сепсис

PPT 15 sahifa 818,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 15
с е п с и с тошкент тиббиёт академияси патологик анатомия 27 - маъруза “сепсис” тошкент - 2014 с е п с и с сепсис, бу – шартли-патоген бактериялар томонидан қўзғатиладиган ациклик инфекцион касаллик бўлиб, унинг асосида организмда ноадекват тизимли яллиғланиш реакциясини ривожлантирадиган макрофагал дисфункция ётади. томирлар эндотелийсининг тарқоқ шикастланиши, микроциркуляциянинг турғун бузилиши, гамостазнинг издан чиқиши, двс синдром ривожланиши ва охир оқибатда полиорган етишмасликка олиб келувчи касаллик ҳисобланади. сепсис билан кўпинча болалар касалланади. россияда болаларнинг сепсисдан ўлиши 4,5% ташкил қилади, улардан 92,5% чала туғилганлар ҳисобланади. узоқ хориж давлатларда бу кўрсатгич 1,5-2%дир. сепсис сабаблари сепсиснинг сабаблари орасида стафилакокк, стрептококк, энтерококк, псевдомонада, клебсиелла ва энтеробактерлар кўп учрайди. киндик сепсисини асосан стафилакокклар, ичак таёқчаси қўзғатади. тери ва риноконъюнктивал сепсисни стафилакокклар ва а гуруҳдаги стрептакокк қўзғатади. катетеризациядан кейинги сепсисни стафилококк, candida замбруғи билан бирга кўзғатади. абдоминал сепсисни эса энтеробактер, энтерококк ва кўкиш таёқча қўзғатади. урогенитал сепсисни ичак таёқчаси, энтеробактер, эпидермидис ва ауреус стафилакокклар қўзғатади. …
2 / 15
моя тизимнинг барча тармоқлари қўзғалади: жумладан, носпецифик ҳимоя факторлари қўзғалади, маҳаллий медиаторлар ишлаб чиқарилади, макрофаглар пролиферацияланади, натижада яллиғланиш цитокинлари ажралади, нейтрофил лейкоцит бактериоцитли ва фагоцитли вазифалари ошади, яллиғланишнинг ўткир фазаси оқсиллари, яъни кининлар, комплементлар ишлаб чиқарилади. бунда макрофагларнинг ўзига хослиги, цитокинлар ишлаб чиқариши ҳисобланади ва бу эса организмида адекват ҳолда тизимли яллиғланиш реакциясининг, яъни сепсис ривожланишига сабабчи бўлади. сепсис механизмлари америка қўшма штатлар олимлари сепсисни “тизимли яллиғланиш реакцияси” деб номлашни таклиф қилишган. сепсиснинг қуйидаги вариантлари қабул қилинган: тизимли яллиғланиш жавоб + инфекция = сепсис сепсис + полиорган етишмаслик = оғир сепсис сепсис + артериал гипертензия = септик шок тизимли яллиғланиш жавобнинг учта типи фарқ қилинади: прояллиғланишли, противояллиғланишли ва аралаш. прояллиғланишли формаси қўзғатувчини чегаралаш, йўқ қилиш ва олиб ташлашга қаратилган. яллиғланишга қарши типи тизимли яллиғланиш жавобнинг якунловчи даври ҳисобланади. аралаш типи жавоб реакцияларнинг тўлиқ бузилиши, “медиаторли хаос” га олиб келади. сепсис клиник-морфологик белгилари полиорган етишмаслик синдроми (пес) – бу иккита ва …
3 / 15
септик талоқ септик эндокардит сепсис клиник-морфологик белгилари замбруғли касалликлар замбруғли касалликлар, яъни микозлар, бу – ҳар хил клиник-морфологик белгилардан иборат катта гуруҳ инфекцион касалликлардир. юқиши бўйича экзоген ва эндоген микозлар фарқ қилинади. экзоген микозларга: трихофтия, парша, актиномикоз, нокардоз, кокциодомикоз, риноспоридиоз ва гистоплазмоз киради. эндоген микозларга: кандилоз, бластомикоз, аспергиллез, пенициллез, мукормикоз киради. замбруғли касалликлар микозлар шикастланишнинг жойланишига қараб 2та асосий гуруҳга бўлинади: 1. дерматомикозлар. 2. висцерал яъни тизимли микозлар. дерматомикозлар 3та гуруҳга бўлинади: эпидермомикозлар – эпидермис шикастланади (кўчма лишай ва эпидермофития) юзаки микозлар – асосий ўзгаришлар эпидермисда лекин дерма ҳам зарарланади. чуқур дерматомикозлар – асосан дерма касалланади, лекин эпидермис ҳам шикастланади. замбруғли касалликлар висцерал микозлар 4та гуруҳга ажратилади: 1. нурли замбруғлар касалликлари (актиномикоз, нокардиоз). 2. ачитқисимон замбруғлар касалликлари: кандидоз, бластомикоз. 3. моғор замбруғлари касалликлари: аспергиллез, пенициллез, мукормикоз. 4. бошқа замбруғлар касалликлари: кокцидиодомикоз, риноспоридиоз, споротрихоз, гистоплазмоз. актиномикоз актиномикоз – йиринг ва тугунчалар пайдо қилувчи висцерал микоздир. кўпинча эндоген инфекция кўринишида ривожланади. кариесга …
4 / 15
иқ, кесимида сириқ-яшил рангли йирингли ўчоқлар кўринишида. йиринг ўртасида оқиш рангли замбруғ доначалари аниқланади. нокардиоз ўпка касалланадиган, тарқалиш хавфи юқори бўлган микоздир. кўпинча ўлимга олиб келади. экзоген инфекция бўлиб, атипик аэроб актиномицетлар қўзғатади, тўқимада мицелия ипчалар кўринишида тўпланади. патологик анатомияси. ўпкага тушган мицелиялар атрофида йирингли яллиғланиш ривожланади. пролифератив жараён ва бириктирувчи тўқима ўсиши суст кечади. ўпкада кўп сонли майда сил тугунчасини эслатувчи йирингли ўчоқлар пайдо бўлади. кўпинча бу касаллик гематоген тарқалиб ички аъзоларга метастазлар беради: ички аъзолар ва бош мияда кўп сонли абсцесслар пайдо бўлади, йирингли менингит ривожланади.
5 / 15
сепсис - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 15 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сепсис" haqida

с е п с и с тошкент тиббиёт академияси патологик анатомия 27 - маъруза “сепсис” тошкент - 2014 с е п с и с сепсис, бу – шартли-патоген бактериялар томонидан қўзғатиладиган ациклик инфекцион касаллик бўлиб, унинг асосида организмда ноадекват тизимли яллиғланиш реакциясини ривожлантирадиган макрофагал дисфункция ётади. томирлар эндотелийсининг тарқоқ шикастланиши, микроциркуляциянинг турғун бузилиши, гамостазнинг издан чиқиши, двс синдром ривожланиши ва охир оқибатда полиорган етишмасликка олиб келувчи касаллик ҳисобланади. сепсис билан кўпинча болалар касалланади. россияда болаларнинг сепсисдан ўлиши 4,5% ташкил қилади, улардан 92,5% чала туғилганлар ҳисобланади. узоқ хориж давлатларда бу кўрсатгич 1,5-2%дир. сепсис сабаблари сепсиснинг сабаблари орасида стафилакокк, стрептококк, энтерококк...

Bu fayl PPT formatida 15 sahifadan iborat (818,0 KB). "сепсис"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сепсис PPT 15 sahifa Bepul yuklash Telegram