faoliyat haqida tushuncha

DOCX 11 стр. 82,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
фаолият режа: 1. фаолият ҳақида тушунча. 2. фаолият тизими. 3. кўникмалар ва малакалар, уларнинг пайдо бўлиш қонуниятлари. 4. фаолиятнинг асосий турлари. 5. етакчи фаолият тушунчаси. замонавий психология фани психикани ўрганишда фаолиятли ёндашув принципини асосий принциплар сифатида қабул қилади. ушбу принцип моҳиятини очиш учун фаолият ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш лозим. умумий ҳолда оладиган бўлсак, фаолият деганда тирик организмни ўз эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаоллиги тушунилади. ҳайвонларда ушбу фаоллик табиатан биологик характерга эга. шунинг учун «фаолият» атамаси ҳайвонларга нисбатан мажозий маънода олиниб, уни аниқроқ қилиб «ҳаётий фаолият» дейишимиз мумкин. аниқ ҳолда фаолият – бу инсонгагина хос бўлган, онг билан бошқариладиган, оламни билишга қаратилган эҳтиёжларни қондириш ва оламни, ҳамда одамни ўз-ўзини ўзгартиришга йўналтирилган фаоллигидир. фаолият муаммоси бевосита органик жиҳатдан шахс ва онг муаммоси билан боғлиқдир. шахс фаолиятда таркиб топади ва шаклланади. яшаш – бу ҳаракатланиш демакдир. инсон ҳаёти – бу бир-бири билан ўрин алмашувчи фаолиятлар тизимидир. фаолият – бу инсоннинг воқелик билан ўзаро …
2 / 11
эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир.» деярли ҳар қандай фаолият ўз ичига ички ва ташқи қисмларни қамраб олади. фаолиятнинг барча турларида ички ва ташқи қисмларини миқдорий сифати ўзгаради, лекин «ақл билан» иш юритишни билиш орқали фаолиятнинг ички қисми (хатти-ҳаракатнинг ақлий режаси) устувор бўлади. бу инсон фаолиятининг сифат жиҳатидан ўзига хослигини таъминлайди. ўзининг генетик келиб чиқиши бўйича ички (ақлий, психик) фаолият ташқи (предметли) фаолиятдан келиб чиқади. бола аввал предметли хатти-ҳаракатларни амалга оширади, сўнг тажриба ортгач, худди шу хатти-ҳаракатларни ақлий амалга оширади. ташқи (предметли) хатти-ҳаракатларни ички (ақлий) хатти-ҳаракатларга айланиши интериоризация (юнонча interior – ички) деб аталади. аммо ички хатти-ҳаракатлар ташқи натижага йўналтирилган бўлиб, фаолиятни ички қисми (психик, ақлий) ташқига (предметли) айланиши ва предметларда маълум усул ва ҳаракатларни амалга оширилиши экстериоризация (юнонча exterior – ташқи) деб аталади. интериоризация жараёни ҳаракатларни жисмоний предметлиликдан халос этибгина қолмай, фаолият самарадорлигига уни умумлаштиришга ва бир фаолият туридан иккинчи фаолият турига ўтишга ёрдам беради. фаолият тизими аниқ фаолият …
3 / 11
рўсини мустаҳкамлаш, ўз ўрнини тасдиқлаш ва ҳ.к. мотив – бу биринчидан, инсонни фаолиятга ундайди, иккинчидан, фаолиятда ўзига хос жиҳатларни намоён этади ва мақсадга эришиш учун зарур йўл ва усулларни танлашга ёрдам беради. мотивларга эҳтиёжлар, қизиқишлар, эмоция ва ҳислар, эътиқод ва идеаллар, установка ва одатлар кириши мумкин. мақсадлар каби мотивлар ҳам узоқ ва яқин, шахсий ва умумий бўлиши мумкин. хатти-ҳаракатлар – бу фаолиятнинг нисбатан тугалланган элементи бўлиб, у умумий мотивга бўйсунган оралиқ мақсадга эришишни назарда тутади. масалан, талабанинг ўқув фаолиятидаги хатти-ҳаракатларига, маъруза эшитиш, лаборатория ишларини бажариш, ёзма иш ёзиш ва ҳ.к. кириши мумкин. ҳар қандай хатти-ҳаракат операциялар тизимидан иборат бўлиб, у маълум вазиятда маълум масалани ечишга қаратилгандир. предметли хатти-ҳаракатларни таҳлили шуни кўрсатадики, уларни ҳар бири ўз ичига учта ҳаракатни қамраб олади: олмоқ (кўтармоқ), бир жойдан иккинчи жойга қўймоқ, туширмоқ. психологияда хатти-ҳаракатларнинг бошқа турлари ҳам мавжуддир: нутқий (нутқ жараёнида нутқ органларининг ҳаракати), семантик (оғиз ҳаракати, очиқ сайловда қўл ҳаракати, тасдиқловчи ва инкор …
4 / 11
и операциялар мақсад – фаолиятга йўналганлик узоқ - яқин шахсий умумий ички, ақлий интериоризация экстериоризация фаолият тизимини таҳлили шуни кўрсатадики, у воқеликни онгли акс эттириш орқали амалга оширилади. ҳар қандай фаолиятда инсон у ёки бу даражада ўз ҳаракатларининг мақсадини аниқлайди, унинг якуний натижасини хаёл қилади, вазиятларни баҳолайди, уларнинг кетма-кетлигини таъминлаш ҳақида фикр юритади, диққатини йўналтиради, иродага зўр беради, фаолиятни кузатади, муваффақият ёки муваффақиятсизликни бошдан кечиради. режалаштириш, хатти-ҳаракатлари назорати ва бошқарувчи қатор физиолог, психологлар томонидан – п.к. анохин, н.а. бронштейн, э.а. асратян, у. эшби ва бошқалар томонидан аниқланган хатти-ҳаракат қисмлари ва уларнинг вазифаларини қуйидаги схемада кўриш мумкин: хатти -ҳаракат марказий (ақлий) сенсор (сезиш) мотор (ҳаракатлантирувчи) бажаришни амалга ошириш регуляция назорат қисми 2-схема. хатти-ҳаракат қисмлари ва уларнинг асосий вазифалари кўникма ва малакалар, уларнинг шаклланиши қонуниятлари ҳар қандай фаолият турли усулларда бажарилиши мумкин. хатти-ҳаракатни бажариш йўллари, маълум фаолиятни бажаришнинг усуллари дейилади. фаолиятни тўла таҳлил қилиш ва тушуниш учун икки тушунчага тўхталиш лозим: бу …
5 / 11
ши билса уни шунчалик малакали амалга оширади ва ундан фойдаланади. кўникма ва малакалар хатти-ҳаракат услуби бўла туриб, маълум фаолият турига қараб ишлаб чиқариш, ўқув, ижтимоий, спорт, ташкилий, техник фаолият, илмий фаолият, санъат соҳасидаги кўникмалар ва бошқалар бўлиши мумкин. лекин барча фаолият турларида қўлланиладиган кўникма ва малакалар мавжуд: булар – ҳаракат, сенсор ва ақлий кўникма ва малакалардир. ҳаракат кўникмаларига жисмоний меҳнат, спорт ва ўқув кўникмалари (хат ёзиш, тез ўқиш ва ҳ.к.) киради. сенсор кўникма ва малакаларга ўлчов, ёруғлик, овоз ва символик маълумотларни тез ва тўғри қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ва бошқариш марказларда такрорлаб боришлар киради. ақлий кўникма ва малакаларга – кузатиш усуллари, малакаларни ривожлантириш, оғзаки ва ёзма ҳисоб-китобни ишлаб чиқиш, ҳаракатларга йўналтириш, китоб билан ишлаш, архив материалларини йиғиш, илмий тажриба ўтказиш ва ҳ.к. кўникмалар машқ натижасида юзага келади, яъни бунда мақсад сари йўналтирилган (доимий) қайтариш мустаҳкамлашга олиб келади ва самарали усуллар асосида қайта-қайта қайтарилиши амалга оширилади. кўникмаларни юзага келишини «машқлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "faoliyat haqida tushuncha"

фаолият режа: 1. фаолият ҳақида тушунча. 2. фаолият тизими. 3. кўникмалар ва малакалар, уларнинг пайдо бўлиш қонуниятлари. 4. фаолиятнинг асосий турлари. 5. етакчи фаолият тушунчаси. замонавий психология фани психикани ўрганишда фаолиятли ёндашув принципини асосий принциплар сифатида қабул қилади. ушбу принцип моҳиятини очиш учун фаолият ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш лозим. умумий ҳолда оладиган бўлсак, фаолият деганда тирик организмни ўз эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаоллиги тушунилади. ҳайвонларда ушбу фаоллик табиатан биологик характерга эга. шунинг учун «фаолият» атамаси ҳайвонларга нисбатан мажозий маънода олиниб, уни аниқроқ қилиб «ҳаётий фаолият» дейишимиз мумкин. аниқ ҳолда фаолият – бу инсонгагина хос бўлган, онг билан бошқариладиган, оламни билишга қаратилган эҳтиёжларн...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (82,9 КБ). Чтобы скачать "faoliyat haqida tushuncha", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: faoliyat haqida tushuncha DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram