tibbiyot asboblari, tasnifi, assortimenti, sifatini baholash usullari

DOCX 16 sahifa 282,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 16
тиббиёт асбоблари, таснифи, ассортименти, сифатини баҳолаш усуллари бу бобда сиз куйидаги саволларга жавоб топасиз: 1.жаррохлик асбоблари қандай гурухларга таснифланади? 2. кесувчи асбоблар гурухига қайси асбоблар киради? 3.кесувчи асоблар сифатига қандай талаблар қўйилади? 4. қисқич асбоболар неча гурухга бўлинади? 5. қисқич асбобларнинг сифати қандайтекштрилади? 6.қон тўхтатувчи қисқичлар сифатини текшириш усуллари қандай? 7. жарохат кенгайтирувчи асбоблар турлари ? 8.сурувчи асбоблар қандай мақсадда ишлатилади? 9.ердачи асбоблар сифатида қандай асбоблар ишлатилади? инсон организмининг аъзолари ва тўқималарида муайян муолажаларни амалга ошириш, уларга механик таъсир ўтказиш, шунингдек шу муолажалар пайтида қўлланиладиган буюмларни тиббиёт асбоблари деб аталади (гост 19126-79) тиббиёт буюмлари номенклатурасида тиббиёт асбоблари энг кўп сонли гуруҳни ташкил этади. улар ихтисослаштирилган корхоналарда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. тиббиёт асбобларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологиялар асосан металлар ва пластмассаларга ишлов бериш билан боғлиқдир. йирик ва мураккаб технологик жиҳозлар (болғалар, инерт муҳитдаги иситиш ўчоқлари, электр кимё жиҳозлари, лазер ва сув ёрдамида металларни кесиш, аниқ ёйиш аппаратлари, пластмассаларни қайта ишлаш учун …
2 / 16
бобларнинг ишлаб чиқарилишига эҳтиёж туғилди. бу аввало юрак-томир жарроҳлиги учун атравматик қисқичлар, микрожарроҳлик асбоблари, ҳалокатлар тиббиёти учун асбоблар тўпламлари, титан қотишмалардан тайёрланган асбоблар, кардиоваскуляр жарроҳлик ускуналари ва ҳ.к. касаллик тарқатувчи микрофлорани кучайтирувчи қопламаларни суриш бўйича янги плазма технологиялари анча истиқболлидир. тиббиёт асбобларининг ушбу технологияларни қўлланишига боғлиқ ишлаб чиқилган асбобларнинг янги авлоди ёрдами, масалан, эндоскопик операциялар пайтида касаллик юқтириш эҳтимолини камайтириш имконини беради. тиббиётда қўлланиладиган асбоб-ускуналар хилма-хиллиги орасида ишлаб чиқаришнинг оммавийлиги ва номларининг сони бўйича жарроҳлик асбоблари етакчи ўринда туради. умумий жарроҳлик асбоблари, таснифи, сифатини текшириш усуллари жарроҳлик асбоблари 2 та асосий гуруҳга бўлинади: умумий жарроҳлик ва махсус жарроҳлик асбоблари. умумий жарроҳлик асбоблари гуруҳига жарроҳлар томонидан( улар тор ихтисосли бўлишларидан қатьий назар,) кўпроқ ишлатиладиган асбоблар, шунингдек кўпинча умумий жарроҳлик операцияларида фойдаланиладиган асбоблар киради. каталогларда тиббиёт асбоб-ускуналари ихтисосларга қараб жойлаштирилган: умумий жарроҳлик, нейрожарроҳлик, офтальмология, отоларингология ва ҳ.к. бу эса истеъмолчига қулай бўлиб, асбобларнинг функционал сифатларини ҳамда уларга қўйиладиган талабларни ўрганиш учун унчалик …
3 / 16
ялаш ва аъзоларни суриб туриш учун ишлатилади; - зондлар (найсимон йўллар ва аъзоларни текширувчи) – тор найчаларни ва аъзоларни текширишда, орасини кенгайтириш мақсадида қўлланилади. функционал вазифаси асосида бундай тақсимлаш ҳар бир гурухга мансуб асбобларга нисбатан талабларни аниқ белгилаш ва уларнинг функционал хусусиятларини назорат қилишнинг усулларини аниқлаш имконини беради. асбобларнинг ҳар бир гуруҳи учун бажариладиган вазифаларни текшириш усуллари алоҳидадир, шунинг учун улар умумий жарроҳлик асбоблари бўйича ҳар бир гуруҳни кўриб чиқишда баён этилган. асбобларнинг у ёки бу гуруҳига мансублигидан қатьий назар, улар айрим умумий талабларга жавоб бериши лозим: операцияга тайёргарлик (дезинфекция, ювиш, тозалаш, стериллаш) пайтида улар бузилмаслиги ва зангламаслиги, асбоблар доим операция хонасининг асептик шароитида сақланиши керак. оператив аралашув пайтида жа ни икки гуруҳга бўлиш қабул қилинган: асосий ва ёрдамчи асбоблар. асосий асбоблар қўлланган пайтда яра сатҳидаги тўқималарга ёки ички аъзоларнинг шиллиқ пардаларига бевосита тегади, шу боис улар албатта стерилланиши зарур. стериллашдан аввал эса албатта тозаланади, дезинфекция қилинади ва кейин стерилланади. …
4 / 16
илади. тиббиёт асбоблари заруратга биноан аниқ русумга эга бўлиши лозим: асбоб рақами ёки белгиси, уни ишлаб чиқарган корхонанинг товар белгиси, ишлаб чиқарилган йили (сўнгги 2 рақам), русум асбобнинг ишчи бўлмаган қисмига қўйилади. асбобларни консервация қилиш гост 9014-78 талабларига мувофиқ амалга оширилади. асбоблар ёғоч қутиларга, ўрамларга, пробиркаларга ва қадоқларнинг бошқа турларига жойлаштирилади. кесувчи асбоблар асбобларнинг бу гуруҳига юмшоқ, ярим юмшоқ ва қалин тўқималарни ажратишда қўлланиладиган асбоблар киради. қурилмасига мувофиқ улар 5 гуруҳга бўлинади: пичоқлар ва скальпеллар, қайчилар, тиббий арралар, исканалар, суяк қисқичлари. барча кесувчи асбобларга қуйидаги талаблар қўйилади: ўткирлик, механик ва кимёвий чидамлилик, оддий геометрик шакл. асбобларнинг ўткирлиги жуда кам куч ва вақт сарфлаш имконини беради. тўқималар кам миқдорда зарарланади. механик ва кимёвий чидамлилик асбоблардан узоқ вақт фойдаланиш имконини яратади ва занглашдан сақлайди. қесувчи асбобларнинг зарур ўткирлиги ва чидамлилиги тегишли русумдаги пўлатларнинг қўлланиши, термик ишлов бериш, сиртига яхши ишлов бериш ва тиғини ўткирлаш йўли билан таъминланади. кесувчи асбобларнинг ҳар хил турлари …
5 / 16
бўлмаслиги керак. функционал синов кесувчи хусусиятларни текширишдан иборат: замш (бахмал, чарм), тери, картон ўртача қалинликдаги қоғоз қирқиб кўрилади. синов натижасида тиғ ўтмасланмаслиги ва пачоқ бўлмаслиги, кесикнинг четлари эса ўйиқсиз, равон бўлиши лозим. ампутация пичоғи (1-расм,а)қўл ва оёқ бармоқларини кесиб ташланганда юмшоқ тўқималар (тери, пайлар) ни қирқишга мўлжалланган. тиғининг узунлиги бўйича 2 та ўлчовли қилиб тайёрланади: катта (315 мм) ва кичик (250 мм), дастаси пўлат ёки жездан тайёрланиб, ичи бўш, ушлашга қулай бўлади. картон қутиларга якка тартибда нейтрал мой суртилган холда жойлаштирилиб қадоқланади. резекция пичоғи (б)бармоқ ва оёқ бармоқлари учларини, товонни ампутация қилишда, бўғимларни резекция (бирор аъзо ёки унинг қисмини кесиб ташлаш) да қалин тўқималар (найлар, кемирчак-тоғайлар) ни, унчалик ката бўлмаган суяклар (фаланглар) ни қирқишга мўлжалланган: кемирчак пичоқдан тиғнинг 2 тури – қориндор ва тўғри турларига эга шакли билан фарқланади. тоғай пичоғи (в) қалин тўқималар (кемирчаклар, тиртиқлар) ни, қовурға кемирчакларни кесишга мўлжалланган, бўлиб, улар қисқа, кенг тиғли ва оғир, қавариқ дастали …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 16 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tibbiyot asboblari, tasnifi, assortimenti, sifatini baholash usullari" haqida

