pedagogika fanining premeti va vazifalari.

DOCX 10 sahifa 35,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
1-мавзу. педагогика фани предмети ва вазифалари. педагогиканинг методологияси ва тадқиқот методлари асосий саволлар. 1. педагогиканинг предмети, мақсад ва вазифалари. 2. педагогикани фан сифатида шаклланиши. 3. педагогиканинг асосий тушунчалари. 4. педагогиканинг методологик асослари. 5. педагогика фанлари тизими ва бошқа фанлар билан алоқаси. ii. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: педагогика, педагог, таълим, тарбия, педагогиканинг предмети, фаннинг мақсади ва вазифалари, миллий тарбия, умуминсоний тарбия, педагогик технология, ахлоқ, шарқ уйғониш даври, жадидчилик, маълумот, шахс камолоти, педагогик маҳорат, дунёқараш, методология, ислом фалсафаси, материализм, идеализм, прогматизм, педагогика фанлари тизими, махсус педагогика, олигофренопедагогика, сурдопедагогика, тифлопедагогика, логопедия, психология, ўқувчилар гигиенаси. iii.мавзуга оид муаммолар: 1. педагогика фанига турлича таърифлар берилган. «педагогика тарбия ҳақидаги фандир»-деган таъриф кўп учрайди. сиз шу қоидага қўшиласизми ёки қўшилмайсизми? сизнингча қандай таърифни педагогика фани учун маъқул деб санайсиз? нима сабабдан шундай хулосага келганингизни изоҳланг. 2. педагогика фанининг мақсади, вазифалари, ўрганиш объекти ва предмети орасидаги боғланишни ўзига хослик томонларини аниқланг. тасаввурингизда ҳосил бўлган тушунчаларни ўқитувчилик …
2 / 10
унга асосланган ҳолда ривожланади, илмий тадқиқотлар олиб борилади, кашфиётлар қилинади, ҳаётга татбиқ этилади. агар методологик асос ўзгарса, фанда қандай ўзгаришлар содир бўлади? ёки олдингидек ўзгаришсиз ривожланиб кетаверадими? 5. илм-фан пайдо бўлибдики, у ўсиб, ривожланиб келмоқда. бу тараққиёт ҳар бир фаннинг ўзига хос илмий-тадқиқот методлари асосида рўёбга чиқади. педагогика фанининг тараққиёти қандай илмий-тадқиқот методлари натижасида ривожланган деб ҳисоблайсиз? илмий-тадқиқот методларини санаб чиқинг. уларни аҳамиятига қараб жойлаштиринг. бир пайтда бир неча методдан фойдаланиб тадқиқот олиб бориш мумкинми? фикрингизни асосланг. 1. педагогиканинг предмети, мақсад ва вазифалари. биринчи савол бўйича дарснинг мақсади: педагогика фани, предмети ҳақида тушунча бериш, педагогиканинг таърифини изоҳлаш, уни ҳар бир талабанинг ўзлаштириб олишига эришиш. педагогиканинг мақсад ва вазифаларини баён этиш. талабаларда педагогика фанини ўрганишга қизиқиш ҳосил қилиш. ўқитувчилик касбини эгаллашга йўналтириш. ўзининг педагогик маҳоратини тўла ишга солган ҳолда ибрат-намуна кўрсатиш. идентив ўқув мақсадлари. педагогика фанининг моҳиятини изоҳлаб беради. педагогиканинг предмети ва таърифини асослайди. педагогиканинг ўқитувчилик касби ҳақидаги фан эканлигини далиллайди. …
3 / 10
са кўҳна шарқ мамлакатлари хитой, ҳиндистон, марказий осиё, арабистон, эрон, туркия ва бошқа жойларда ўта мукаммал таълим тарбия тизими мавжуд бўлганлиги маданий-меъморий ёдгорликда турли саънат ва мухандислик иншоатларида учратиш мумкин. ҳозирги кунда сақланиб қолган энг эски педагогик таълимот қадимги юнонистон давлатлари: спарта ва аттикада амалга оширилган. педагогика тушунчаси ҳам ўша замонларда қўлланила бошлаган. аввало «pais ageines» «яъни бола етаклаш» деган маънони англатади. қулдорларнинг болаларини қўриқлаб, ҳимоя қилиб юрадиган кишиларни шундай атаган. кейинчалик мактабларнинг кучайиши, таълим тарбиянинг такомиллашиб бориши натижасида таълим-тарбия билан шуғулланувчи кишиларни педагоглар деб аташган. педагогика таълим-тарбия ҳақидаги таълимотларни ўрганадиган соҳа сифатида фалсафанинг таркибида шаклланиб борди. педагогиканинг предмети сифатида таълим-тарбия жараёни ва унда амалга оширишга қаратилган махсус тайёргарлик кўрган кишиларнинг фаолияти тушунилади. турли манбалар ва муаллифларнинг педагогикага берган таърифларидан келиб чиққан ҳолда уни қуйидагича ифодалаш мумкин: педагогика жамиятнинг барча аъзоларини ижтимоий эҳтиёжга мос ҳолда тарбиялаш, шахс сифатида шакллантириш, замонавий билим кўникма ва малакалар беришнинг йўл-йўриқлари қонуният ҳамда мазмун моҳиятини …
