"лойиҳа материаллари бўйича даволаш-профилактика муассаларига бўлган гигиеник талаблар ва уларни баҳолаш"

DOCX 9 sahifa 159,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
6-мавзулар: “лойиҳа материаллари бўйича даволаш-профилактика муассаларига бўлган гигиеник талаблар ва уларни баҳолаш”. тўғри режалаштирилган ва жиҳозланган даволаш-профилактика муассасаси даволовчи-ҳимояловчи тартибни таъминлашда, касалхона ичи касалликларининг олдини олишда ва тиббий ходимлар учун меҳнат қилишлари учун яхши шароитлар яратишда муҳим шароит ҳисобланади. шунинг учун ҳам умумий амалиёт шифокори дпм режалаштириши, қурилиши ва жиҳозланиши учун қўйиладиган асосий гигиеник талабларни билишлари ва бу талабларнинг бажарилишини муассасаларни лойиҳалаштириш босқичида баҳолай олишлари керак. умумий гигиена билан экология фанини ўқитиш талабаларнинг физика, кимё, биология, анатомия ва одам физиологиясининг асосларини ўрганишда олган билимларига асосланади. олинган билимлар талабалар томонидан кейинчалик клиник фанларга доир кафедраларда фойдаланилади. ўзбекистон республикасида маълум вазифалар ва турли вазифаларни бажарувчи турли даволаш-профилактика муассасалар мавжуд. уларга қуйидагилар киради: · касалхона муассасалари (турли қувватга эга бўлган касалхоналар); · диспансер муассасалари (сил, тери-таносил, онкологик ва б.қ.); · амбулатор-поликлиника муассасалари (шаҳар, туман, тсқ, ишлаб чиқариш корхоналаридаги шифокорлик пунктлари); · оналик ва болаликни ҳимоя қилиш муассасалари (туғруқхоналар, аёллар маслаҳат хоналари, болалар консультациялари); …
2 / 9
иклиника, аптека, лаборатория, марказий стерилизация бўлими, патологоанатомик корпус, хўжалик ва инженерлик иншоотлари. кўп тармоқли касалхоналар билан бир қаторда махсус ихтисослаштирилган касалхоналар ҳам мавжуд; психиатрик, юқумлик касалликлар, болалар, силга қарши, офтальмологик, онкологик, радиологик, акушер-гинекологик. замонавий касалхона - даволаш муассасалари мажмуаси бўлиб, қуйидаги хусусиятлари билан таърифланади: 1.беморлар учун энг мувофиқ шароитларни яратиш(даволаш-ҳимоялаш тартиби) 2.касалхона ичи инфекцияларининг олдини олиш 3.касалхона атрофидаги аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш 4.тиббий ходимлар учун ҳам энг мувофиқ меҳнат шароитларини яратиш бундан ташқари касалхона аҳолига гигиеник тарбиялаш мактаби бўлиб хизмат кўрсатиши ва тиббий ходимларнинг малакаларини ошириш учун имкониятларни назарда тутиши керак. даволовчи-ҳимояловчи тартиб - бу беморларни сифатли даволаш учун энг мақбул шарт-шароитларни таъминлаш ва уларни ташқи омилларнинг номувофиқ таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир. касалхона ёки ҳар қандай даволаш-профилактика муассасаларидаги даволовчи-ҳимояловчи тартиб фақатгина беморларга сифатли ташҳис ва даволаш учунгина қаратилган бўлмай, балки уларни атроф-муҳитнинг номувофиқ таъсирларидан ҳимоя қилишга ҳам қаратилгандир. шу муносабат билан даволовчи-ҳимояловчи тартибнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1.организмнинг ҳимоя …
3 / 9
дий-техника ҳолати, юмшоқ ва қаттиқ инвентарлар билан жиҳозланиши, дори-дармон, тиббий-ускуналар билан таъминланганлик даражаси, микроиқлим ва санитар ободонлаштирилганлигидир. дпм санитария ва эпидемияга қарши тартибнинг асосий элементлари: - касалхона территорияси ва унинг структура қисмини оқилона режалаштириш; - хоналарни мақсадга кўра уларнинг ички безагини тўғри танлаш; -дпм коммунал ободонлаштириш (сув таъминоти, канализация, ҳудудининг кукаламлаштирилиши); - хоналарни оқилона ёритиш, иситиш ва шамоллатиш; - керакли боғлов материаллари ва асбоб-анжомларни сифатли стерилизация қилиш; - тиббий ва хизмат кўрсатиш ходимларининг саломатлиги; - хоналарни тўғри тозалаш ва тозалаш инвентарларини тўғри сақлаш; - изолятордан тўғри фойдаланиш; - касалхона ходимлар ва беморлар томонидан шахсий гигиена қоидаларининг бажарилиши; - беморларнинг тинчлиги ва хотиржамлигини сақлаш шароитлари; - беморларнинг овқатланишини ташкил этиш ва унинг сифати, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш шароитлари. лойиҳа деганда, янгитдан қуриладиган бинолар ёки эскиларини реконструкция қилинишига мувофиқ барча ҳужжатлар мажмуаси тушунилади. лойиҳанинг муҳим қисми бўлиб, унинг график қисми ҳисобланади яъни лойиҳа чизмалари объектнинг тасвири, уларнинг шакли ва размерларининг шартли ифодаланиши тушунилади …