тиббиёт асбоблари, таснифи, ассортименти, сифатини баҳолаш усуллари бу бобда сиз куйидаги саволларга жавоб топасиз: 1.жаррохлик асбоблари қандай гурухларга таснифланади? 2. кесувчи асбоблар гурухига қайси асбоблар киради? 3.кесувчи асоблар сифатига қандай талаблар қўйилади? 4. қисқич асбоболар неча гурухга бўлинади? 5. қисқич асбобларнинг сифати қандайтекштрилади? 6.қон тўхтатувчи қисқичлар сифатини текшириш усуллари қандай? 7. жарохат кенгайтирувчи асбоблар турлари ? 8.сурувчи асбоблар қандай мақсадда ишлатилади? 9.ердачи асбоблар сифатида қандай асбоблар ишлатилади? инсон организмининг аъзолари ва тўқималарида муайян муолажаларни амалга ошириш, уларга механик таъсир ўтказиш, шунингдек шу муолажалар пайтида қўлланиладиган буюмларни тиббиёт асбоблари деб аталади (гост 19126-79) тиббиёт бую...

Bu fayl DOCX formatida 16 sahifadan iborat (282,2 KB). "tibbiyot asboblari, tasnifi, assortimenti, sifatini baholash usullari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tibbiyot asboblari, tasnifi, as… DOCX 16 sahifa Bepul yuklash Telegram