4 / 10
ганларидек: «буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил, маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялашимиз керак. бундай инсонларни тарбиялаш эса ижтимоий фанимизнинг муқаддас бурчидир».1 халқимиз бой миллий тарбия анъаналарига эга, унга суяган ҳолда комилликка интилувчи шахсни таркиб топтириш мумкин. лекин педагогика фани умуминсоний тарбиянинг нодир намуналари таъсирида миллий тарбияни бойитиб боришни ҳам мақсад қилиб қўйган. бу буюк мақсадлар ўз навбатида таълим ва тарбиянинг тажрибада синалган шакллари билан бир қаторда, жаҳондаги илғор педагогик технологиялардан қўлланиш, етук мутахассислар тайёрлаш, ёшларнинг қобилияти, қизиқиши ва имкониятларини ҳисобга олган вазифаларни ҳал этишга қаратилган. биринчи савол бўйича назорат топшириқлари: 1. педагогика нимани ўрганади? а) инсоннинг пайдо бўлиши ва онгли фаолият юритиш қоидаларини ўрганади. в) одамларнинг руҳий, ақлий, ахлоқий ва жисмоний хусусиятларини ўрганади. с) ёшларга билим бериш, касб ўргатиш, ҳаётда ўз ўрнини топишга д ўргатади. е) ижтимоий эҳтиёжга мос ҳолда таълим ва тарбия беришнинг қонуниятлари ва йўл йўриқларини ўрганади. …
5 / 10
изоҳланг. сизнингча таълимни қандай ўзгартириш мумкин, фикрларингизни ёзма баён этинг. 8. педагогиканинг масалаларини ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни таҳлил қилинг. 9. миллий ва умуминсоний тарбиянинг ўзига хос томонлари ҳамда узвий боғлиқлигини таққослаб кўринг. 10. педагогиканинг касб тайёргарлиги беришдаги аҳамиятини асослаб беринг. 2.педагогиканининг фани сифатида шакллланиши. дарснинг мақсади. педагогиканинг фан сифатида шаклланишида босқичларини ўқувчилар онгига етказиш дунё олимлари орасида педагогикага ҳисса қўшган марказий осиё алломаларини ажратиб кўрсатиш миллий ғурур ҳиссини туйдириш. идентив ўқув мақсадлари: 2.1. педагогика ҳақидаги қарашларнинг пайдо бўлишини аниқлаб олади. 2.2. олимларнинг педагогик таълимотларини эслаб қолади. 2.3. педагогиканинг умумбашарий тараққиётини далиллаб беради. 2-савол баёни педагогика инсонлар томонидан яратилган энг қадимги фанлардан бири саналади. одамлар ўзларининг дастлабки онгли харакатларини ахлоқий фазилатларини ўзларининг насл-насабидан бўлган ёшларга ўргатганлар. шунинг учун ҳам олимлар педагогик таълимотларнинг дастлабки кўринишлари ибтидоий жамиятда пайдо бўлганлигини асослашадилар. оиланинг келиб чиқиши педагогик қарашларнинг ривожига катта ҳисса бўлиб қўшилди. ҳатто буюк алломалар суқрот (469-399й эрага қадар) афлотун (427-347й). арасту (384-322й) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pedagogika fanining premeti va vazifalari." haqida

1-мавзу. педагогика фани предмети ва вазифалари. педагогиканинг методологияси ва тадқиқот методлари асосий саволлар. 1. педагогиканинг предмети, мақсад ва вазифалари. 2. педагогикани фан сифатида шаклланиши. 3. педагогиканинг асосий тушунчалари. 4. педагогиканинг методологик асослари. 5. педагогика фанлари тизими ва бошқа фанлар билан алоқаси. ii. мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: педагогика, педагог, таълим, тарбия, педагогиканинг предмети, фаннинг мақсади ва вазифалари, миллий тарбия, умуминсоний тарбия, педагогик технология, ахлоқ, шарқ уйғониш даври, жадидчилик, маълумот, шахс камолоти, педагогик маҳорат, дунёқараш, методология, ислом фалсафаси, материализм, идеализм, прогматизм, педагогика фанлари тизими, махсус педагогика, олигофренопедагогика, сурдопедагогика, тифлопедагогика, ...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (35,0 KB). "pedagogika fanining premeti va vazifalari."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pedagogika fanining premeti va … DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram