fizioterapevtik va shifobahsh jismoniy tarbiya davolash usullarini qo'llash

DOCX 42 sahifa 211,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 42
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси «халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия» кафедраси маъруза мавзуси: касалликларни даволашда ва олдини олишда, беморлар соғлиғини қайта тиклашда физиотерапевтик ва шифобахш жисмоний тарбия даволаш усулларини қўллаш тошкент – 2013 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси «халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия» кафедраси “тасдиқлайман” тиббий профилакгика факултети декани, профессор ________ саломова ф.и. ______ _________2013 й маъруза мавзуси: касалликларни даволашда ва олдини олишда, беморлар соғлиғини қайта тиклашда физиотерапевтик ва шифобахш жисмоний тарбия даволаш усулларини қўллаш (даволаш ва тиббий-педагогика факултетларининг 6 курс талабалари учун) маърузачи: доцент адилов ш.қ. катта ўқитувчи бадалова г.н. ўқитиш технологияси талабалар сони - вақт – 90 дақиқа ўқув дарсининг шакли маъруза маъруза режаси 1.реабилитация турлари ва вазифалари. 2.физиотерапевтик усулларнинг афзалликлари ва воситалари. 3.физик омилларнинг таъсир механизми ва муолажаларнин қабул қилишда қўлланиладиган тавсияномалар,кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. 4.касалликни даволаш, олдини олиш ва тиклаш жараёнларида шифобахш жисмоний тарбиянинг тутган ўрни. 5.шифокор-физиотерапевтнинг замонавий …
2 / 42
втнинг замо-навий деонтологик фазилат-лари ҳақида тушунча бериш. ўқиш жараёнинг натижалари: маърузани эшитгач талабалар қуйидагиларга жавоб бера олишади: 1. 1.реабилитация ҳақида тушинчани билиш. 2. 2.физик омиллар, уларнинг таъсири, қўлланилиш усуллари, қўлланилишига кўрсатма ва қарши кўрсатмалар ҳақида тушунчани билиш. 3. 3.беморларни даволашда ва фнукцияларни тиклашда джтнинг қўлланилиш тартибини билиш. 4. 4.шифокорнинг деонтологик фазилатларни билиш. ўқитиш усуллари ва техникаси маъруза – визуал, техника: блиц-опрос, саволлар «ҳа-йўқ» ўқитиш воситалари лазерли проектор, маъруза материаллари, маълумот манбалари билан таъминлаш ўқитиш шакллари жамоа ўқитиш шарти аудитория маърузанинг технологик картаси босқичлар, вақти – 90 дақ. фаолият ўқитувчи талабалар 1 босқич кириш (5 дақ.) 1.мавзу номи, мақсади, маъруза натижалари ва режасини эълон қилади. 1. эшитадилар 2 босқич билимни жамлаштириш (15 дақиқа) 2.1.талабалар билимини жамлаш максадида саволлар беради: 1.реабилитация деганда нимани тушунасиз? 2.қандай физик омилларини биласиз? 3.джтнинг даволашда тутган ўрни қандай? блиц сўров ўтказади. 2.2.маъруза мақсади билан таниш-тиради. 2.1.саволларга жавоб берадилар. 2.2.маъруза мақ-садини ўрганади. 3 босқич маълумот бериш (60 дақиқа) …
3 / 42
ҳамият касб этади? 4.2.мустақил иш учун вазифалар беради: импульсли токнинг афзаллиги 4.1.саволларга жавоб беради 4.2. эшитади, ёзиб олади инсон узоқ даврлардан бери турли касалликлар ва салбий ҳолатлар билан курашишда табиат кучлари ва турли омилларидан фойдаланиб келган. ҳозирга вақтда беморларни қисқа муддатда тез ва сифатли даволашга, шу билан бирга касалликнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун даволаш комплексига катта эътибор қаратилмоқда, яъни даволаш комплексида фақат дори-дармонларни қўллашга таяниб қолмасдан, балки дорисиз даволаш усулларини қўллашга катта эътибор берилмоқда. бу амалга оширишда физиотерапевтик муолажаларнинг ва даволовчи жисмоний тарбиянинг роли каттадир. бунга эришиш учун организмга таъсир этадиган физик омиллар ва жисмоний машқлар характерини, таъсир механизмини, физиологик таъсирини, физиотерапевтик муолажаларнинг қўллаш усулларини ва дозировкаларини, даволовчи жисмоний тарбиянинг восита ва шаклларини, ҳаракат тартиботларини билиш шарт. касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш афзаллигини эсда тутган ҳолда касалликларни олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғибот этишга имкон даражасида кенг ёндошиш зарурдир. реабилитология – бу касалликлар, жароҳатлар ёки жисмоний, кимёвий ва …
4 / 42
нг имконияти бўлмаса компенсатор имкониятларни ва ўрнини-функциясини мослаштиришни ривожлантиришдир. руҳий реабилитацияда асосий эътибор бемор руҳий ҳолатининг коррекциясига, шунингдек унинг даволанишга, шифокор тавсияларига, реабилитация тадбирларини бажаришга тўғри ёндошишни шакллантиришга қаратилган. бу йўналишда беморларга касаллик натижасида ўзгарган ҳаётий фаолиятга руҳий мослашиш учун зарурий шароитни яратиш керак. касбий (меҳнат) реабилитацияда меҳнатга тиклаш (жойлаштириш), касбий ўқитиш ва қайта ўқитиш, беморларнинг меҳнатга қобилиятини аниқлаш саволлари хал қилинади ёки кўрилади. ижтимоий-иқтисодий реабилитацияда асосий эътибор шикастланган беморга иқтисодий мустақиллик ва ижтимоий мукаммалликни қайтаришга қаратилади. бу вазифалар фақат тиббий муассасалар томонидангина эмас, балки ижтимоий таъминот органлари томонидан ҳам ҳал этилиши зарур. тиббий реабилитациянинг асосий вазифаси организм турли система-ларининг ва таянч-ҳаракат аппаратининг функционал имкониятларини мукаммал тиклаш, ҳамда кундалик ҳаёт ва меҳнат шароитларига компенса-тор мослашишни ривожлантириш бўлиб ҳисобланади. хусусий вазифалари: -беморнинг маиший имкониятларини, яъни юриш, ўзига-ўзи хизмат қилиш ва мураккаб бўлмаган уй ишларини бажариш қобилиятларини тиклаш; -меҳнат қобилиятини, яъни ҳаракат аппаратининг функционал имкониятларидан фойдаланиш ва ривожлантириш йўли билан ногироннинг йўқотган …
5 / 42
исобланади : жисмоний машқлар, табиат омиллари, турли массажлар, тренажерларда шуғулланиш, ортопедик мосламалар, меҳнат билан даволаш, психотерапия ва аутотренинг. тиббий реабилитацияда жисмоний таъсир усуллари муҳим ўрин эгаллайди ва реабилитация қанча давом этса жисмоний таъсирнинг аҳамияти шунча ошиб боради. жисмоний реабилитация – бу тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитациянинг асосий қисми бўлиб ҳисобланади. жисмоний имконият ва ақлий қобилиятини тиклаш ёки компенсациялаш, организмнинг функционал ҳолатини ошириш ва яхшилаш, жисмоний тарбия воситалари ва усуллари, спорт элементлари, спорт бўйича тайёргарлиги, массаж, физиотерапия ва табиат омиллари ёрдамида одам организмининг жисмоний қобилиятини, руҳий эмоционал мустахкамлигини ва мослашувчи заҳираларини яхшилаш бўйича тадбирлар тизимидир. жисмоний реабилитациянинг асосий воситаси бўлиб жисмоний машқлар ва спорт элементлари ҳисобланади, уларнинг қўлланилиши педагогик таълим жараёнидир. жисмоний машқлар қуйидаги ҳолатларда ижобий самара беради : бемор ёки ногиронларнинг имкониятларига адекват ёки мос бўлганда; чиниқтирувчи таъсир кўрсатганда ва мослашув имкониятларини оширганда. машғулотлар одам организмида ижобий функционал, хаттоки структуравий ўзгаришларни чақириши мумкин. машғулотлар натижасида регуляция механизмлари нормаллашади, бу эса …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 42 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"fizioterapevtik va shifobahsh jismoniy tarbiya davolash usullarini qo'llash" haqida

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси «халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия» кафедраси маъруза мавзуси: касалликларни даволашда ва олдини олишда, беморлар соғлиғини қайта тиклашда физиотерапевтик ва шифобахш жисмоний тарбия даволаш усулларини қўллаш тошкент – 2013 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси «халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия» кафедраси “тасдиқлайман” тиббий профилакгика факултети декани, профессор ________ саломова ф.и. ______ _________2013 й маъруза мавзуси: касалликларни даволашда ва олдини олишда, беморлар соғлиғини қайта тиклашда физиотерапевтик ва шифобахш жисмоний тарбия даволаш усулларини қўллаш (даволаш ва тиббий-педагогика факултетларининг 6 курс талабалари учун) маъ...

Bu fayl DOCX formatida 42 sahifadan iborat (211,1 KB). "fizioterapevtik va shifobahsh jismoniy tarbiya davolash usullarini qo'llash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: fizioterapevtik va shifobahsh j… DOCX 42 sahifa Bepul yuklash Telegram