metall konstruktsiyalarda ishlatiladigan materiallar

DOCX 13 sahifa 236,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 13
металл конструкцияда ишлатиладиган пўлатларнинг асосий хусусиятлари режа 1. металл конструкцияларида ишлатиладиган материалларнинг асосий хусусиятлари. 2. умумий хусусиятлари. 3. кимёвий таркиби, молекуляр структурасини тузилиши. металл қандай кўрсаткичларига қараб баҳоланади? металл конструктив материал бўлганлиги туфайли унинг механик хусусиятларига, пайвандланувчанлигига ва узоқ муддат ишлашига қараб баҳоланади. пўлатни мустаҳкамлиги, эластиклиги, пластиклиги, мўртлик даражаси, юқори ҳароратда «оқувчанлиги» сифатини белгилайди. пайвандланувчанлик нимага боғлиқ? пайвандланувчанлик пўлатнинг кимёвий таркибига ва уни ишлаб чиқариш технологиясига боғлиқ. конструкцияда пўлатнинг узоқ муддат ишлашига ва унинг кучланганлик ҳолатига нималар таъсир қилади? муҳитнинг агрессив даражаси ҳарорати конструкциянинг шакли конструкцияда пўлатнинг узоқ муддат ишлашига ва унинг кучланганлик ҳолатига йўналиши ва таъсир тезлиги ташқи таъсирларнинг турлари ва миқдори катта таъсир кўрсатади. қурилишда ишлатиладиган пулатлар мустахкамлиги бўйича амалдаги меъёрлар бўйича уч гурухга булинади: пўлатларнинг механик хусусиятлари ички атом тузулишига боғлиқ. унинг асосини феррит деган заррачалар ташкил қилади. феррит ўзи кам мустаҳкамга эга ва ўта пластик материалдир. унинг мустаҳкамлигини ошириш учун углерод қўшилади (кам углеродли пўлат) ёки …
2 / 13
а қараб) ишлов берилган камуглеродли (0,1-0,22%) ўртача углеродли (0,23-0,5%) кам ишлов берилган (2,5% гача) ўртача ишлов берилган (2,6-10%) легирлашда қатнашадиган кимёвий элементлар билан танишамиз. углерод «у» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пластиклик хусусиятини камайтиради, пайвандлаш имкони пасаяди. шунинг учун қурилишда ишлатиладиган пўлатларда углерод 0,22% гача бўлиши мумкин. кремний «с» пўлат мустаҳкамлигини оширади, пайвандлаш имконини пасайтиради ва занглашга қаршилигини камайтиради. шунинг учун, кам углеродли пўлатда 0,3 % ,легирланган пўлатда эса 1%гача бўлади. марганец «г» металлнинг мустаҳкамлигини, қайишқоқлигини оширади ва пўлатга аралашган олтингугурт билан бирикиб, унинг зарарли таъсирини камайтиради. аммо, марганец миқдори 1,5% дан ортса, унда пўлат мўрт бўлиб қолиш хавфи бор. мис «д» мустаҳкамликни ва занглашга қаршиликни оширади. лекин, 0,7% дан кўпайганда пўлат тез эскириб қолишига сабаб бўлади. хром «х», ванадий «ф», вольфрам «в», молибден «м», титан «т», никель «н»- буларнинг ҳаммаси пўлат мустаҳкамлигини оширади ва айримлари пластик хусусиятини ҳам оширади. олиниш технологиясига кўра пўлатлар сокин (сп) ярим сокин (пс) қайноқ (кп), қайноқ …
3 / 13
арганец бўлган) маркали пўлатлар ишлатилади. пўлатнинг маркаси қуйидагича белгиланади: дастлаб ишлаб чиқарилиш гуруҳи кўрсатилади – б ёки в (а гуруҳ кўрсатилмайди); ундан кейин пўлат маркасининг шартли номери кўрсатилади – ст3, ст3г, ст.т (мустаҳкамлиги термик усулда оширилган); навбатдаги тартибда совутиш усулига мос бўлган ҳарфлар келтирилади – кп, пс, сп; ундан кейин пўлат тоифаси ва мустаҳкамлик гуруҳи ёзилади. масалан, пўлатнинг вст3сп 5 – 2 маркаси қуйидагиларни билдиради: ишлаб чиқариш бўйича гуруҳи – в, маркаси ст3, сокин ҳолда олинган, 5 – тоифали, мустаҳкамлиги бўйича 2 – гуруҳга мансуб. турли тоифали пўлатларни кимёвий таркибини ифодалаш учун гостларда қуйидаги белгилаш тартиби қабул қилинган: дастлабки иккита рақам фойизнинг юздан бир улушида углероднинг ўртача миқдорини кўрсатади, харфлар билан эса пўлатнинг таркибий қисмини ташкил этувчи кимёвий элементларнинг шартли номлари белгиланади. харфдан кейинги рақамлар эса шу элементнинг фоиз ҳисобидаги миқдорини кўрсатади. агар бу миқдор бир фоиздан кам бўлса у кўрсатилмайди. пўлатнинг таркибига кирган қўшимча элементлар миқдори 0,3% кам бўлганда …
4 / 13
ртади. юқори ҳароратда ишлов беришни асосий турлари: тоблаш, нормаллаш ва бўшатиш. тоблаш пўлатни 9100сдан юқоригача қиздириб кейин тезлик билан совитишдан иборат. нормаллашда тобланган ёйма пўлат қайтадан аустенит тузилиши ҳосил бўладиган ҳароратгача қиздирилиб, кейин ҳавода совитилади. нормаллаш натижасида пўлатнинг тузилиши анча яхшиланиб, ички кучланишлар йўқолади, бу эса ўз навбатида пўлатнинг мустаҳкамлиги ва пластик хусусиятлари, зарбга чидамлилиги ортишига олиб келади. бўшатиш – бу пўлатни аустенитнинг ўзгаришлари ҳароратидан юқори ҳароратгача (2730с) қиздириб, кейин совитиш (ҳавода ёки сувда) дан иборат. бунда пўлатнинг мўртлиги камайиб, зарбага чидамлилиги ортади. пўлатни занглашга қаршилиги намликдан, зарарли муҳитдан ҳимояланмаган пўлат конструкциялар тез занглайди ва қисқа муддатда яроқсиз ҳолга келиши мумкин. пўлатнинг занглашини олдини олиш учун махсус чоралар кўрилади- бўяш, зангламайдиган бошқа металлнинг (хром, никель, рух) юпқа қатлами билан қоплаш шулар жумласидандир. иссиқлик таъсирида пўлатнинг механик хусусиятлари пасаяди. юқори ҳарорат таъсирида пўлатнинг бикрлиги кескин камаяди. масалан, +2000 с дан бошлаб пўлатнинг эластиклик модули камая бошлайди ва 6000 с да тўлиқ …
5 / 13
белгилаш, замонавий ҳисоблаш усулларини қўллаш ва металлнинг навини тўғри танлаш керак бўлади. оддий мустахкамликка эга пулатлар - окувчанлик чегараси 285 мпа гача булган кам углеродли пулатлар ва кайнаган, ярим сокин ва сокин даражали (с38/23); мустахкамлиги оширилган пулатлар - окувчанлик чегараси 280 мпа дан 350 мпа гача булган (калинлиги 40 мм гача) паст легирланган пулатлар (с44/29, с46/33, с85/75); юкори мустахкамликка эга пулатлар - окувчанлик чегараси 390 мпа дан 590 мпа гача, вактинчалик каршилиги 685 мпа дан ошмаган ва нисбий узайиши 14% дан кам булмаган, иссиклик билан ишлов берилган пулатлар (с60/45, с70/60, с85/75). image2.png image1.png

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 13 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"metall konstruktsiyalarda ishlatiladigan materiallar" haqida

металл конструкцияда ишлатиладиган пўлатларнинг асосий хусусиятлари режа 1. металл конструкцияларида ишлатиладиган материалларнинг асосий хусусиятлари. 2. умумий хусусиятлари. 3. кимёвий таркиби, молекуляр структурасини тузилиши. металл қандай кўрсаткичларига қараб баҳоланади? металл конструктив материал бўлганлиги туфайли унинг механик хусусиятларига, пайвандланувчанлигига ва узоқ муддат ишлашига қараб баҳоланади. пўлатни мустаҳкамлиги, эластиклиги, пластиклиги, мўртлик даражаси, юқори ҳароратда «оқувчанлиги» сифатини белгилайди. пайвандланувчанлик нимага боғлиқ? пайвандланувчанлик пўлатнинг кимёвий таркибига ва уни ишлаб чиқариш технологиясига боғлиқ. конструкцияда пўлатнинг узоқ муддат ишлашига ва унинг кучланганлик ҳолатига нималар таъсир қилади? муҳитнинг агрессив даражаси ҳарорати ко...

Bu fayl DOCX formatida 13 sahifadan iborat (236,8 KB). "metall konstruktsiyalarda ishlatiladigan materiallar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: metall konstruktsiyalarda ishla… DOCX 13 sahifa Bepul yuklash Telegram