиявий ресурсларнинг бир қисмини бюджетдан ташқари жамғармалари ихтиёрига молиянинг тақсимлаш функцияси орқали …
2 / 112
бўлади. ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларига таяниб айтиш мумкинки, одатда давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидаги шартли икки йўл орқали ташкил этилади: 1. давлат бюджетига ажратилиши лозим бўлган маблағлар ҳисобидан муҳим умумжамият аҳамиятига эга бўлган муаммоларни ҳал этиш учун маълум бир харажатларни ташкил этиш; 2. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармасини шахсий (ўзлик), махсус ажратма ва бадал маблағлари ҳисобидан шакллантириш. бизда ҳам юқорида қайд этилган вазиятга ўхшаш ҳолат вужудга келиши ва мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши муносабати билан 2004-2009-молия йилларини ўзида қамраб олган давлатнинг бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармаси ташкил этилган эди. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳар қандай мақсадли хусусиятга эга бўлиб, одатда унинг номида қандай мақсад учун ташкил этилаётганлиги акс этади. масалан, пенсия жамғармаси, республика йўл жамғармаси, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва ҳ.к. молия тизимининг бошқа бўғинлари каби давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ташкил этишнинг моддий манбалари миллий даромад ҳисобланади. бундай жамғармаларнинг аксарият қисми миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида вужудга …
3 / 112
анинг даромадларини шакллантиришда ёки унинг харажатларини амалга оширишда намоён бўлади. масалан, кўпчилик мамлакатларда валюта фондининг ташкил этиш манбаи марказлаштирилган бюджет маблағларидан қайтариб берилмайдиган субсидия шаклидаги ресурслар ҳисобланади. бир томонлама молиявий алоқалар фонд даромадининг бир қисмини молия тизимининг бошқа бўғинига дотация ёки субсидия сифатида ўтказганда ҳам вужудга келади. масалан, ақшда ташкил этилган йўл жамғармаси махсус солиқлар ҳисобига ташкил этилади, аммо даромадлар харажатлардан ортиқ бўлган даврларда федерал бюджетга заём шаклида тақдим этилади. икки томонлама молиявий муносабатлар. бундай муносабатлар амалиётда молиявий ресурсларнинг оқими фондлараро ва молия тизимининг бошқа бўғинлари ўртасида содир бўлади. масалан, пенсия жамғармаси нафақат махсус ажратмалар ҳисобига ташкил этилади, балки ҳозирги даврда республика бюджетидан олинаётган субсидия (трансфертлар) ҳисобидан ҳам қисман шаклланади. бир вақтнинг ўзида, агар фонд даромадида актив салдо вужудга келса, у ортиқча молиявий ресурслар ҳисобига қисқа муддатли давлат ғазначилик қимматли қоғозларини харид қилиб, бюджет дефицитини камайтириши ёхуд давлат бюджетга кредитор сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин. кўп томонлама молиявий муносабатлар. бунда …
4 / 112
ва давлат томонидан молиявий ресурсларини дафъатан олиб қўйишга рухсат берилмайди. уларнинг давлат бюджети ва унга тенглаштирилганлардан фарқли томони шундаки, бу фондларнинг молиявий ресурсларидан фойдаланиш қатъий мақсадли хусусиятга эга. мақсадга эришгандан кейин даромад олиш мақсадида бошқа тижорат обектларига муддатли инвестиция қилиш ҳам мумкин. амалиётда ҳар бир давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармасининг молиявий манбалари ҳар хил бўлади. лекин шартли равишда уларнинг қуйидаги гуруҳлардан ташкил топиши жаҳон тажрибасида намоён бўлади:  мос равишдаги фондлар учун давлат томондан ўрнатилган махсус мақсадли солиқлар, йиғимлар ва ажратмалар;  хўжалик субектларининг иқтисодий-молиявий самарасидан ажратмалар;  давлат бюджети маблағлари;  фондларни юридик шахс сифатида тижорат фаолияти(молия бозори)дан олган фойдалари;  тижорат банкларининг кредит ресурслари. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармаларини ўзларининг иқтисодий мазмуни ва ташкил этиш заруратига кўра иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин: 1. ижтимоий хусусият касб этувчи жамғармалар. буларнинг таркибига пенсия жамғармаси бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “нуроний” жамғармаси, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги мутахас-сисларни хорижда тайёрлаш …
5 / 112
иятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси ва бошқалардан иборат. давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳуқуқий мақомига мувофиқ ҳам классификацияланади. одатда, улар федератив сиёсий тузумга асосланган давлатларда 3 тага, унитар сиёсий тузумга асосланган мамлакатларда эса 2 тага бўлинади. жумладан, федератив мамлакатларда давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалар қуйидагилардан иборат: 1) федерал бошқарув мулкида бўлган давлат жамғармалари; 2) федерация таркибида бўлган штат, республика, эр, кантонлар ва бошқалар мулкидаги минтақавий жамғармалар; 3) маҳаллий (муниципал) бошқарув ва ихтиёрида бўлган маҳаллий аҳамият касб этувчи жамғармалар. унитар сиёсий тузумга асосланган давлатларда эса бу жамғармалар: 1) республика тасарруфида бўлган жамғармалардан ва 2) маҳаллий ҳокимият ихтиёри ва бошқарувида бўлган жамғармадан ташкил топади. ҳозирги кунда ўзбекистон республикаси миллий иқтисодиётида бир қатор давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалар мавжуд. уларнинг асосийлари қуйидагилар: 1) ўзбекистон республикаси молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси; 2) ўзбекистон республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш …

Want to read more?

Download all 112 pages for free via Telegram.

Download full file

About "davlatning maqsadli jamg'armalari"

презентация powerpoint давлатнинг мақсадли жамғармалари режа: 1. давлатнинг мақсадли жамғармаларининг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. 2. пенсия жамғармаси. 3. бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси. 4. ўзбекистон республикаси хусусийлаштирилган.корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси. 5. ўзбекистон республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси. 1. давлатнинг мақсадли жамғармаларининг ижтимоий иқтисодий моҳияти ва аҳамияти давлатнинг бюджетдан ташқари жамғармалари марказий ва маҳаллий давлат бошқарув органлари ихтиёридаги қатъий мақсадли хусусиятга эга бўлган молиявий маблағлар йиғиндисидир. бу жамғармаларни молиявий маблағларининг шаклланиши, тақ-симланиши ва ресурслардан мақсадли фойдал...

This file contains 112 pages in PPTX format (265.3 KB). To download "davlatning maqsadli jamg'armalari", click the Telegram button on the left.

Tags: davlatning maqsadli jamg'armala… PPTX 112 pages Free download Telegram