4 / 9
жалаштириш меъёрлари, саноат корхоналарини лойиҳалаштиришнинг санитар қоидалари (қм-24, қм-63) ҳисобланади. тушунтириш хати бу -бўлажак объектнинг вазифаси, ўрнашадиган жойи, қурилиш участкаси ва унга ёндош бўлган жойларнниг санитар тавсифи ифодаланиб, лойиҳалаштирилган хоналарнинг ҳажми ва размерларини асослаб бериш нуқтаи-назаридан бинонинг айрим элементларига ҳарактеристика, санитар-техник жиҳозлар ҳақида маълумотлар ва қуриладиган бинонинг иқлим шароитларига мувофиқ эканлиги ёритилади. тушунтириш хати билан лойиҳа чизмаларини ўрганиш жараёнида танишиб борилади. ситуацион режа – қурилиш участкаси ва лойиҳалаштирилган бинонинг аҳоли яшаш пунктига нисбатан географик жойлашиши таърифланади, ёки қуриладиган объектнниг аҳоли яшаш жойидаги бошқа мавжудобъектларга нисбатан жойлашиши тасвирланади. буни буни баҳоланишидан асосий мақсад шундан иборатки, келажакда шу объект томонидан атроф муҳитга чиқарилиши мумкин бўлган чиқиндиларни (суюқ ва қаттиқ) аҳоли саломатлигига номувофиқ таъсир этмаслигини олдини олиш ҳисобланади. бош режа –қурилиш учаскасининг размери, конфигурацияси, зоналарга бўлиниши, йўлакларнинг ифодаси, территориянинг ободонлаштирилиши, қурилишнинг ҳарактери, шаҳар кўчалари билан алоқаси ҳақидаги тушунчани беради. экспликация:1.қабул бўлими. 2.поликлиника; 3. даволаш корпуси(терапевтик,жаррохлик, кардиология бўлимлар) 4.юкумли касалликлар бўлими; 5. лабораторно-диагностик блими; …
5 / 9
рга чиқиш йўллари ифодаланади. касалхоналарннг қурилиши ва уларни ташкил қилишда даволовчи-ҳимояловчи тартиб учун энг мувофиқ шароитларни яратишни таъминлаш керак бўлади. касалхоналарни жойлаштириш учун энг яхши шароит аҳоли яшаш жойларининг четроғидан танланганда яратилади. аммо, шаҳар ичидаги квартал яъни иложи борича бир кварталнниг ўзи шифохона учун ажратилган бўлса ва бу жой яшил ўсимликларга бой бўлса мақсадга жуда мувофиқ тушган бўлади. ҳар қандай ҳолда ҳам касалхона учун келадиган йўллар иложи борича қулай, кенг бўлмоғи лозим. ихтисослаштирилган 1000 та ўринга мўлжалланган ва бемор узоқ муддат давомида даволанадиган касалхоналар, махсус тартибга эга бўлган (руҳий, юқумли, сил, онкологик ва тери-таносил касалликлар) касалхоналар шаҳар четларида ёки яшил зонада аҳоли яшаш жойларидан 500метр узоқликда қуриш мақсадга муовфиқдир. касалхона участкаси шовқин тарқатувчи, атроф муҳитни ифлословчи манбалардан узоқроқда бўлиши, саноат корхоналари, транспорт қатнови жадал бўлган йирик шох кўчалар, шовқин берувчи спорт иншоатлари, чиқинди сувларини тозалаш иншоотларига доир коммунал объектлар, жамоа ва давлат хўжаликларига доир ишлаб чиқариш зоналаридан узоқда яъни санитар-ҳимоя …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""лойиҳа материаллари бўйича даволаш-профилактика муассаларига бўлган гигиеник талаблар ва уларни баҳолаш"" haqida

6-мавзулар: “лойиҳа материаллари бўйича даволаш-профилактика муассаларига бўлган гигиеник талаблар ва уларни баҳолаш”. тўғри режалаштирилган ва жиҳозланган даволаш-профилактика муассасаси даволовчи-ҳимояловчи тартибни таъминлашда, касалхона ичи касалликларининг олдини олишда ва тиббий ходимлар учун меҳнат қилишлари учун яхши шароитлар яратишда муҳим шароит ҳисобланади. шунинг учун ҳам умумий амалиёт шифокори дпм режалаштириши, қурилиши ва жиҳозланиши учун қўйиладиган асосий гигиеник талабларни билишлари ва бу талабларнинг бажарилишини муассасаларни лойиҳалаштириш босқичида баҳолай олишлари керак. умумий гигиена билан экология фанини ўқитиш талабаларнинг физика, кимё, биология, анатомия ва одам физиологиясининг асосларини ўрганишда олган билимларига асосланади. олинган билимлар талабалар то...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (159,6 KB). ""лойиҳа материаллари бўйича даволаш-профилактика муассаларига бўлган гигиеник талаблар ва уларни баҳолаш""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.